Рўза ва эътикоф


ибодат нияти билан субҳи содиқдан қуёш боткунгача рўзани ният қилиб еб-ичишдан ва еб-ичишнинг ҳукмида бўлган нарсалардан, яқинлик қилишдан ҳақиқатда ёки ҳукман тийилиб туришга айтилади. Умдатул-Фиқҳ
САВОЛ: Рўза неча қисмга бўлинади?

ЖАВОБ:
1.    Муайян фарз;
2.    Муайян бўлмаган фарз;
3.    Муайян вожиб;
4.    Муайян бўлмаган вожиб;
5.    Суннат;
6.    Мустаҳаб (нафл);
7.    Макруҳи тахримий;
8.    Макруҳи танзиҳий;

1.    Муайян фарз рўза-ҳар йили Рамазон ойида тутишлиги таъйин қилинган фарз рўза.
2.    Муайян бўлмаган фарз-қачон тутишлиги таъйин қилинмаган Рамазон рўзасининг қазоси.
3.    Муайян вожиб-махсус йил,  махсус ой, махсус кунларда рўза тутишни назр қилинган рўза. Рамазон ойининг ҳилоли (ойи)ни кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзаси.
4.    Муайян бўлмаган вожиб-
а) назр мутлақ ҳам дейилади. Кунини таъйин қилмасдан, бир кун рўза тутишни назр қилган кишининг рўзаси. Масалан: “Фалон ишим амалга ошса бир кун рўза тутишни назр қилдим”, дейилгани каби.
б) муайян кунда рўза тутишни назр қилиб, тутолмай қолдирилган куннинг қазо рўзаси.
в) рўза тутишга қасам ичиб, зиммасига рўзани вожиб қилиб олган кишининг рўзаси.
г) нафл рўзани тутишни бошлаб, охирига етказмай очиб юборган кишининг ўша кун учун бўлган қазо рўзаси.
д) каффорот рўзалари: зиҳор, қатл, Рамазоннинг рўзасини қасддан очиб юбориш ва қасамни бузганлигининг каффороти учун тутиладиган рўзалар.
е) таматтуъ ва қирон учун эхромга кириб қурбонлик қилолмаган кишининг ўн кунлик рўзаси.
ж) эхромдалик чоғида соч олиш вақти киришидан олдин соч олдирган кишининг шу иш каффороти учун тутадиган уч кун рўзаси.
з) харамда ов қилинганлигининг жазосига тутиладиган рўза.
и) эътикоф билан бирга тутиладиган рўза. Масалан: эътикоф қилган киши эътикофини бузиб юборса, эътикофни қазо қилиш чоғида тутилган рўза.
5.    Суннат-бирорта ҳам суннати муаккада бўлган рўза йўқдир. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилиб, ўзлари кўпроқ амал қилган рўзалар суннат рўзалар ҳисобланади. Жами бир йилда 51 та суннат бўлган рўзалар мавжуд, улар:
–    Арафа куни (Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчиси);
–    Зул-Ҳижжани тўққиз куни;
–    Ошуро куни (Муҳаррам ойининг ўнинчиси), ундан аввал ёки ундан кейинги бир кун билан;
–    Шаъбон ойининг 15-куни (Бароат кечасини ўтказибоқ саҳарлик қилинади);
–    Шаввол ойида олти кун рўза тутиш;
–    Ҳар ҳижрий ойнинг 13-14-15-кунлари (бир йилда 33 кун);
6.    Макруҳи тахримий-икки ҳайит ва қурбон ҳайитидан кейинги уч ташриқ кунларида, насороларга ўхшаб фақатгина якшанба, яҳудийлар каби фақатгина шанба кунини улуғлаб рўза тутиш. Омма халқнинг шак кунида рўза тутишликлари. Хослар бундан мустасно.
7.    Макруҳи танзиҳий-фақатгина Ошуро кунида, унга олдин ё кейин бирор кун қўшмай рўза тутиш, баъзи фуқаҳолар наздида ёлғиз жума куни рўза тутиш (кўпчилик фуқаҳолар наздида эса мустаҳабдир Бадойиъ), Рамазон рўзасини биринчи кунидан қолиб кетмай, деган мақсадда Рамазон ойидан бир-икки кун аввал бошлаш (агар одатда рўза тутиб келаётган кунларига тўғри келиб қолса зарари йўқ), икки кунлик рўзани саҳарлик ва ифторлик қилмай улаб тутиш, “ҳеч ким билан сўзлашмаслик” рўзасини тутиш (буни Марям розиаллоҳу анҳо рўзаси ҳам дейилади), аёл киши эрининг рухсатисиз нафл рўза тутишлиги (агар эр яқинликдан ожизлик даражасида бемор ёки рўзадор, ҳаж ва умранинг эҳромида бўлса макруҳ эмас), мусофир рўза туфайли ночор аҳволга тушиб қоладиган бўлса (лекин қудрати ета туриб рўза тутса афзалдир), ҳожи арафа куни рўза тутиши туфайли заифлашиб қолиши кутилса-да рўза тутиши.
8. Мустаҳаб-юқорида саналган кунлардан бошқа кунларда рўза тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп бор тутмаган ёки тарғиб қилиб, ўзлари тутмаган рўзалар ёки тарғиб ҳам қилмаган, қайтармаган рўзалар мустаҳаб рўзалар ҳисобланади. Умдатул-Фиқҳ

САВОЛ: Рўза қачон фарз қилинган?

ЖАВОБ: Ҳижратнинг ўн саккизинчи ойи, Шаъбонни ўнинчи кунида, Мадинаи мунавварада фарз қилинган. Қибла Байтул Мақдисдан Каъба тарафига ўзгаргандан кейинги ойда.  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Улардан иккитасини ўттиз кундан, қолган еттитасини йигирма тўққиз кундан тутганлар. (Мавоҳибул-Ладунния.)


САВОЛ: Рўзанинг рукни қайси?

ЖАВОБ: намоздаги қиём, қироат, рукуъ, сажда каби рўзадаги рукн ўзини еб-ичиш, яқинликдан сақлашдир. Умдатул-Фиқҳ

САВОЛ: Рўзани ният қилиш қандай амал ҳисобланади?

ЖАВОБ: ният рўзани рўза бўлиши учун шартдир. Агар еб-ичишдан, яқинликдан ўзини тўхтатса-ю, ният қилмаса рўза рўза бўлмайди.
Баъзилар ҳайз ва нифосдан пок бўлишни адо қилиш учун вожиб бўлган шартлар қаторига қўшмай, рўзани дуруст бўлиши учун шарт қилганлар. 
Умдатул-Фиқҳ
САВОЛ: Рўзадорлик ниятини бекор қилиш дуруст бўладими?

ЖАВОБ: Бир киши рўза тутишни кечаси ният қилиб, субҳи содиқ кирмасдан ниятидан қайтса, рўзадор бўлмайди. Рамазон кунларида шундай иш содир бўлса, зиммасига ўша куннинг қазоси лозим бўлади, каффороти эмас.
Агар кечасидан ният қилиб, субҳи содиқ кирганидан кейин ниятини бекор қилса, нияти бекор бўлмайди, рўзадор бўлади. Мободо еб-ичиб юборса, ўша кунги рўзанинг қазоси ва каффороти лозим бўлади.
Бир киши кечасида саҳарликка тура олмаслигини ўйлаб рўзани ният қилса, сўнг саҳарликка туриб қолса, саҳарлик қилаверади ва ниятини янгилаб олади.
Рўзадор рўзасини бузишни ният қилсаю, бирор нарса еб-ичмаса рўзаси бузилмайди.  Умдатул-Фиқҳ
لَوْ نَوَى مِنْ اللَّيْلِ ثُمَّ رَجَعَ عَنْ نِيَّتِهِ قَبْلَ طُلُوعِ الْفَجْرِ صَحَّ رُجُوعُهُ فِي الصِّيَامَاتِ كُلِّهَا
Рўзаларнинг барчасида кечаси ният қилиб сўнг ниятидан субҳи киришидан олдин қайтиб олса, қайтиши дуруст бўлади, яъни рўза тутиш нияти бекор бўлган бўлади. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Рўза қачондан ният қилинади?
ЖАВОБ: Қуёш ботиши билан эртанги куннинг рўзасини ният қилса ният дуруст бўлади. Яъни бир киши шундай ният қилиб беҳуш бўлиб қолса, беҳушлиги эртаси куннинг қуёши ботгунича давом этса-да, ўша кунда рўзадор бўлган ҳисобланади. Қуёш ботишдан аввал ёки ботаётганда эртанги куннинг рўзасини ният қилишлик кифоя қилмайди, балки қуёш ботгандан сўнг қайта ният қилиши зарур.  Умдатул-Фиқҳ
فلا تصح قبل الغروب فلو نوى قبل أن تغيب الشمس أن يكون صائما غدا ثم نام أو أغمي عليه أو غفل حتى زالت الشمس من الغد لم يجز وإن نوى بعد غروب الشمس جاز
Рўзанинг нияти қуёш ботишидан аввал қилинса дуруст бўлмайди. Агар қуёш ботишидан аввал эртага рўза тутишни ният қилса-ю, сўнг ухлаб қолса, беҳуш бўлиб қолса ёки ғафлатда қолиб эртаси кунги қуёш тиккадан оғгунча ният қила олмай қолса, нияти жоиз бўлмайди. Агар ниятни қуёш ботгандан сўнг қилса нияти дуруст бўлади. Роддул Муҳтор.

САВОЛ:  Рўзада дил билан ният қилиш кифоями?

ЖАВОБ: ният сўз луғатда қасд қилиш, шариатда эса бирор ишни қилишда Аллоҳ таолога ибодат қилишни ва Унга яқин бўлишини  қасд қилишдир. Рўза дуруст бўлиши учун дилда ният қилиш шарт, тилда талаффуз қилиш эса шарт эмас.  Фиқҳий китобларда “тилда талаффуз қилиш суннат”, дейилганидан мурод машойихларнинг таълим мақсадида йўлга қўйган суннатларидир. Зеро  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тил билан ният қилиш собит бўлган эмас. 
Умдатул-Фиқҳ
حقيقة النية قصده عازما بقلبه صوم غد ولا يخلو مسلم عن هذا في ليالي شهر رمضان إلا ما ندر وليس النطق باللسان شرطا
Ниятнинг ҳақиқати эртанги рўзани қалби билан азму-қарор қилган ҳолда қасд қилмоқлик. Рамазон ойининг кечалари мусулмон киши бундай ниятдан ҳоли бўлмайди. Баъзиларгина бундан мустаснодир. Тил билан ният қилиш шарт эмас. Мароқил Фалоҳ.

САВОЛ: Рамазон рўзасининг нияти қандай қилинади?

