Радднинг таърифи:
Радд луғатда қайтариш, қайтиш ва буриш маъноларида келади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَرَدَّ اللَّهُ الَّذِينَ كَفَرُوا بِغَيْظِهِمْ لَمْ يَنَالُوا خَيْراً
“Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди”. (Аҳзоб сураси 24-оят).
Яъни қаҳрга учраган ва хор ҳолатда ортларига қайтарди.
Бошқа бир оятда:
قَالَ ذَلِكَ مَا كُنَّا نَبْغِ فَارْتَدَّا عَلَى آثَارِهِمَا قَصَصًا ...
“У (Мусо) “Ана шу биз истаган нарса”, деди. Бас, келган йўлларидан изларига қайтдилар”. (Каҳф сураси 64-оят).
Яъни иккиси қайтиб кетди.
Дуода шундай дейилади:
اللهم رد كيدهم عني
Яъни: “Аллоҳим, мендан уларнинг ҳийлаларини қайтаргин”.
Шоир шундай дейди:
يا ام عمرو جزاك الله مغفرة * رديعلي فؤادي مثل ما كانا
Яъни:
Эй Амрнинг онаси, Аллоҳ сени мағфиратла мукофатласин,
Қалбимни қандай бўлса, шундай ҳолда ўзимга қайтаргин.
Истелоҳда масаланинг аслида нуқсон бўлмоқ ва фарз улушларнинг миқдорида зиёда бўлмоққа радд дейилади. Бу авлнинг тамоман тескарисидир. Агар фарз эгаларига ўз ҳақларини бериб бўлгач ва улар орасида асаба бўлмай тарикадан ортиб қолса, ушбу ортиб қолган меросни мавжуд фарз эгаларининг ҳар бирига улушлари миқдорича қайтариб берамиз.
Радднинг шартлари:
Учта иш рўёбга чиқмагунча ҳеч бир масалада радд бўлмайди.
1- Фарз эгаси бўлишлиги;
2- Асаба бўлмаслиги;
3- Тарикадан ортиб қолиш.
Агар масалада ушбу учта шарт тўлиқ топилмаса радд бўлмайди.
Уларга радд қилинадиган меросхўрлар:
Эр-хотиндан бошқа барча фарз эгаларига радд қилинади. Радд фарз эгаларидан саккиз кишига бўлади.
1- Қиз;
2- Ўғилнинг қизи;
3- Туғишган сингил;
4- Ота бир сингил;
5- Она;
6- Саҳиҳ момо;
7- Она бир сингил;
8- Она бир ака.
Аммо ота билан бобога баъзи ҳолатларда фарз эгалари бўлсалар ҳам радд қилинмайди. Чунки қачон ота ёки бобо меросхўрлар ичида топилса, улар асаба бўлиб, қолган молнинг ҳаммасини олиб қўйишади ва ўша масалада радд қилишга имконият қолмайди.
У иккисига радд қилинмайдиган меросхўрлар:
Фарз эгаларидан икки кишига радд қилинмайди. Улар фақат эр ва хотиндир. Чунки уларнинг яқинлиги насабий қаробат бўлмай, балки сабабий қаробатдир. Улар никоҳ сабабидан қаробат ҳосил қилишган. Ушбу қаробат ўлим билан узилади. Уларнинг иккисига ҳам радд қилинмайди. Чунки эр-хотиннинг ҳар бири фақат ўз фарз насибасинигина олишади. Тарикадан ортиб қолган нарсани қолган фарз эгаларига радд қилинади...
Радднинг турлари:
Радд тўрт турга бўлинади. Ушбу тўрт турнинг ҳар бирида ўзига хос йўл мавжуддир. Улар қуйидагилар:
1- Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эр-хотиндан бири бўлмаслиги,;
2- Меросхўрлар турли хил фарз эгалари бўлиб эр-хотиндан бири бўлмаслиги;
3- Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эр-хотиндан бири мавжуд бўлмоқлиги;
4- Меросхўрлар турли хил фарз эгалари бўлиб, эр-хотиндан бири мавжуд бўлмоқлиги.
