Меросдаги муштарак масала


Мерос илмида тарикани тақсим қилишликни аввало фарз эгаларидан, сўнгра асабалардан бошлашимиз барча эргашадиган қоидалардандир. Фарз эгаларини асабалардан олдинга қўйилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари шуни тақозо қилади: “Насибаларни  ўз эгаларига етказинглар, ортиб қолгани эса эркак кишидан яқинроғига беринг”.
Лекин “Муштарак масала” ушбу қоидадан чиқиб, барча эргашадиган аслга хилофдир.

Аслида фарз эгаси ўз насибасини олгач, қолган тарикани асаба олиши лозим эди. Шунинг учун “Муштарак масала”ни алоҳида зикр қилинади. Саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳид имомлар бу масала хусусида турли фикрда бўлишган. (Аллоҳ улардан рози бўлсин).
Масаланинг сурати:
Бир аёл ўлиб ортидан эр, она, она бир икки ёки ундан кўп ака ва туғишган бир ёки ундан кўп ака қолган. Эрга ярим, онага олтидан бир, она бир акаларга учдан бир берилса, туғишган ака-укаларга ҳеч нарса қолмайди. Ваҳоланки улар асабадирлар. Шу билан бирга уларнинг қариндошлик қуввати она бир ака-укаларникидан кўра кучлироқдир. Она бир ака-укалар билан она тарафдан қариндошликда шерик бўлсалар, уларда яна ота тарафдан қариндошлик қуввати ортиқдир. Шунинг учун она бир ака-укаларга учдан бирда шерик бўладилар. Уларнинг барчаси худди она бир ака-укалар деб ҳисоб қилинади ва улардаги эркак-аёллар тенг кўрилади.
Фуқаҳоларнинг ихтилофи:
Саҳобалар ўртасидаги ушбу масала хусусида бўлиб ўтган турли қарашдан фуқаҳолар ўртасида ҳам турли фикр келиб чиққан. Уларнинг мероси тўғрисида иккита мазҳаб юзага келган.
Биринчи мазҳаб Абу Бакр, Алий, ибн Аббос ва бошқа саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг мазҳаби бўлиб, улар қоидага хилоф равишда туғишганларни меросдан соқит қилишни қўллашган. Худди ушбу фикрни ҳанафий ва ҳанбалийлар ҳам олға суришган.
Иккинчи мазҳаб Зайд ибн Собит, Усмон ва ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар мазҳаби бўлиб, улар туғишган ака-укалар она бир ака-укалар билан бирга мерос олишларини айтишган. Моликий ва Шофеъийлар ушбу фикрни қўллашган.
Ушбу иккинчи фикрга суяниб Умар розияллоҳу анҳу иккинчи бор ҳукм чиқарган. Бу фикр муътамад фикр бўлиб, шаръий маҳкамалар ҳам шу фикр асосида ҳукм чиқаришади. Бу масалани ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳукм чиқарганликлари учун “Умария масаласи” ҳам деб номланади. Яна бу масаланинг “Ҳимория”, “Ҳажария” ва “Яммия” каби номлари ҳам бор. Бу каби номланиб қолишлигига қуйидаги ривоят асосдир:
“Умар розияллоҳу анҳуга ушбу масала кўндаланг қилинганда, у зот биринчи марта,  туғишган акага ҳеч нарса йўқ, деб ҳукм чиқарди. Кейинги йили яна шу масала кўтарилди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу олдингидек ҳукм чиқармоқчи бўлганда, меросхўрлардан бири у кишига:
“Эй мўъминларнинг амири! Албатта отамиз эшак бўлгандир ёки чўқурга отилган тош бўлгандир, лекин биз битта онанинг болалари эмасмизми!?” деди. Унинг бу сўзида тўғриликни кўрган Умар розияллоҳу анҳу уларнинг барчасини ўртасида шерикликка ҳукм чиқарди”.
“Манзума ар-Роҳбия”да бу масалани шундай келтиради:
Агар эрни ва онани меросхўр топсанг,
Она бир биродарлар учдан бирни олсалар,
Она ҳам бир, ота ҳам бир ака ҳам бўлса,
Насаб фарзи ўлароқ молни оларлар,
Сен уларни барчасини она бир деб бил,
Уларнинг отасини чуқурга ташланган тош деб бил,
Барча биродарларга тарикани учдан бирини тақсим қил,
Муштарак масала деганда сен шуни бил.
Муштарака масаласининг сурати ушбудир:
Бош сони 3 та
Масала                          6     Масалани тўғрилаш    18
Эр 1/2 олади                  3.                                          9
Она 1/6 олади.               1.                                          3
Она бир икки ака  билан
Туғишган ака 1/3 ни олишади  2                               6=4+2
 Чунки биз ота бир акани отасини эътиборга олмай, уни ҳам она бир фарзанд деб эътиборга оламиз ва учдан бирни улар ўртасида тенг тақсим қиламиз.
Муштарак масаланинг шартлари:
Она бир фарзандлар икки ёки ундан кўп бўлишлари шарт. (Уларнинг ўғил ёки қиз бўлишлари баробардир).
Ота-она бир туғишган ака бўлишлиги ҳам шарт. Агар ота бир ака бир ёки ундан кўп бўлса ҳам меросдан соқит бўлишлигига уламолар ижмоъ қилишган.
Туғишган ака ўғил бўлишлиги шарт. Агар у қиз бўлса, фарз насибасини олади ва масала авл бўлиб, шерикчилик масаласи ботил бўлади.
Қоида:
(Банул Аъён, Банул Ъаллот, банул Ахёфларнинг барчаси ўғил, ўғилнинг ўғли ва ота билан соқит бўлишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Бобо билан соқит бўлишини Абу Ҳанифа айтадилар. Қолган уч имом эса бобо билан улар соқит бўлмаслигини айтишади. Худди шунингдек Банул Ахёф қиз билан, ўғилнинг қизи билан қанча пастласалар ҳам соқит бўлади).
Банул Аъён деб туғишган, ота-она бир ака-ука ва опа-сингилларга айтилади.
Банул Ъаллот деб ота бир ака-ука ва опа-сингилларга айтилади.
Банул Ахёф деб она бир ака-ука ва опа-сингилларга айтилади.
Қоида:
Банул Ахёфда мерос насибаси эркак аёлга баробардир. Эркак аёлнинг меросича мерос олади. Бир эркак икки аёл насибасини олмайди. Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади:
“...бас улар учдан бирда шерикдирлар...”


7 йил аввал 5463 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
9 йил аввал 4710 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
7 йил аввал 5373 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
7 йил аввал 6103 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
 Муқаддима. Мулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: “Албатта, давоми...
7 йил аввал 7652 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг қизи ака ёки укаси давоми...
7 йил аввал 5061 fiqh.uz