ЖАВОБ: Рамазон рўзасини адо қилиш учун умумий равишда “рўза тутишни ният қилдим”, деса кифоя.
Мусофир ва беморлардан бошқалар қайси турдаги рўза тутишни ният қилмасинлар (назрни ният қиладими, нафлни ният қиладими барибир), барчаси Рамазон рўзасидан ҳисоб қилинаверади.
Умдатул-Фиқҳ
صَحَّ صَوْمُ رَمَضَانَ وما معه بِمُطْلَقِ النِّيَّةِ وَبِنِيَّةِ النَّفْلِ
Рамазон рўзаси ва унинг ҳукмидагилар мутлоқ ният қилиш ҳамда нафлни ният қилиш билан дуруст бўлаверади. Баҳрур Роиқ

САВОЛ: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетиши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: йўқ рўзаси очилмайди.

وَأَمَّا الْبُلُوغُ وَالْإِفَاقَةُ فَلَيْسَا مِنْ شَرْطِ الصِّحَّةِ لِصِحَّةِ صَوْمِ الصَّبِيِّ وَمَنْ جُنَّ أَوْ أُغْمِيَ عَلَيْهِ بَعْدَ النِّيَّةِ
Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ният қилгандан кейин гўдак балоғатга етса, бирор киши мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса рўза дуруст бўлгани учун. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Рўзадор ҳолатда сақич чайнаш билан рўза очиладими?
ЖАВОБ: Рўзани халқумдан ичкарига ўтган нарса очишлиги тўғрисида кўп бор тўхталдик. Сақични ҳам чайнаганда ундан бирор нарса ажраб чиқиб ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса рўза очилмайди. Лекин сақич чайнаш макруҳ ҳисобланади. 
( وَ ) كُرِهَ ( مَضْغُ عِلْكٍ ) أَبْيَضَ مَمْضُوغٍ مُلْتَئِمٍ ، وَإِلَّا فَيُفْطِرُ قَيَّدَهُ بِذَلِكَ ؛ لِأَنَّ الْأَسْوَدَ وَغَيْرَ الْمَمْضُوغِ وَغَيْرَ الْمُلْتَئِمِ ، يَصِلُ مِنْهُ شَيْءٌ إلَى الْجَوْفِ فَإِنْ كَانَ مِمَّا يَصِلُ عَادَةً حُكِمَ بِالْفَسَادِ ؛ لِأَنَّهُ كَالْمُتَيَقِّنِ
Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаш макруҳдир. Лекин рўза очилмайди. Бунинг акси бўлса, рўза очилади. Юқоридагидек қайдлашнинг сабаби шуки, қора сақич, аввал чайналмагани, чайнаса титиладиганидан одатда ичкарига бирор нарса кетиб қолади.
Қайсики нарса одатда ичкарига кетиб қоладиган нарсалар жумласидан бўлса,  рўзани очилганлигига ҳукм қилинади. Одатда ичкарига етадиган нарса аниқ етган нарса кабидир. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Рўзадорлиги эсида йўқ қулоғига дори томизса рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: рўзадорлиги эсида бўла туриб дори томизса очилади, эсида йўқ бўла туриб томизса очилмайди.

САВОЛ: Рўзадорнинг бурни иссиқ кунда қонаб кетса ва қонни тўхтатаман, деб бошини тепага кўтариши натижасида қон ичкарига кетиб қолса рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: рўза очилади. Қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Шунинг учун рўзадор бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзаси очилмаслигининг эҳтиётини қилсин. Томоғига қон кетишидан сақлансин.  (Аҳсанул Фатаво Рашид Аҳмад)

САВОЛ: Рўзадор кўзига дори қуйса рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади”, дейишади. Шунингдек тиббиёт соҳасининг мутаҳассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби ҳалқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

وَلَوْ أَقْطَرَ شَيْئًا مِنْ الدَّوَاءِ فِي عَيْنِهِ لَا يُفْطِرُ صَوْمَهُ عِنْدَنَا
Агар даво мақсадида кўзига нарса томизса, бизнинг наздимизда рўза очилмайди. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Ошқозон касаллиги билан касал бўлган рўзадор бемор зонт ютса бўладими?
ЖАВОБ: зонт қуруқ ҳолатда ютилса ва қайтариб чиқариб олинса, рўза очилмайди.

لَوْ شَدَّ الطَّعَامَ بِخَيْطٍ وَأَرْسَلَهُ فِي حَلْقِهِ وَطَرَفُ الْخَيْطِ فِي يَدِهِ لَا يُفْسِدُ الصَّوْمَ إلَّا إذَا انْفَصَلَ
Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса, яъни ютса, ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, яъни қайтариб чиқариб оладиган бўлса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади. Баҳрур Роиқ.

وَهَذَا يَدُلُّ عَلَى أَنَّ اسْتِقْرَارَ الدَّاخِلِ فِي الْجَوْفِ شَرْطُ فَسَادِ الصَّوْمِ
Ичкарига киргизилган нарсанинг ўша ерда қолиб кетиши рўза фасод бўлишининг шартидир. Бадойиъус Санойиъ.

САВОЛ: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (гемарой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйсалар рўзалари очиладими?

ЖАВОБ: истинжо чоғида сув, бавосили касаллигида дорилар орқа аъзонинг клизма қилинадиган жойигача етиб борса рўза очилади. Етиб бормай ташқарида қолса, очилмайди.

لَوْ بَالَغَ فِي الِاسْتِنْجَاءِ حَتَّى بَلَغَ مَوْضِعَ الْحُقْنَةِ فَسَدَ وَهَذَا قَلَّمَا يَكُونُ
Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. Бу нарса жуда камдан-кам бўлади. Роддул Муҳтор.

وَالْحَدُّ الَّذِي يَتَعَلَّقُ بِالْوُصُولِ إلَيْهِ الْفَسَادُ قَدْرُ الْمِحْقَنَةِ
Рўзани бузадиган даражада нарсанинг ичкарига киришидаги чегара клизмада сув ичкарига кетадиган жойидир. Роддул Мухтор.

САВОЛ: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?
ЖАВОБ: Сув чучук бўлсин ёки шўр, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

САВОЛ: Рўзадор исириқ, пар ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидлаши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Қасддан, рўзадорлиги эсида туриб, тутун ютса, исириқ ҳидини ичига ютса, доривор ўтларни буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.  

لَوْ تَبَخَّرَ بِبَخُورٍ وَآوَاهُ إلَى نَفَسِهِ وَاشْتَمَّهُ ذَاكِرًا لِصَوْمِهِ أَفْطَرَ
Рўзадорлиги эсида бўла туриб тутатқини тутатиб нафаси билан ичига ютса, рўзаси очилади.  Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Рўзадор кундузида ухлаб тушида булғаниб қолса, рўзаси очиладими?

ЖАВОБ: Тушида булғаниш туфайли рўза очилмайди.

أَوْ احْتَلَمَ أَوْ أَنْزَلَ بِنَظَرٍ لَا يُفْطِرُ
Тушида булғанса ёки қараш билан маний тўкилса, рўза очилмайди. (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса қазо лозим бўлади) Баҳрур Роиқ.

САВОЛ: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади, деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: Қазо ҳам каффорот ҳам лозим бўлади.
وَلَوْ اغْتَابَ إنْسَانًا فَظَنَّ أَنَّ ذَلِكَ يُفْطِرُهُ ثُمَّ أَكَلَ بَعْدَ ذَلِكَ مُتَعَمِّدًا فَعَلَيْهِ الْكَفَّارَةُ
Рўзадор бошқа бировни ғийбат қилиб, бу иши рўзани очади, деб гумон қилиб қасддан еб-ичиб юборса, зиммасига қазо ҳам каффорот ҳам вожиб бўлади. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса рўзаси очиладими?
ЖАВОБ:
1.    эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2.    эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин рўзам очилди, деб ўйлаб таомланиб қўйса қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.
3.    эсдан чиқариб еб-ичгач, рўза очилмаслигини била туриб сўнг таомланиб қўйса қазо ҳам каффорот ҳам вожиб бўлади. Қусишнинг ҳукми ҳам шу кабидир.

لَوْ ذَرَعَهُ الْقَيْءُ فَظَنَّ أَنَّهُ يُفَطِّرُهُ فَأَفْطَرَ لَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ ، وَإِنْ عَلِمَ أَنَّ ذَلِكَ لَا يُفَطِّرُ فَعَلَيْهِ الْكَفَّارَةُ
Агар қусса ва бу рўзани очади, деб ўйлаб таомланиб юборса, қазо лозим бўлади, каффорот эмас. Агар бу рўзани очмаслигини билиб туриб таомланиб юборса, каффорот ҳам вожиб бўлади. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Тиш олдирса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Рўзани очилиш-очилмаслиги томоғидан нарсани ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдириш чоғида томоғидан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ  يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ
Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумига кирса, яъни халқумдан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса ёки таъмини сезса, рўза очилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди.  Роддул Муҳтор.
САВОЛ: Укол олиш билан рўза бузиладими?

ЖАВОБ: Мушаклар орасига, ёнбошга укол олиш билан рўза бузилмаслигига уламолар якдил фикр билдирганлар. Бунга далил қилиб
وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ
Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. “Шарҳул Мажмаъ”да ҳам шундай келтирилган. Фатавои Ҳиндия.
Одатий йўллардан бошқа жойлардан терининг орасига нарса кириши, масалан,  илон чақиб олиши (гарчи томирдан чақсада), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши, рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ бўлганлар.

САВОЛ: Рўзадор тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?
ЖАВОБ: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳдир. Агар томоғидан бирор нарса ўтиб кетмаса рўза очилмайди.
ذَاقَ شَيْئًا بِفَمِهِ  وَإِنْ كُرِهَ  لَمْ يُفْطِرْ
Оғзи билан бирор нарсани татиб кўрса макруҳ бўлсада, рўза очилмайди. (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юбормасдан, оғзидан чиқариб юбориши даркор, акс ҳолда рўза очилади) Роддул Муҳтор

САВОЛ: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?

ЖАВОБ: Очилади.
يفطر بتناول الدخان المعروف ونحوه كالتمباك والنشوق
Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади. Алфиқҳул Исламий ва Адиллатуҳ.

САВОЛ: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса рўза очилади

خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ  يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ
Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумига кирса, яъни халқумдан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса ёки таъмини сезса, рўза очилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди.  Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозол сепса рўзаси очиладими?

ЖАВОБ: Томоғдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозол сепилганда ҳам дориси ичкарига ўтади. Шу сабабли рўза очилади. Апка масаил ўвр унка ҳал
Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозолни ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлсалар, қазосини тутиб берадилар. Агар қишнинг кунида ҳам аэрозолни ишлатмасдан тура олмасалар, рўза тутиб, эҳтиётан ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки қийматини фидя қилиб бериб турганлари афзалдир.