Биринчи ҳолатнинг ҳукми:
Агар меросхўр эр-хотиндан бирисиз ёлғиз фарз эгаси бўлса, аввало мақсадга осон йўлдан етиш ва масалани чўзилиб кетишини олдини олиш учун мерос кишилар сонига қараб тақсим қилинади. Агар инсон ўлиб ортидан фақат учта қиз қолган бўлса, масала қизлар ададига кўра учдан бўлади. Чунки улардан иккиси фарз билан учдан иккини олади, қолгани радд билан олади. Меросни уларнинг сонига кўра тақсим қиламиз. Чунки меросхўрлар бир хил фарз эгаларидир. Шунга кўра биз уларнинг ҳар бирига радддан бўлган хиссасини қўшиб ўз фарзини берамиз.
Агар бир киши ўлиб, ортидан ўнта туғишган синглиси қолса, масала ўндан фарз ва радд ҳолда тақсим қилинади.
Яна шунингдек бир киши ўлиб, ортидан момоси ва онасининг синглиси қолган бўлса, масала иккидан фарз ва радд ҳолда тақсим қилинади. Чунки бу масаладаги фарзлар ҳам бир хилдир. Агар она бир сингил олтита қолса, масала улар сонига кўра олтидан бўлади. Шунга қиёс қилиб давом эттириш мумкин....
Иккинчи ҳолатнинг ҳукми:
Агар меросхўрлар бир неча хил фарз эгалари бўлиб (ораларида эр-хотиндан бири бўлмаса), мерос уларнинг сонига кўра эмас, балки улушлари ададига кўра тақсим қилинади. Мисол учун, бир киши ўлиб, ортидан онаси ва она бир иккита акаси қолган бўлса, онага олтидан бир, она бир икки акага учдан бир берилади. Масала улушлар ададидан, яъни учдан бўлади. Чунки онанинг улуши олтидан бир, она бир акаларнинг улуши олтидан икки, улушлар йиғиндиси учга тенг бўлди. Бу масаланинг аслидир.
Ушбу турга татбиқий мисоллар:
1) Бир киши ўлиб, ортидан қизи ва ўғлининг қизи қолди. Масала улушлар йиғиндисидан (тўртдан) бўлади.
2) Бир киши ўлиб, ортидан онаси, туғишган синглиси ва она бир акаси қолди. Масала улушлар ададидан (бешдан) бўлади.
3) Бир киши ўлиб ортидан момоси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Масала улушлар ададидан (бешдан) бўлади.
4) Бир аёл ўлиб, ортидан туғишган синглиси ва ота бир синглиси қолди. Масала улушлар ададидан (тўртдан) бўлади.
5) Бир киши ўлиб, ортидан туғишган синглиси, ота бир синглиси ва она бир синглиси қолди. Масала улушлар ададидан (бешдан) бўлади... Шунга ўхшаш мисолларни худди шунингдек ечинг. Фақат улар орасида эр-хотиндан бири бўлмаслиги керак.
Учинчи ҳолатнинг ҳукми:
Агар меросхўрлар бир хил фарз эгалари бўлиб, улар билан бирга эр-хотиндан бири ҳам бўлса, қоидага кўра масалани маҳраждан, яъни унга радд қилинмайдиган кишининг фарз мақомидан бошлаймиз. Қолган мол эса меросхўрлар сонига кўра тақсим қилинади. Мисол учун, эр ва икки қизнинг меросида эрга 14 , қолган 34қизларнинг сонига қараб тенг савияда тақсим қилинади.
Агар бир киши ўлиб, ортидан хотини, она бир икки акаси ва она бир синглиси қолган бўлса, масала (тўртдан) унга радд қилинмайдиган кишининг фарзини чиқаришдан бўлади. Қолган мол меросхўрлар сонига кўра тақсим қилинади.
Агар бир киши ўлиб, ортидан хотини ва бешта қизи қолган бўлса, масала саккиздан бўлади. Хотиннинг улуши берилади. У 18 дир. Қолган 78 эса меросхўрлар сонига кўра тақсим қилинади.
Масала қуйидаги шаклда бўлади:
8/40 Масалани тўғрилаш
Хотин 1/5 Хотинга қирқдан беш улуш
Бешта қиз 7/35 Бешта қизнинг ҳар бирига қолган ўттиз беш етти улушдан тегади
Бир аёл ўлиб, ортидан эри ва тўртта қизи қолди. Масала тўртдан бўлади. Эрга бир улуш, қолгани қизларга қуйидаги шаклда тақсим қилинади.
