Лион


“Лион” сўзи лаънатдан олиган бўлиб, “лаънатлашиш” маъносини англатади. Шариатда эса, хотинини зинода айблаб, гувоҳ келтира олмаган эрнинг ва зинони рад этган хотиннинг қози олдида бир-бирларини лаънатлашларига айтилади.
Зино катта гуноҳ бўлиб, унга нисбатан кўриладиган жазо чоралари ҳам оғирдир. Агар зинокор оилали киши бўлса,тошбўрон қилиб ўлдирилади. Шунинг учун ҳам зинонинг собит бўлишига оғир шартлар қўйилган. Агар зинокор ўзи иқрор бўлмаса, тўрт киши ўша ишни очиқ-ойдин кўргани ҳақида тегишли гувоҳлик бериши керак. Гувоҳлар кимлиги текширилади. Агар бирорта камчилик чиқиб қолса, ҳаммаларига туҳматчи сифатида кўпчилик ичида дарра урилади.
Шунинг учун ҳам, бегона одам бировни зинода айблашдан олдин яхшилаб ўйлаб кўради. Аммо эр ўз хотинини биров билан кўриб қолса-чи? Бир ўзининг гапи билан ҳам хотинни, ҳам у билан бирга бўлди, деб даъво қилинган кишини ўлдириш керакми? Одамни ўлдириш учун бир одамни гувоҳлиги етмайди. Мабодо эр ҳақиқатда кўрган бўлса-чи? Унда зинокор аёл билан индамай яшаб юриши керакми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ушбу масала қўйилганда, Аллоҳ нур сурасининг 6-10 оятларини нозил қилди:

َٱلَّذِينَ يَرْمُونَ أَزْوَٰجَهُمْ وَلَمْ يَكُن لَّهُمْ شُهَدَآءُ إِلَّآ أَنفُسُهُمْ فَشَهَـٰدَةُ أَحَدِهِمْ أَرْبَعُ شَهَـٰدَٰتٍۭ بِٱللَّهِ ۙ إِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ (٦) وَٱلْخَـٰمِسَةُ أَنَّ لَعْنَتَ ٱللَّهِ عَلَيْهِ إِن كَانَ مِنَ ٱلْكَـٰذِبِينَ (٧) وَيَدْرَؤُا۟ عَنْهَا ٱلْعَذَابَ أَن تَشْهَدَ أَرْبَعَ شَهَـٰدَٰتٍۭ بِٱللَّهِ ۙ إِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلْكَـٰذِبِينَ (٨) وَٱلْخَـٰمِسَةَ أَنَّ غَضَبَ ٱللَّهِ عَلَيْهَآ إِن كَانَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ (٩) وَلَوْلَا فَضْلُ ٱللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُۥ وَأَنَّ ٱللَّهَ تَوَّابٌ حَكِيمٌ (١٠)

“Ўз жуфтларига (бўҳтон) тошини отиб, фақат ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаганлар эса, бас улардан ҳар бирининг гувоҳлиги Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у ростгуйлардан эканлиги ҳақида шоҳидлик беришидир. Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини(айтишликдир)”.
“Ва у аёлдан азобни қайтарадиган нарса Аллоҳнинг номи билан тўрт марта, албатта у (эр) ёлғончилардандир, деб шоҳидлик беришидир. Бешинчисида эса агар у (эр) ростгуйлардан бўлса, ўзи(аёл)га Аллоҳнинг ғазаби бўлишини (айтишликдир). Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида! Албатта Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва ҳикматли Зот бўлмаганида эди”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб, у кишининг олдида лаънат айтишган саҳобий Уваймир ал-Ажалоний эди.
Демак, “лион” қилишдан олдин ҳоким ёки қози эрга ҳам хотинга ҳам яхшилаб ваъз-насиҳат қилади. Лаънатлашни аввал эр айтиши лозим. Чунки даъво ундан содир бўлган. Эр тўрт марта: “Аллоҳга қасамки, мен фалончи ўз хотиним пистончини зинода айблашимда, албатта ростгўйларданман” дейди. Бешинчисида эса: “Агар мен ўз хотинимни зинода айблашимда ёлғончи бўлсам, менга Аллоҳнинг лаънати бўлсин” дейди. Сўнгра хотин: “Аллоҳга қасамки, албатта эрим фалончи мени зинода айблашида ёлғончидир” дейди. Бешинчисида эса: “Агар эрим мени зинода айблашида ростгўйлардан бўлса, менга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин” дейди.
Бу талоқ бир боин талоқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
Икки лаънат айтишган абадий жаъм бўлмайди” деган сўзларига кўра лаънатлашган эр-хотин абадий бирга яшай олмайди.


8 йил аввал 5716 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
1 ўн йил аввал 29361 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган давоми...
8 йил аввал 16984 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай?  давоми...
8 йил аввал 22811 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки давоми...
1 ўн йил аввал 13973 Ҳамидуллоҳ Беруний