САВОЛ: Қусиш рўзани очадими?
ЖАВОБ: Қасдан қай қилмаса оғиз тўлдирадими ёки йўқми рўза очилмайди. Агар қасддан, ўз ихтиёри билан қай қилсаю, оғиз тўла бўлса рўза очилади, оғиз тўла бўлмаса очилмайди. Қусиб қусуғини қасддан ичкарига ютиб юборса, оз бўладими, кўп бўладими рўзаси очилади. Таом оғзига келиб, сўнг беихтиёр қайтиб кетса рўза очилмайди.
إذَا قَاءَ أَوْ اسْتِقَاءَ مِلْءَ الْفَمِ أَوْ دُونَهُ عَادَ بِنَفْسِهِ أَوْ أَعَادَ أَوْ خَرَجَ فَلَا فِطْرَ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا فِي الْإِعَادَةِ وَالِاسْتِقَاءِ بِشَرْطِ مِلْءِ الْفَمِ
Агар беихтиёр қусса ёки қасддан оғиз тўла ёки озроқ қусса, қусуқ ўзи ичкарига қайтиб кетса ё қайтарса, ё ташқарига чиқса, саҳиҳ қавлга биноан қусуқ кўп бўлсин ё оз ичкарига қайтариб ютиб юборса, оғзини тўлдириб қасддан қусса рўза очилади. (Бошқа суратларда рўза очилмайди) Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: йўғон ичаги ташқарига чиқиб, қайта жойига солган кишининг рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: йўғон ичагини ювиб, қуритмасдан жойигша солса, рўзаси бузилади. Ювгандан сўнг қуритиб бўлгач жойига солса, очилмайди. Шунингдек бачадони чиқиб қоладиган аёллар ҳам.

خَرَجَ سُرْمُهُ فَغَسَلَهُ فَإِنْ قَامَ قَبْلَ أَنْ يُنَشِّفَهُ فَسَدَ صَوْمُهُ وَإِلَّا فَلَا
Йўғон ичаги ташқарига чиқиб қолган киши, уни ювади. Уни қуритишидан аввал жойига киргизса, рўзаси очилади. Қуритиб бўлиб солса очилмайди. Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб ўпса ва жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди.  Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса рўза очилади. 

كُرِهَ ( قُبْلَةٌ ) وَمَسٌّ وَمُعَانَقَةٌ وَمُبَاشَرَةٌ فَاحِشَةٌ ( إنْ لَمْ يَأْمَنْ ) الْمُفْسِدَ وَإِنْ أَمِنَ لَا بَأْسَ
Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Агар қўрқмаса макруҳ эмас. Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар қайсилар?
ЖАВОБ: 
1.    Рўзадор тупугини оғзида тўплаб сўнг ютиб юбориши;
2.    Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўлса сўнг ўша ҳўлликни ютса;
3.    Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юборса;
4.    Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупуги билан бирга ютиб юборса;
5.    Шамоллаш туфайли оққан балғам оғиз ё бурундан ташқарига чиқса, сўнг уни нафас олиб ичкарига тортса. (Лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);
6.    Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўзаси очилади);
7.    Узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);
8.    Оғиз буруни чайишда ва истинжо қилишда муболаға қилиш;
9.    Рўзадор сувни ичида турган ҳолда ел чиқариши;
10.    Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлса қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шахватни қўзғатадиган ишлар;
11.    Кийимсиз ҳолда баданларни бир-бирига текказиш;
12.    Лабдан тишлаш, сўриш, ўпиш;
13.    Заифлашишга олиб борадиган қон олдириш;
14.    Ғийбат ва шу каби ишларни қилиш;
15.    Аёлга қараб, ҳаёл суриб маний тўкилса рўза очилмайди, лекин макруҳ;

САВОЛ: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

ЖАВОБ:
1.    Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар;
2.    Мўйлаб, соқолларига ёғ суртиш;
3.    Бадан, бошларга ёғ суртиш;
4.    Рўзадор таҳоратдан ташқари оғиз-бурунларини чайиш, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шунгадир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида чанқоқ босгани ва иссиқлик туфайли бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розиаллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб баданига ўраб олар эдилар. Бу амалларни ибодатга кўмак бўлсин учун, фитрий бетоқатликни кетказишлик учун қилишликда зарар йўқ.
Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин макруҳлиги рўзани бузишга олиб борувчилиги эътиборидан эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизликни изҳор қилганлиги эътиборидандир.
Бир киши салқинлаш мақсадида сувга шўнғиса рўза очилмаслигига учала имом ҳам иттифоқ қилганлар;
5.    Рўза ҳолатида, заволдан аввал бўлсин ёки кейин мисвак ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, Имом Молик, Имом Шофеъий наздларида заволдан кейин мисвак ишлатиш макруҳдир;
6.    Рўзадор мушк, атир ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас (исириқ, тутунларни ичига ютиш билан рўза очилади);
7.    Заифлаштирмаса қон олдириш;
8.   Қасддан ейилмайдиган ва ундан сақланиш қийин бўлган нарсаларни  ҳалқумдан ўтиши билан. Масалан: ҳавода учиб юрадиган майда ҳашоротлар, тутун, чанг: 
9.   Эркаклар сийдикни тўхтатиш, даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олсалар (аёллар шу каби ишни қилсалар рўзалари очилади);
10.  Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса рўза очилади.
Эсдан чиқариб одатий ёки ғайри одатий ишларни бажаришлик. Масалан: еб-ичиш, яқинлик қилиш ёҳуд клизма қилдириш, қулоғига дори томизиш. (Эсига тушиши билан бу амаллардан тўҳталиш зарур).
Қари, заифҳол рўзадор киши эсидан чиқиб овқатланаётган бўлса, уни огоҳлантирилмайди. Агар ёш, қувватга эга бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантирувни эшитгач оғзидаги нарсаларни ютмаслиги, дархол ташқарига чиқариб юбориши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади.  Қазоси вожиб, каффороти хусусида эса уламолар бир неча қавллар айтганлар.
11.   Эркагу аёл тушида булғаниши;
12.   Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш;

САВОЛ: Рўза тутмасликка бўлган рухсат барча турдаги касалликка доирми?

ЖАВОБ: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақатгина рўза тутишлик зарар қиладиган касалликларга оиддир.
المرض الذي لا يضر معه الصوم لا يبيح الافطار
Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди. Шарҳи Мухтасар Таҳовий.

Рўзани очмайдиган амаллар
Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар

САВОЛ: Иш туфайли рўзани тарк қилса бўладими?

ЖАВОБ: Иш туфайли рўзани тарк қилишга рухсат йўқ. Аммо рўзадорга иш чоғида рўзани очишга шаръий узр пайдо бўлса рўзасини очади. Унинг зиммасига қазо лозим бўлади, каффорот эмас.
الْمُحْتَرِفُ الْمُحْتَاجُ إلَى نَفَقَتِهِ عَلِمَ أَنَّهُ لَوْ اشْتَغَلَ بِحِرْفَتِهِ يَلْحَقُهُ ضَرَرٌ مُبِيحٌ لِلْفِطْرِ يَحْرُمُ عَلَيْهِ الْفِطْرُ قَبْلَ أَنْ يَمْرَضَ كَذَا فِي الْقُنْيَةِ
Нафақага муҳтож бўлган касб эгаси иш билан шуғулланса рўзани тутмасликни мубоҳ қилувчи зарар етишини билса ҳам бемор бўлмасидан аввал рўза очиши ҳаром саналади. Фатавои Ҳиндия
Лекин бошлиқларга Рамазонда қўл остидагиларга ишни енгиллатишга буйруқ берилган.
عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيَّ، قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي آخِرِ يَوْمٍ مِنْ شَعْبَانَ فَقَالَ: ...مَنْ خَفَّفَ عَنْ مَمْلُوكِهِ فِيهِ غَفَرَ اللهُ لَهُ وَأَعْتَقَهُ مِنَ النَّارِ
Салмон Форсий розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойининг охирги куни бизларга хутба қилдилар. Айтдилар... Ким Рамазон ойида қўл остидагиларга енгиллик яратиб берса, Аллоҳ уни мағфират қилиб, дўзахдан озод қилади”
Байҳақий ривояти.

САВОЛ: Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар?