Масалани тўғрилаш 4/16
Эрга тўртдан бир 1/4
Тўртта қизга тўртдан уч, яъни ҳар бирига уч улушдан 3/12
Тўртинчи ҳолатнинг ҳукми:
Агар меросхўрлар бир неча хил фарз эгаси бўлиб, улар билан эр-хотиндан бири бўлса, масалани иккига бўлиб оламиз. Битта масалага эр-хотиндан бирини қўямиз, иккинчисига уларни қўймаймиз. Ҳар бир масалани мустақил равишда ечамиз. Сўнгра икки масалага қараб, тамосул, тавофуқ ва табаюн нисбатларидан бирини берамиз. Муносахада нима қилган бўлсак бу ерда ҳам шуни қиламиз. Бунга баъзи мисолларни келтирамиз.
1. Бир киши ўлиб, ортидан хотини момоси ва она бир иккита синглиси қолди. Биринчи рақамли шаклга қаранг:
1- шакл.
1-масала.
4/4
Хотин 14 1 1, момо она бир икки сингил 3 12
2-масала.
6 3
Момо 16 1
Она бир икки сингил 13 2
Биринчи масалада масаланинг асли олтидан бўлиб, радд билан улушлар йиғиндиси учга айланади. Иккинчи масалада масаланинг асли тўрт бўлиб, унга радд қилинмайдиган фарзни чиқарганда, у хотин эди, уч қолади. Учни момо билан она бир икки сингил сонларига қараб бўлиб олишади. Иккала масалага қараганимизда момо билан она бир икки сингилнинг насибаси уч эканлигини кўрамиз. Ушбу адад иккала масалада тамосул бўлади. Агар хотин ўзининг тўртдан бир фарз насибасини олса, радд масаласининг тамосули уч қолади. Буни тўғрилашга эҳтиёж йўқ. Иккинчи масалани иккала масаланинг асли қилиш билан кифояланамиз.
2. Бир киши ўлиб, ортидан хотин, икки қизи ва онаси қолди.
1-радд масаласи:
Масаланинг асди 6 радд билан 5
Иккита қиз 2/3 4
Она 1/6 1
2- масала
Масаланинг асли 8
Хотин 1/8 1
Икки қиз ва она 7/8 7
Биринчи масаланинг асли олтидан бўлиб, радд билан улушлар сони бешданга айланади. Иккинчи масаланинг асли (саккиз) хотиннинг фарзини чиқаришдан бўлиб, агар хотин саккиздан бир улушини олса, қолган 7/8 икки қиз ва онанинг насибаси бўлади. Улар ушбу насибани фарз ва радд йўли билан олишади. Беш билан етти ўртасида табоюн бор. Иккинчи масаланинг асли бўлган саккизни биринчи масаланинг асли бўлган бешга кўпайтирамиз. Иккала масаланинг асли 40 бўлади. (8× 5= 40). Сўнгра тўртни еттига кўпайтирамиз. Бу икки қизнинг насибаси бўлади. (4× 7= 27). Бирни еттига кўпайтирамиз. Бу эса онанинг насибасидир. (1× 7= 7).
3. Бир киши ўлиб, ортидан иккита хотини, онаси ва қизи қолди. Учинчи рақамли шаклга қаранг:
3-Шакл.
1-радд масаласи. 2-масала.
4 7
6 4
Она 16 1
Қиз 12 3
8 32
Икки хотин 1/8 1 4
она ва қиз 7 7+21
Биринчи масаланинг асли олтидан бўлиб, радд билан улушлар йиғиндиси тўртдан бўлади. Иккинчи масала (8) хотиннинг фарзини чиқаришдан бўлади. Хотин ўз фарз насибасини олгач етти қолади. Етти билан тўрт ўртасида табоюн бор. Иккинчи масаланинг аслини (4) радд масаласининг аслига (8) кўпайтирамиз. 32 чиқади. (4×8= 32). Ушбу 32 икки масаланинг асли бўлиб, у билан тўғри бўлади. Хотиннинг насибаси 4/32 , онанинг насибаси 7/32 ва қизнинг насибаси 21/32 бўлади. Ушбу масалаларга қиёслаб қолганларини ечинг. Валлоҳу аълам!