ЖАВОБ: Улар тўққизтадир:
1.    Беморлик (ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридагилар ҳолатларни узр бўлишини шарти-мусулмон, ўз касбини моҳир устаси, адолатли шифокор томонидан тавсия бўлишидир. Ғайри дин, соҳасини устаси бўлмаган, ибодатларга бепарво шифокорларнинг тавсиялари қабул қилинмайди)
المريض إذا خاف على نفسه التلف، أو ذهاب عضو منه يفطر بالإجماع
Касал ўз жонига ёки бирор аъзосига талофат етишидан хавф қилса бил ижмоъ рўзасини очаверади; Фатавои Ҳиндия
2.    Сафар қилиш (мусофир киши рўза тутиш-тутмасликда ихтиёрликдир. Имкони бўлса тутгани афзалдир. Рўза тутмаслиги мумкинлигига шариат томонидан рухсат берилган. Рўза тутганидан сўнг сафарга чиқса, рўзасини очишга рухсат берилмайди. Очиб юборса қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Рўза тутганидан сўнг сафарни ният қилсаю, ўз шаҳридан чиқиб кетишидан аввал еб-ичиб юборса каффорот лозим бўлади.);
3.    Мажбурланиш (мажбурлаш икки қисм бўлади: 1) ҳалок қилиш ёки бирор аъзосига талофат еткизиш, қаттиқ уриш; 2) бу даражага етиб бормаган мажбурлаш. Агар саломат ва муқим бир кишини ўлимтик, қон, тўнғиз гўштини ейишга мажбур қилинса, мажбурлаш тури биринчи қисмга оид, яъни ўлдириб юбориш, бирор аъзосига талофат етказиш ёки қаттиқ уриш каби бўлса, унга юқоридаги нарсаларни истеъмоли ҳалол бўлади. Сабр қилиб емасдан ўлиб кетса гуноҳкор бўлади. Биринчи қисмга оид  мажбурлаш билан куфр сўзини айтишга, ибодатларни бажармасликка зўрланса, қалби иймонга ҳотиржам бўлиб, куфр сўзнини тилга олса, ибодатларни бажармаса кофир, гуноҳкор бўлмайди, лекин тилга олмаса, ибодатларни бажарса ва натижада вафот этса савобга эга бўлади.
Касал, мусофирлар биринчи қисмга оид мажбурлаш билан рўза тутишга мажбурлансалар рўзаларини очадилар, балки вожиб ҳам бўлади. Ҳаттоки, рўзасини очишдан бош тортиб ўлиб кетсалар гуноҳкор бўладилар);
أَنَّهُ لَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَكْلِ مَيْتَةٍ أَوْ دَمٍ أَوْ لَحْمِ خِنْزِيرٍ أَوْ شُرْبِ خَمْرٍ بِغَيْرِ مُلْجِئٍ كَحَبْسٍ أَوْ ضَرْبٍ أَوْ قَيْدٍ لَمْ يَحِلَّ ، وَإِنْ بِمُلْجِئٍ كَقَتْلٍ أَوْ قَطْعِ عُضْوٍ أَوْ ضَرْبٍ مُبَرِّحٍ حَلَّ فَإِنْ صَبَرَ فَقُتِلَ أَثِمَ وَإِنْ أُكْرِهَ عَلَى الْكُفْرِ بِمُلْجِئٍ رَخَّصَ لَهُ إظْهَارَهُ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالْإِيمَانِ وَيُؤْجَرُ لَوْ صَبَرَ وَمِثْلُهُ سَائِرُ حُقُوقِهِ تَعَالَى كَإِفْسَادِ صَوْمٍ وَصَلَاةٍ
Агар ўлакса, қон, тўнғиз гўштини ейишга ёки хамр ичишга ортиқча қийнамай зўрласа: қамаб, уриб, кишанлаш каби уларни ейиш ва ичиш ҳалол бўлмайди. Агар қаттиқ зўрласа: ўлдириш, бирор аъзосига талофат етказиш, қаттиқ уриш каби ҳалол бўлади. сабр қиламан, емайман, десаю, ўлиб кетса гуноҳкор бўлади. Шунингдек куфрга шу каби қаттиқ зўрланса қалби иймонга ҳотиржам бўлса куфр лафзини айтишлигига рухсат берилади. Айтмаса, сабр қилса, савоб олади. Рўза, намоз каби Аллоҳнинг ҳақларини бузиш ҳам шунингдекдир.  (Роддул Муҳтор)
4.    Ҳомиладорлик;
5.    Сут эмизиш (ҳомиладор ёки эмизикли аёл ўзининг ёки боласининг жонига нуқсон ёки ҳалокат етиш хавфи бўлса, рўза тутмасликка, тутган бўлса очиб юборишга рухсат берилади. Бу нарсаларни тажриба ёки гумони ғолиб бўлиши ёки мусулмон, ўз ишиши устаси бўлган шифокор тавсияси билан билинади)
الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ
Ҳомиладор ё эмизикли аёл ўз жонларига ёки болаларига хавф сезсалар рўзани қазо қиладилар. Уларга каффорот вожиб бўлмайди. Хулосада ҳам шундай келтирилган; Фатавои Ҳиндия
6.    Очлик;
7.    Чанқоқлик (бу ҳолатлар ҳалокат ёки беморликка олиб борса, рўзани очишлик узр саналади);
8.    Қарилик (эркагу аёл ёши улғайиб, рўза тутишга қудрати етмаса, бу ҳолат умрининг охирига давом этса, рўза тутмасдан бадалига фидя тўлашлари лозим бўлади. 
قال في التنوير و للشيخ الفاني العاجز عن الصوم الفطر و يفدي
Танвирда “Рўзадан ожиз қолган ёши улуғ кишига рўза тутмаслиги жоиз бўлади ва фидя тўлайди”, дейилган. Фатавои Ҳиндия.
Шунингдек сурункали касалликка дучор бўлганлар ҳам.
الْمَرِيضُ إذَا تَحَقَّقَ الْيَأْسُ مِنْ الصِّحَّةِ فَعَلَيْهِ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ مِنْ الْمَرَضِ
Саломат бўлишдан умидини узган сурункали касалликка дучор бўлган беморга касаллиги туфайли ҳар кунлик рўзасини эвазига фидя тўлаши вожиб бўлади. Роддул Муҳтор.
Агар юқоридаги кишилар ёзнинг узун кунларида тутолмай, қишнинг қисқа кунларида тутшга қудратлари етса, рўза тутишлари фарз бўлиб, фидя кифоя қилмайди;
9.    Сафарбарлик;
Баъзилар ҳайз, нифос, беҳушлик ва жиннилик, нафл рўзаларда зиёфатни ҳам рўза тутмаслик учун узрлар сафига қўшганлар.

САВОЛ: Бир шаҳарда бўла туриб баландда турган киши билан пастда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
ЖАВОБ: Рўзани очиш-очмаслик қуёшни ботган-ботмаганлигига боғлиқдир. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақатгина пастдаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир ҳил вақтда оғиз очмайдилар. Балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очадилар. Самолётда кетаётганлар ҳам вақт эътиборидан эмас, балки қуёш ботганига қараб оғиз очадилар.

وَمَنْ كَانَ عَلَى مَكَان مُرْتَفِعٍ كَمَنَارَةِ إسْكَنْدَرِيَّةَ لَا يُفْطِرُ مَا لَمْ تَغْرُبْ الشَّمْسُ عِنْدَهُ وَلِأَهْلِ الْبَلْدَةِ الْفِطْرُ إنْ غَرُبَتْ عِنْدَهُمْ قَبْلَهُ وَكَذَا الْعِبْرَةُ فِي الطُّلُوعِ فِي حَقِّ صَلَاةِ الْفَجْرِ أَوْ السُّحُورِ
Искандария минораси каби баланд жойда турувчи қуёшни ботганини кўрмасдан ифторлик қилмайди. Ҳолбуки шаҳар аҳлига ундан олдин қуёш ботганлиги учун ифторлик қилиш жоиз бўлган бўлсада. Бомдод намозини ўқиш ва саҳарлик қилишда субҳи содиқ киришлигидаги эътибор ҳам шунингдекдир. Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Вафот этганларнинг қазо рўзаларининг фидясини бериш зарурийми?
ЖАВОБ: Намоз ва рўза вақтида бажарилиши лозим бўлган, Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига фарз қилинган амаллар жумласидандир. Қолаверса, қиёмат кунида биринчи бўлиб сўраладиган амаллардир. Шундай экан бу амалларни ўз вақтида адосини, вақтида адо қилмаган бўлса қазосини, буни ҳам адо қилмаса вафотидан олдин фидясини беришни яқинларига васият қилиши, яқинлари эса марҳумнинг намоз ва рўзасини қазоларининг фидясини беришлари фарздир. Яқинлари марҳум васият қилмаган бўлса ҳам унинг қазоларини фидясини фақир-мискинларга бериш эҳсонни ўз ўрнига қилиш ҳамда маййитни намоз ва рўзасининг қарзларидан қутултириш бўлади.

وَمَنْ مَاتَ وَعَلَيْهِ قَضَاءُ رَمَضَانَ فَأَوْصَى بِهِ أَطْعَمَ عَنْهُ وَلِيُّهُ لِكُلِّ يَوْمٍ مِسْكِينًا ...ثُمَّ لَا بُدَّ مِنْ الْإِيصَاءِ عِنْدَنَا خِلَافًا لِلشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ ، وَعَلَى هَذَا الزَّكَاةُ .
Зиммасида Рамазоннинг қазолари бор киши вафот этар чоғида қазоларининг фидясини тўлашни васият қилган бўлса, яқинлари унинг тарафидан ҳар кун учун бир мискинни тўйдирадилар... Ҳанафийлар наздида марҳум фидя тўлашга васият қилиши зарурдир. Шофеъийлар наздида эса васият қилмасада яқинлари унинг фидясини тўлашлари лозимдир. Закотнинг ҳукми ҳам шу кабидир.
Марҳум тарафидан фидяни адо қилишнинг бир неча масалалари бўлиб, ҳар бир кишига уларни билиш зарурдир.
1.    Зиммасида намоз ва рўзалариниг қазоси бор кишига вафотидан аввал уларнинг фидясини тўлашликка васият қилиши фарздир. Васият қилмай вафот  этса гуноҳкор бўлади.
وَعِنْدَ الْعَجْزِ بِالْمَوْتِ تَجِبُ الْوَصِيَّةُ بِالْفِدْيَةِ
Вафот этиш билан қазоларни адо қилишдан ожиз қолган чоғда фидяни васият қилиш вожиб бўлади. Роддул Муҳтор.
2.    Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, кафанлаш, қабрга қўйиш, қарзларини тўлашдан кейин қолдирган бор мол-мулк, уй-жойларининг қийматининг учдан биридан маййитнинг фидясини адо қилишлари фарз  бўлади. Адо қилмсалар гуноҳкор бўладилар.
َفَدَى  لُزُومًا  عَنْهُ  أَيْ عَنْ الْمَيِّتِ  وَلِيُّهُ  الَّذِي يَتَصَرَّفُ فِي مَالِهِ  كَالْفِطْرَةِ
Маййитнинг молида тасарруф қила оладиган маййитнинг яқинларига маййит тарафидан унинг намоз ва рўзалари қазоларининг фидясини тўлашлари вожибдир.
ثُلُثِ مَالِهِ بَعْدَ تَجْهِيزِهِ وَإِيفَاءِ دُيُونِ الْعِبَادِ
Маййитни кафанлаш, қабрга қўйиш, одамлардаги қарзларини узишдан сўнг қолган молининг учдан бир қисмидан фидясини адо қилинади. Роддул Муҳтор.
3.    Агар марҳум фидя тўлашга васият қилмаган бўлса ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга раҳм-шафқат ифодасидир.
وَإِنْ  لَمْ يُوصِ وَ  تَبَرَّعَ وَلِيُّهُ بِهِ جَازَ  إنْ شَاءَ اللَّهُ وَيَكُونُ الثَّوَابُ لِلْوَلِيِّ
Агар маййит васият қилмаган бўлиб, валийлари ўз ихтиёрлари билан марҳум фидясини тўласалар, инша Аллоҳ жоиз ҳамда яқинлари савобга эга бўладилар.  Роддул Муҳтор.
4.    Бир кунлик рўзанинг фидяси бир вақт намознинг фидяси каби буғдойдан ярим соъ-1.900 грамм, ҳурмо ва арпадан бир соъ-3.800 граммдир.
كَالْفِطْرَةِ أَيْ نِصْفِ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ ، أَوْ صَاعٍ مِنْ تَمْرٍ ، أَوْ شَعِيرٍ
Фитр садақасига ўхшаб буғдойдан ярим соъ, ҳурмо ва арпадан бир соъ адо этилади. Роддул Муҳтор
5.    Назр рўзаларнинг фидялари ҳам Рамазон рўзасининг фидяси кабидир. Масалан бир киши рўза тутаман, деб назр қилсаю, тута олмай вафот этган бўлса, фидясини тўлайдилар. Ҳар душанба ва пайшанба кунларда рўза тутишни назр қилган одам тутолмай қолгани каби.
إذَا نَذَرَ أَنْ يَصُومَ كُلَّ خَمِيسٍ يَأْتِي عَلَيْهِ فَأَفْطَرَ خَمِيسًا وَاحِدًا فَعَلَيْهِ قَضَاؤُهُ
Ҳар пайшанба рўза тутаман, деб назр қилса, бирор кун тутолмай қолса, қазоси лозим бўлади. Фатавои Ҳиндия.
6.    Маййитнинг фидясини тўлаш чоғида барчасини бир пайтнинг ўзида тўлашга имкон бўлмаса, масалан: уй-жой бору, сотиб фидяни тўлаш ўрнига сотмасдан фидясини тўламоқчи, шунда оз-оздан тўлаш ҳам мумкин. Апке Масаил Ўвр Унке Ҳал.

САВОЛ: Эр аёлини мажбурлаб яқинлик қилса аёлга ҳам каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: Агар аёл ҳам бошиданоқ ҳохлаб рози бўлса, қазо ҳам каффорот ҳам лозим бўлади. Агар аввалида рози бўлмай, эр яқинликни бошлаб юборганидан кейин рози бўлса қазо лозим бўлиб, каффорот лозим бўлмайди.
وَعَلَى الْمَرْأَةِ مِثْلُ مَا عَلَى الرَّجُلِ إنْ كَانَتْ مُطَاوِعَةً ، وَإِنْ كَانَتْ مُكْرَهَةً فَعَلَيْهَا الْقَضَاءُ دُونَ الْكَفَّارَةِ
Яқинликка рози бўлган аёлга эркак сингари (қазо ва каффорот) лозим бўлади.
Агар эр мажбурлаб яқинлик қилган бўлса унда аёлга каффорот эмас қазо лозим бўлади. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Қасддан бир неча рўзасини очиб юборган кишига неча марта каффорот лозим бўлади?
ЖАВОБ: Бир Рамазон ойининг бир неча рўзасини қасддан очган кишига битта каффорот кифоя қилади. Бир неча Рамазон ойининг рўзаларини қасддан очган кишига ҳар бир Рамазон ойи учун алоҳида-алоҳида каффорот тўлаши лозим бўлади.

فَإِنَّ مَنْ أَفْطَرَ فِي رَمَضَانَ مِرَارًا إنْ كَانَ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ كَفَتْهُ كَفَّارَةٌ وَاحِدَةٌ بِالْإِجْمَاعِ وَإِنْ كَانَ فِي رَمَضَانَيْنِ لَزِمَهُ لِكُلِّ يَوْمٍ كَفَّارَةٌ بِالْإِجْمَاعِ وَإِنْ لَمْ يُكَفِّرْ لِلْأَوَّلِ فِي الصَّحِيحِ وَإِنْ كَانَ فِي رَمَضَانَ وَاحِدٍ فَأَفْطَرَ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ ثُمَّ فِي يَوْمٍ آخَرَ فَإِنْ كَفَّرَ لِلْأَوَّلِ لَزِمَهُ كَفَّارَةٌ لِلثَّانِي بِالْإِجْمَاعِ وَإِنْ لَمْ يُكَفِّرْ لِلْأَوَّلِ كَفَتْهُ كَفَّارَةُ وَاحِدَةٌ عِنْدَنَا
Бир Рамазон ойининг бир кунида бир неча бор еб юбориб рўзасини қасддан очган киши битта кафоорот тўлаши борасида уламолар иттифоқ қилишган. Агар икки Рамазон ойида шу ишлар содир бўлган бўлса, гарчи кейинги ойнинг каффоротини адо қилаётганда аввалги Рамазоннинг кафоротини адо қилмаган бўлсада, ҳар бир ой учун алоҳида – алоҳида каффорот вожиб бўлади.
Агар бир Рамазон ойининг бир неча кунларида қасддан рўзасини очиб юборган бўлса, биринчисига каффоротини адо қилиб бўлган бўлса икинчисини каффороти лозим бўлиши борасида уламолар иттифоқ қилишган. Агар биринчисига каффорот тўламаган бўлса, у ҳолда бизнинг наздимизда икаласига бир каффорот тўловини бажариши лозим бўлади.  Жавҳаротун Наййироҳ.

САВОЛ: Икки ой каффорот рўзасини тутаётган киши ўртада бемор бўлиб қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Беморлиги туфайли каффорот рўзани охиригача тутолмай қолган киши соғайиб кетгач бошидан бошлаб икки ой рўза тутади.

فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ
Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб  юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас.  Роддул муҳтор.

САВОЛ: Рўзани бузиб, қазо ва каффоротни вожиб қиладиган амаллар қайсилар?
ЖАВОБ: Рўзани қазоси ҳар қандай ҳолатларда вожиб бўлади, лекин қазо билан бирга каффоротни вожиб бўлиши учун рўза қуйидаги ҳолатларга мувофиқ бузилиши даркор:
–    Суратан (томоғидан бирор нарсанинг ўтиши, икки йўлдан бирига яқинлик қилиниши)
Томоғдан бошқа: бурун, қулоқ, аёлнинг олди, эркагу аёлнинг орқасидан дори ёки шу каби нарса ичкарига кирса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. 
Шунингдек олд-орқадан бошқа жойга яқинлик қилиниб, маний тўкилса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.  Агар тўкилмаса қазо ҳам лозим бўлмайди. 
–    Маънан (баданга фойдали озуқа ёки даво бўладиган, у билан лаззат ҳосил бўладиган, инсон таъби емоққа мойил бўладиган нарсаларни томоғидан ўтиши.
Озуқа, даво, таъби емоққа мойил бўлмайдиган (тош, кесак, тиш ковагидаги каби) нарсаларни томоғдан ўтишида қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Зеро бунда суратан ейиш топилсада маънан топилмаган ҳисобланади (доимо кесак еб юрувчи эса бундан мустасно);
–    Қасддан (хатодан қилинган эмас)
Таҳорат қилаётганда ё ғусл қилаётганда тўсатдан томоғидан сув ўтиб кетиб қолса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Рўзадорлиги эсида йўқ бўлиб, еб-ичиб юборса, ёғаётган ёмғир томчиларини ютиб юборса, қазо ҳам, каффорот ҳам вожиб бўлмайди. ;
–    Ўз розилиги билан (мажбурланган ҳолат бундан мустасно)
Ўзгаларнинг мажбурлаши туфайли рўза очилса қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди;
–    Бирор заруратсиз (зарурий ҳолат бундан мустасно)
Агар рўзани очишликка зарурат пайдо бўлса, қаттиқ чанқоқлик, очлик, беморлик каби қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.;
–    Рўзани бузганидан кейин орқасидан рўзани очиб юборишни мубоҳ қиладиган амал топилмаслиги.
Агар рўзани очишни мубоҳ қиладиган ҳолат содир бўлса, Масалан:қасддан рўзасини очганидан кейин ҳайз ва нифос келиши, чанқоқ, очлик, бемор бўлиши ҳалок қиладиган ёки бирор аъзога талофат еткизадиган даражага етганда рўзасини очиб юборса  қазо лозим бўлиб, каффорот соқит бўлади.    
–    Рўзани бузишдан аввал мусофир ё бемор бўлмаган бўлсин
Агар мусофир ё бемор бўла туриб рўза тутса-ю, кейин рўзасини очиб юборса, қазо лозим бўлади, каффорот вожиб бўлмайди.
–    Рамазон рўзасини адо қилаётганда рўзасини очиб юборса.
Бошқа бирор бир рўзани бузиш билан каффорот вожиб бўлмайди. Гарчи Рамазоннинг қазо рўзаси бўлса ҳам.
–    Субҳи содиқдан аввал ният қилинган рўзани бузилиши.
Агар субҳи содиқдан сўнг ният қилса-ю, кейинчалик очиб юборса, каффорот вожиб бўлмайди.
–    Рўзани очиш бирор шубҳа туфайли бўлган бўлмасин.
Агар қуёш ботди, деб ифторлик қилган бўлса, субҳи содиқ кирмади, деб таомланган бўлса, қазо лозим бўлади, каффорот вожиб бўлмайди.

САВОЛ: Каффорот рўзасини тутувчилар қандай ният қиладилар?
ЖАВОБ: Каффорот рўзасини тутувчилар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятида қайси каффорот эканини таъйин қилишлари шарт. Ифторлик чоғида қилинган “эртага ҳам каффорот рўзасини тутаман ёки эртага каффорот рўзасини тутишни ният қилдим” каби ният қилиш ҳам эътиборли.  Мисол: “Рамазон рўзасини каффоротини”, ё “Зиҳорнинг каффоротини”, ё “Қасамнинг каффоротини ният қилдим”, дейишлари каби. Умдатул-Фиқҳ

САВОЛ: Қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қиладилар?
ЖАВОБ: Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятида қайси рўза, қайси куннинг қазосини тутаётганини таъйин қилиши шарт. Ифторлик чоғида қилинган “эртага ҳам қазо тутаман ёки эртага қазо тутишни ният қилдим” каби ният қилиш ҳам эътиборли. Қазоси кўпайиб кетса ёки кунлари эсида бўлмаса “энг аввал зиммамга вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини ёки энг охирги зиммамга вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини тутишни ният қилдим” деса кифоя қилади.  Умдатул-Фиқҳ

САВОЛ: Бошқа юртда, масалан, Саудия Арабистонида рўза тутишни тугутган киши ўз юртига келса одамлар рўзадор бўлишса, нима қилади?

ЖАВОБ: Ўз юртида рўза давом этаётган бўлса, унга ҳам рўза тутиши фарз бўлади.
Бунинг акси, яъни ўз юртида рўзадор бўлиб Саудия Арабистонига борсаю, у ерда ҳайит куни бўлса, улар билан бирга ҳайит қилади. Кейин бир кун қазо тутиб беради.

لَوْ صَامَ رَائِي هِلَالِ رَمَضَانَ وَأَكْمَلَ الْعِدَّةَ لَمْ يُفْطِرْ إلَّا مَعَ الْإِمَامِ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { صَوْمُكُمْ يَوْمَ تَصُومُونَ وَفِطْرُكُمْ يَوْمَ تُفْطِرُونَ } رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Рамазон ҳилолини кўриб рўза тутган киши рўзасини тугатсаю, имом (ҳукми жорий бўлган кишилар) рўза тутаётган бўлса биргаликда рўза тутади. Улар билан биргаликда рўзани тугатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“(ҳамма биргаликда) Рўза тутаётган кунларингиз рўза, тутмаётган кунларингиз рўза эмас”, деган сўзларининг далили билан.  (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: нафл рўзани узрсиз очиб юборса бўладими?
ЖАВОБ: рўзани очишни мубоҳ қилувчи узрлар топилмасдан туриб нафл рўзани очиб юборишлик ҳалол бўлмайди. Агар узр билан ёки узрсиз очиб юборса қазосини тутиб бериш вожиб бўлади.
ذَكَرَ الرَّازِيّ عَنْ أَصْحَابِنَا أَنَّ الْإِفْطَارَ بِغَيْرِ عُذْرٍ فِي صَوْمِ التَّطَوُّعِ لَا يَحِلُّ هَكَذَا فِي الْكَافِي
Розий роҳматуллоҳи алайҳ Ҳанафий тарафидан зикр қилиб: узрсиз нафл рўзани очиб юбориш ҳалол бўлмайди, деган.  Фатавои Ҳиндия.

وَمَنْ دَخَلَ فِي صَلَاةِ التَّطَوُّعِ أَوْ فِي صَوْمِ التَّطَوُّعِ ثُمَّ أَفْسَدَهُ قَضَاهُ
Нафл намозга ёки нафл рўзага киришган одам сўнг уни қасддан бузса, қазо қилиб беради. Ҳидоя.

САВОЛ: Рамазондан кейинги шаввол ойнинг олти кунлик нафл рўзасини бўлиб-бўлиб тутса бўладими?
ЖАВОБ: бўлиб-бўлиб тутиш мустаҳабдир. Кетма-кет тутса ҳам макруҳ бўлмайди.

( وَنُدِبَ تَفْرِيقُ صَوْمِ السِّتِّ مِنْ شَوَّالٍ ) وَلَا يُكْرَهُ التَّتَابُعُ عَلَى الْمُخْتَارِ
Шавволнинг олти нафл рўзасини бўлиб-бўлиб тутиш мустаҳабдир, ихтиёр қилинган қавлга кўра кетма-кет тутса ҳам макруҳ бўлмайди. Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Ёлғиз жума куни рўза тутса бўладими?
ЖАВОБ: Ёлғиз жума кунида рўза тутса жоиз. Лекин ундан аввал ёки ундан кейин бир кунни қўшиб қўйиш афзалдир.

صَوْم يَوْمِ الْجُمُعَةِ فإن صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ
Барча фуқаҳолар наздида душанба ва пайшанба кунги рўзалар мустаҳаб бўлганидек ёлғиз жума кунида рўза тутиш ҳам мустаҳабдир.  Баҳрур Роиқ.
Лекин фақатгина жума кунининг ўзини рўза тутишга хослаб олиш макруҳдир. Зеро  ёлғиз жума кунида рўза тутиш билан жума кунини ўзини рўза тутишга хослаб олиш ўртасида фарқ бор.

ومنها تخصيص ليلة الجمعة دون غيرها وقد ورد النهي عن تخصيص يوم الجمعة بصيام وليلة بقيام
Макруҳотлар жумласидан:
Бошқа кунларни қўшмай фақатгина жума кунида рўза тутиш; зеро жума кунининг ўзида кунини рўза тутиш билан тунин бедолик билан ўтказиш борасида қайтарув ворид бўлган. Ҳалабий Кабир.

САВОЛ: Нафл рўзани бузиш билан каффорот вожиб бўладими.
ЖАВОБ: Каффорот фақатгина Рамазон ойининг рўзасини бузгандагина лозим бўлади. Бошқа рўзаларда ҳатто Рамазон ойининг қазо рўзасини тутганда ҳам каффорот вожиб бўлмайди.

أَنَّ الْكَفَّارَةَ إنَّمَا وَجَبَتْ لِهَتْكِ حُرْمَةِ شَهْرِ رَمَضَانَ ، فَلَا تَجِبُ بِإِفْسَادِ قَضَائِهِ وَلَا بِإِفْسَادِ صَوْمِ غَيْرِهِ
Каффорот фақатгина Рамазон ойининг хурмати учун вожиб бўлади. Унинг қазосини бузиб қўйишда ёки бошқа турдаги рўзаларни бузиб қўйишда каффорот вожиб бўлмайди. Роддул Муҳтор.
САВОЛ: Зиммасида қазо рўзаси бор одам нафл рўза тутса бўладими?
ЖАВОБ: Рўза тутса бўлаверади.

وَلَا يُكْرَهُ صَوْمُ التَّطَوُّعِ لِمَنْ عَلَيْهِ قَضَاءُ رَمَضَانَ
Зиммасида Рамазоннинг қазоси лозим бўлиб турган кишига нафл рўза тутиши макруҳ саналмайди. Фатавои Ҳиндия.
Шунинг учун зиммасида Рамазоннинг қазоси бор киши Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутмоқчи бўлса, қазони қўйиб нафл рўзани тутса макруҳ саналмайди. Ҳамда Шаввол ойида нафл рўза ўрнига қазо рўза тутса нафлнинг савобини олади.
انه ينال فضل التهجد بقضاء الفوائت بعد العشاء
Ҳуфтондан сўнг қазо намозларни ўқиш билан таҳажжуднинг фазлига эришади. Ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ.
САВОЛ: Аёл киши одат кунларида рўза тутса бўладими?
ЖАВОБ: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлик жоиз эмас, кейинчалик қазосини тутиб беришади.

وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَيْضِ ، وَالنِّفَاسِ فَإِنَّهَا شَرْطُ صِحَّةِ الْأَدَاءِ بِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ
Рўзанинг адоси тўғри бўлишининг шартларидан: ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Зеро улардан пок бўлиш саҳобий киромларнинг ижмоси билан рўзанинг адоси тўғри бўлиши учун шартдир. Бадойиъус Санойиъ

وتقضي الحائض والنفساء الصوم دون الصلاة لحديث عائشة رضي الله عنها " كان يصيبنا ذلك فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة " وعليه الإجماع
Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиснинг далили билан ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзанинг қазосини тутиб, намознинг қазосини ўқимайдилар.
“Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”. Мароқил Фалоҳ

САВОЛ: Аёл киши рўза тутаётганда одат қони келиб қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва қазосини тутиб бериши зиммасига лозим бўлади.
الحيض و النفاس يفسدان الصوم فيوجب القضاء دون الكفارة
Ҳайз ва нифос рўзани фосид  қилади. Рўзанинг қазосини вожиб қилади, каффоротни эмас. Фатавои Ҳиндия

САВОЛ: Рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктирса бўладими?
ЖАВОБ:  Одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши жоиз. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтарув йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас.

САВОЛ: Аёл киши қолдирган рўзаларини кетма-кет тутиб бериши зарурийми?
ЖАВОБ: Узри сабабли қолдирилган рўзанинг қазоси фарз, имкон қадар тезроқ тутиши лозим. Лекин кетма-кет бўлиши шарт эмас.

تتابع القضاء: اتفق أكثر الفقهاء  على أنه يستحب موالاة القضاء أو تتابعه، لكن لا يشترط التتابع
Фуқаҳоларнинг кўпчилиги қазо рўзани орада қолдирмасдан, кетма-кет тутишнинг мустаҳаб эканлигига иттифоқ қилганлар. Лекин бу нарса шарт қилинмайди.

САВОЛ: Аёл кишининг қазо рўзалари жуда ҳам кўпайиб кетса тавба қилиб, истиғфор айтиши кифоя қиладими?
ЖАВОБ: Бепарво ва дангасалиги туфайли қолдирган рўзалари зиммасида вожиб бўлиб тураверади. Уларни адо қилиш фарздир. Тавба, истиғфор билан кечиктирганлик гуноҳи кечирилади. Лекин зиммасидаги барча қазо рўзаларини тутиб бериши зарурдир. Қолдирган рўзаларига умрлари етарли бўлмаса қодир бўлганча қазо рўзаларини тутиб, қолганига фидя тўлашни васият қилишлари лозимдир. 
قَضَوْا  لُزُومًا  مَا قَدَّرُوا بِلَا فِدْيَةٍ وَ  بِلَا  وَلَاءٍ
Қодир бўлганларича қолдирган рўзаларининг қазоларини тутиш фарз бўлади. фидя тўламайдилар, қазони кетма-кет бўлиши зарурий эмас. Роддул Муҳтор

وَلَوْ مَاتُوا بَعْدَ زَوَالِ الْعُذْرِ وَجَبَتْ الْوَصِيَّةُ بِقَدْرِ إدْرَاكِهِمْ عِدَّةً مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ
(Касал, ҳайз ва нифос кўрган аёллар каби узрли кишилар) узрлари кетгандан кейин вафот этсалар, соғайганидан сўнг ёки ҳайз ва нифоси тўхтаганидан сўнг неча кун яшаган бўлсалар ўшанча кун рўзасининг фидясини васият қилишлари зиммаларига лозим бўлади.

САВОЛ: Каффорот рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
ЖАВОБ:  Қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоротини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоротни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач давом эттириб кетаверадилар.
فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ
Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб  юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас.  Роддул муҳтор.

САВОЛ: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
ЖАВОБ: Рўза ҳолатида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Шундай экан унга лаб бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.  Китабул Фатава (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний)

САВОЛ: Аёл киши рўзадор ҳолатида гениколог текширувидан ўтса бўладими?
ЖАВОБ: Аёл кишининг жинсий аъзосига намланган ҳолдаги бирор нарсани кириши билан рўзаси очилади.

أَدْخَلَ أُصْبُعَهُ الْيَابِسَةَ فِيهِ  أَيْ دُبُرِهِ أَوْ فَرْجِهَا وَلَوْ مُبْتَلَّةً فَسَدَ ، وَلَوْ أَدْخَلَتْ قُطْنَةً إنْ غَابَتْ فَسَدَ وَإِنْ بَقِيَ طَرَفُهَا فِي فَرْجِهَا الْخَارِجِ لَا
Рўзадор аёл олд ёки орт жинсий аъзосига бармоғини киргизиши билан рўзаси очилмайди, ҳўл бармоғини киргизиши билан эса рўзаси очилади. Шунингдек қуруқ бармоғини ҳаммасини ёки баъзи қисмини киргизиб, ташқарига чиқариб сўнг яна қайта киргизиши билан ҳам рўза очилади. Агар олд жинсий аъзосига қуруқ пахта ёки шу каби воситаларни киргизса ва унинг бир учи ташқарида қолса рўзаси очилмайди. Бутунлай ичкарига киргизиб юборса, рўзаси очилади.  (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Аёл киши қомати баробарича сувни кечиб ўтиши натижасида рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Одатий йўллардан ичкарига сув киргани аниқ бўлмаса рўзаси очилмайди.

САВОЛ: субҳи содиқдан кейин ҳайз қони тўхташ эҳтимоли бор бўлган аёл саҳарлик қилиб рўзани ният қилса бўладими?
ЖАВОБ: йўқ мумкин бўлмайди. Аёл кишининг рўзаси рўза бўлиши учун субҳи содиқдан аввал ҳайздан пок бўлган бўлиши лозимдир.

وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَيْضِ ، وَالنِّفَاسِ فَإِنَّهَا شَرْطُ صِحَّةِ الْأَدَاءِ بِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ
Рўзанинг адо бўлишининг шартларидан: ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Зеро улардан пок бўлиш саҳобий киромларнинг ижмоси билан рўзани адоси тўғри бўлиши учун шартдир. Бадойиъус Санойиъ

САВОЛ: Аёл киши рўзадорлигида касаллиги туфайли жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олиши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Ичкарига нарса кирганлиги боис рўзаси очилади. Агар субҳи содиқдан аввал ёки ифторликдан кейин жинсий аъзосига даволаниш мақсадида бирор нарса қўйса ва бу билан рўзадор ҳолатида ҳам юрса рўзаси очилмайди. Орқа жинсий аъзосига киргизилган давонинг ҳам ҳукми шундай.  (Имдодул Фатаво)

САВОЛ: Билмаган ҳолда субҳи содиқдан кейин таомланса рўзаси дуруст бўлаверадими?
ЖАВОБ: йўқ, рўзаси рўза бўлмайди.
فَهُوَ عِبَارَةٌ عَنْ تَرْكِ الْأَكْلِ وَالشُّرْبِ وَالْجِمَاعِ مِنْ الصُّبْحِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ بِنِيَّةِ التَّقَرُّبِ إلَى اللَّهِ
У (рўза) субҳи содиқдан то қуёш ботгунгача Аллоҳ таолога қурбат яқинлик ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш, жимоъ қилишни тарк қилишдир.  Фатавои Ҳиндия.

وَلَوْ تَسَحَّرَ عَلَى ظَنِّ أَنَّ الْفَجْرَ لَمْ يَطْلُعْ فَإِذَا هُوَ طَالِعٌ أَوْ أَفْطَرَ عَلَى ظَنِّ أَنَّ الشَّمْسَ قَدْ غَرَبَتْ فَإِذَا هِيَ لَمْ تَغْرُبْ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَلَا كَفَّارَةَ
Ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган ҳаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, у инсон зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси  лозим бўлади. Каффорот эмас. Бадойиъ.
САВОЛ: Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
ЖАВОБ: Оғиз очилиб бўлгач, шом намози ўқилади. Сўнгра таом ейишликка ўтирилади. Шундай қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
عَنْ أَبِى عَطِيَّةَ قَالَ دَخَلْتُ أَنَا وَمَسْرُوقٌ عَلَى عَائِشَةَ - رضى الله عنها - فَقَالَ لَهَا مَسْرُوقٌ رَجُلاَنِ مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ -صلى الله عليه وسلم- كِلاَهُمَا لاَ يَأْلُو عَنِ الْخَيْرِ أَحَدُهُمَا يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالإِفْطَارَ وَالآخَرُ يُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ وَالإِفْطَارَ.
فَقَالَتْ مَنْ يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالإِفْطَارَ قَالَ عَبْدُ اللَّهِ. فَقَالَتْ هَكَذَا كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَصْنَع
Абу Атийя розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен ва Масруқ Оиша розиаллоҳу анҳо ҳузурига кирдик. Масруқ у зотга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам ифторликни ҳам тезлаштиради бошқаси шомни ҳам ифторликни ҳам кечиктиради”, деди.
Сўнг Оиша розиаллоҳу анҳо “Шом билан ифторни шошилтирадиган ким”, деб сўради. У “Абдуллоҳ”, деб жавоб берди. Шунда у зот “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар”, деди. 
Саҳиҳи Муслим.

САВОЛ: Аёл киши қолдирган рўзаларини кетма-кет тутиб бериши зарурийми?
ЖАВОБ: Узри сабабли қолдирилган рўзанинг қазоси фарз, имкон қадар тезроқ тутиши лозим. Лекин кетма-кет бўлиши шарт эмас.

تتابع القضاء: اتفق أكثر الفقهاء  على أنه يستحب موالاة القضاء أو تتابعه، لكن لا يشترط التتابع
Фуқаҳоларнинг кўпчилиги қазо рўзани орада қолдирмасдан, кетма-кет тутишнинг мустаҳаб эканлигига иттифоқ қилганлар. Лекин бу нарса шарт қилинмайди.

САВОЛ: Аёл киши рўзадорлигида касаллиги туфайли жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олиши билан рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Ичкарига нарса кирганлиги боис рўзаси очилади. Агар субҳи содиқдан аввал ёки ифторликдан кейин жинсий аъзосига даволаниш мақсадида бирор нарса қўйса ва бу билан рўзадор ҳолатида ҳам юрса рўзаси очилмайди. Орқа жинсий аъзосига киргизилган давонинг ҳам ҳукми шундай.  (Имдодул Фатаво)

САВОЛ: Аёл кишининг қазо рўзалари жуда ҳам кўпайиб кетса тавба қилиб, истиғфор айтиши кифоя қиладими?
ЖАВОБ: Бепарво ва дангасалиги туфайли қолдирган рўзалари зиммасида вожиб бўлиб тураверади. Уларни адо қилиш фарздир. Тавба, истиғфор билан кечиктирганлик гуноҳи кечирилади. Лекин зиммасидаги барча қазо рўзаларини тутиб бериши зарурдир. Қолдирган рўзаларига умрлари етарли бўлмаса қодир бўлганча қазо рўзаларини тутиб, қолганига фидя тўлашни васият қилишлари лозимдир. 
قَضَوْا  لُزُومًا  مَا قَدَّرُوا بِلَا فِدْيَةٍ وَ  بِلَا  وَلَاءٍ
Қодир бўлганларича қолдирган рўзаларининг қазоларини тутиш фарз бўлади. фидя тўламайдилар, қазони кетма-кет бўлиши зарурий эмас. Роддул Муҳтор

وَلَوْ مَاتُوا بَعْدَ زَوَالِ الْعُذْرِ وَجَبَتْ الْوَصِيَّةُ بِقَدْرِ إدْرَاكِهِمْ عِدَّةً مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ
(Касал, ҳайз ва нифос кўрган аёллар каби узрли кишилар) узрлари кетгандан кейин вафот этсалар, соғайганидан сўнг ёки ҳайз ва нифоси тўхтаганидан сўнг неча кун яшаган бўлсалар ўшанча кун рўзасининг фидясини васият қилишлари зиммаларига лозим бўлади.

САВОЛ: Аёл киши охирги ўн куннинг эътикофидалигида одат қонини кўрса нима қилади?
ЖАВОБ: Эътикофдан чиқади. Кейинчалик рўзадор ҳолатда бир кун эътикофнинг қазосини ўтиради. Қолган кунларнинг ҳам эътикофини ўтирса афзалдир.
وَلَوْ حَاضَتْ الْمَرْأَةُ فِي حَالِ الِاعْتِكَافِ فَسَدَ اعْتِكَافِهَا
Эътикоф ҳолатида ҳайз қонини кўрган аёлнинг эътикофи бузилади. (Бадойиъус Санойиъ)

САВОЛ: Аёллар эътикофни қандай адо этадилар?
ЖАВОБ: Аёллар ўз уйининг бир жойини намоз ўқиш учун таъйин қилиб, ўша жойда эътикоф ўтиради. Бу билан жамоат масжидида эътикоф ўтирганликнинг савобини олади. Табиий эҳтиёжлари учунгина ташқарига чиқишлари мумкин. Бошқа ҳолатларда эса чиқишлик мумкин эмас.

وَالْمَرْأَةُ تَعْتَكِفُ فِي مَسْجِدِ بَيْتِهَا إذَا اعْتَكَفَتْ فِي مَسْجِدِ بَيْتِهَا فَتِلْكَ الْبُقْعَةُ فِي حَقِّهَا كَمَسْجِدِ الْجَمَاعَةِ فِي حَقِّ الرَّجُلِ لَا تَخْرُجُ مِنْهُ إلَّا لِحَاجَةِ الْإِنْسَانِ كَذَا فِي شَرْحِ الْمَبْسُوطِ لِلْإِمَامِ السَّرَخْسِيِّ
Аёл киши эътикоф ўтирмоқчи бўлса ўз уйининг намоз учун мўлжалланган жойида эътикоф ўтиради ва бу жой аёл учун эркакларнинг жамоат масжиди кабидир. У ердан фақатгина инсоний ҳожатлар юзасидан ташқарига чиқа олади. Имом Сарахсийнинг “Мабсут” китобларида ҳам шундай зикр қилинган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Бузилган эътикофнинг қазоси вожибми?
ЖАВОБ: Вожиб эътикофни бузиб қўйса, рўзадор бўлган ҳолда унинг қазоси ҳам вожибдир. Қазосини Рамазон ойидан бошқа ойларда адо қилади. 

وَإِذَا فَسَدَ الِاعْتِكَافُ الْوَاجِبُ وَجَبَ قَضَاؤُهُ
Вожиб эътикофни бузиб қўйса унинг қазоси ҳам вожибдир. (Фатавои Ҳиндия)

وَالصَّوْمُ مِنْ شَرْطِهِ عِنْدَنَا
Бизнинг мазҳабда рўзадор бўлиш эътикофнинг шартларидан биридир. (Фатҳул Қодир)

САВОЛ: Бурунга дори томизса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Бурунга томизилган дори билан рўза очилади.
مَا وَصَلَ إلَى الْجَوْفِ أَوْ إلَى الدِّمَاغِ عَنْ الْمَخَارِقِ الْأَصْلِيَّةِ كَالْأَنْفِ وَالْأُذُنِ وَالدُّبُرِ بِأَنْ اسْتَعَطَ أَوْ احْتَقَنَ أَوْ أَقْطَرَ فِي أُذُنِهِ فَوَصَلَ إلَى الْجَوْفِ أَوْ إلَى الدِّمَاغِ فَسَدَ صَوْمُهُ
Бурун, қулоқ, орқа каби аслий йўллардан томизиш, клизма туфайли ичкарига ёки мияга бирор нарса етиб борса рўза очилади. Бадойиъус Санойиъ.

САВОЛ: Ғайри динларга фидя берса бўладими?
ЖАВОБ: Вожиб бўлган закотлар, садақотлар, каффоротларни бериш жоиз эмас. Нафл садақаларни берса жоиз.

САВОЛ: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
ЖАВОБ: Ғарғара қилиш макруҳ саналади. Ичкарига сув кетиб қолса рўза очилади.

САВОЛ: Ёш болани эркалаб ўпиш билан рўза очиладими?
ЖАВОБ: Йўқ. Ўпиб эркалаш билан рўза очилмайди.

وَلَا بَأْسَ بِالْقُبْلَةِ
Ўпишда ҳеч қандай зарар йўқдир. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Жароҳатларга дори қўйиш билан рўза очиладими?
ЖАВОБ: Икки турдаги жароҳатга дори қўйиш билан рўза очилишига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
Бошдаги миягача етиб борадиган, чуқур жароҳат;
Ошқозонга етиб борадиган жароҳат;
Гўёки бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир.
وَلَوْ دَاوَى جَائِفَةً أَوْ آمَّةً بِدَوَاءٍ فَوَصَلَ إلَى جَوْفِهِ أَوْ دِمَاغِهِ أَفْطَرَ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ
Ошқозон ва мияга етиб борган чуқур жароҳатга даво қўйса у жойларга етиб борса Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ наздида рўза очилади. Ҳидоя
Булардан бошқа жароҳатлар қандай ҳолатда бўлмасин рўзани очмайди. Чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар ошқозон ва мияга тўғридан-тўғри етиб бормайди.
لو اوصل الدواء الي داخل الساق او غرز فيه سكينا او غيرها فوصلت مخه لم يفطر بلا خلاف لانه لا يعد عضوا مجوفا
Агар болдир ичига даво етса ёки пичоқ ё шу каби нарсани санчиб олса, илигигача етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди. Чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди. Шарҳи Муҳаззаб.

САВОЛ: Жунуб ҳолатда уйғонган киши саҳарлик вақти тугай деб қолган бўлса биринчи саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими?
ЖАВОБ: Саҳарлик вақти оз қолган бўлса оғиз-бурунни яхшилаб чайиб сўнг саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзадорликка путур етказмайди.

САВОЛ: Зиммага вожиб бўлиш шарти билан адо қилиш учун вожиб бўлган шартларни ўртасида нима фарқ бор?

ЖАВОБ: кимда зиммага вожиб бўлиш шартларидан бирортаси топилмаса, унга ўша вақтда рўза тутиш ҳам, кейинчалик қазоси ҳам вожиб бўлмайди. Мисол учун балоғатга етмаганга ўша вақтда рўза тутиши ҳам балоғатга етгач эса қазосини тутиб бериш ҳам вожиб бўлмайди. Жинни инсонни мажнун ҳолатида рўза тутиши ҳам соғайгач эса мажнунлик ҳолатидаги рўзаларни қазосини тутиб бериши ҳам вожиб бўлмайди.
Кимдаки зиммага вожиб шартлар топилиб, адо қилиш учун вожиб бўлган шартлардан бирортаси топилмаса, ўша вақтда рўза тутиш вожиб бўлмасада, кейинчалик қазони тутиб бериш вожиб бўлади. Мисол: мусулмон, оқил, балоғатга етган беморга зиммасига рўза тутиш вожиб, лекин беморлик кунларида рўзани адо қилиш вожиб эмас. Соғайгач қазоси вожиб бўлади.
Умдатул-Фиқҳ

САВОЛ: Истима кириб укол қабул қилиш натижасида рўза очиладими?
ЖАВОБ:Таблетка қабул қилиш билан рўза очилади. Ёнбошга ёки мушакка укол қилиш билан эса очилмайди.
وَالْمُفْطِرُ إنَّمَا هُوَ الدَّاخِلُ مِنْ الْمَنَافِذِ لِلِاتِّفَاقِ عَلَى أَنَّ مَنْ اغْتَسَلَ فِي مَاءٍ فَوَجَدَ بَرْدَهُ فِي بَاطِنِهِ أَنَّهُ لَا يُفْطِرُ
Рўзани очувчи нарса одатий йўллардан кирувчи нарсалардир (одатий йўллар: оғиз, бурун, қулоқ, олд-орқа жинсий аъзолар. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди). Далил: “Бир киши сувда ғусл қилса ва сув билан ичи салқинласа, рўзаси очилмайди”.  Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
ЖАВОБ:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ كَانَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- إِذَا أَفْطَرَ قَالَ « اللَّهُمَّ لَكَ صُمْنَا وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْنَا فَتَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида “Аллоҳумма лака сумна ва ала ризқика афторна фатақоббал минна. Иннака антас Самийъул-ъАлийм” (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитгувчи ва Билгувчи Зотсан), дердилар”. Сунани Дориқутний.

عن مَرْوَانُ بْنُ سَالِمٍ الْمُقَفَّعُ قَالَ : رَأَيْتُ ابْنَ عُمَرَ فَذَكَرَ الْحَدِيثَ قَالَ : وَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- إِذَا أَفْطَرَ قَالَ :« ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида “Заҳабаз зомау вабталлатил урууқу ва сабатал ажру инша Аллоҳ” (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, инша Аллоҳ савоб ҳосил бўлди), дер эдилар. Сунанул Кубро Байҳақий

САВОЛ: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
ЖАВОБ: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси, улар бўлмаса бирор ширинлик, у ҳам бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннат ҳисобланади. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очишлик суннатга хилофдир. Ширинлик билан сув турганда ширинлик сувга муқаддам қилинади. Умдатул Фиқҳ.

عَنْ سَلْمَانَ بن عَامِرٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ، فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَعَلَى مَاءٍ، فَإِنَّهُ طَهُورٌ
Салмон бин Омир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан чунки у покловчидир”, дедилар. Табароний ривояти.

САВОЛ: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тутолмасада ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

ЖАВОБ: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан алоҳида, ҳолироқ жойда таомланишлари мумкин бўлади.
لا يجب الإمساك على المريض والمسافر ... لكن لا يأكلون جهرا بل سرا
Бемор ва мусофирга еб-ичишдан тийилмоқлари вожиб эмас. Лекин (таомланмоқчи бўлсалар) ошкора эмас, балки одамлардан яшириниб таомланишлари керак бўлади. Мароқил Фалоҳ.

САВОЛ: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса рўза тутмаса бўладими?
ЖАВОБ: Мусулмон, моҳир табиб маслаҳат берса рўзасини кечиктириб, қазосини тутишлиги лозим бўлади.

إِنْ خَافَ زِيَادَةَ الْعِلَّةِ وَامْتِدَادَهَا فَكَذَلِكَ عِنْدَنَا ، وَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ إذَا أَفْطَرَ
Агар касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса, бизнинг наздимизда ҳам шунингдекдир (яъни рўзани очса бўлади). Шунда, зиммасига қазо вожиб бўлади. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Каффорот вожиб бўлишини билмасдан Рамазоннинг рўзасини қасддан бузиб қўйган кишига ҳам каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: Рамазон рўзасини қасддан бузганга каффорот лозим бўлади. Масалани билмаслиги узр саналмайди. Шунинг учун кетма-кет икки ой рўза тутади. Агар унга қодир бўлмаса, олтмишта мискинни икки маҳал овқатини беради.

وَمَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ  فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا
Ким икки йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еб-ичиб қўйса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда  аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради. Жавҳаротун-Наййироҳ, Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Зиммасига каффорот лозим бўлган киши икки ой кетма-кет рўза тутмай, олтмишта мискинни таомлантирса ҳам бўлаверадими?
ЖАВОБ: рўза тутишга қодир бўла туриб таомлантириш билан каффорот адо бўлмайди.

فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا
Каффоротни адо қилишда аввало, бир қул озод қилиш даркор. Уни топа олмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиши лозим. Бунга қодир бўлмаса олтмишта мискинни таомлантиши керак.  Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Каффорот рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
ЖАВОБ:  Қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоротини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоротни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач давом эттириб кетаверадилар.
فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ
Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб  юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас.  Роддул муҳтор.

САВОЛ: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиққача ният қилолмай қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал рўза тутишликни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ва каффоротини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади.  

وَلَوْ قَالَ نَوَيْت أَنْ أَصُومَ غَدًا إنْ شَاءَ اللَّهُ - تَعَالَى - صَحَّتْ نِيَّتُهُ هُوَ الصَّحِيحُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
Агар эртага рўза тутаман Инша Аллоҳ, деса нияти дуруст бўлади. Бу гап саҳиҳ қавлдир. Зоҳирийяда ҳам шундай келтирилган. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Рўзани каффороти қандай амалга оширилади?
ЖАВОБ:
1.    Бир қул озод қилиш;
2.    Қулга имконияти бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш (бир кун қазоси алоҳида);
3.    Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмиш кишини эрталаб ва кечқурун таомлантириш;
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ - رضى الله عنه - قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم-فَقَالَ هَلَكْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ « وَمَا أَهْلَكَكَ ». قَالَ وَقَعْتُ عَلَى امْرَأَتِى فِى رَمَضَانَ. قَالَ « هَلْ تَجِدُ مَا تُعْتِقُ رَقَبَةً ». قَالَ لاَ. قَالَ « فَهَلْ تَسْتَطِيعُ أَنْ تَصُومَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ ». قَالَ لاَ. قَالَ « فَهَلْ تَجِدُ مَا تُطْعِمُ سِتِّينَ مِسْكِينًا ». قَالَ لاَ - قَالَ - ثُمَّ جَلَسَ فَأُتِىَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- بِعَرَقٍ فِيهِ تَمْرٌ. فَقَالَ « تَصَدَّقْ بِهَذَا ». قَالَ أَفْقَرَ مِنَّا فَمَا بَيْنَ لاَبَتَيْهَا أَهْلُ بَيْتٍ أَحْوَجُ إِلَيْهِ مِنَّا. فَضَحِكَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- حَتَّى بَدَتْ أَنْيَابُهُ ثُمَّ قَالَ « اذْهَبْ فَأَطْعِمْهُ أَهْلَكَ
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
“Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!” – деди.
“Сени нима ҳалок қилди?” – дедилар.
“Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим” – деди.
“Қул озод қилишга нарса топа оласанми?” – дедилар.
“Йўқ” – деди.
“Икки ой кетма-кет рўза тута олсанми?” – дедилар.
“Йўқ” – деди.
“Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?” – дедилар.
“Йўқ” – деди.
Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга):
“Мана буни садақа қилиб юбор” – дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у (Мадийна)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ” – деди.
Бас Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:
“Бор! Уни аҳлинга таом қилиб бер” – дедилар. Муслим ривояти

САВОЛ: Қайси вақтда ният қилиш афзал?

ЖАВОБ: ният қилишнинг энг афзал вақти ифтор қилиш чоғида эртанги куннинг рўзасини ният қилишликдур. Инша Аллоҳ эртага рўза тутаман, дейишлик билан ҳам рўзаси рўза бўлаверади. Зеро рўзада бу калималар Аллоҳ таолодан тавфиқ, мадад умидини ифода қилади. 
Гарчи талоқда “инша Аллоҳ” ни қўшиши билан талоқ воқеъ бўлмасада. Рамазон ойида рўза кунлари эканлигини билса-да, рўза тутишни ҳам тутмасликни ҳам ният қилмасдан тонг оттирса, рўзадор бўлиб қолмайди. Зеро рўза кунлари эканини билишнинг ўзи билан рўзадор бўлиб қолмайди.
Умдатул-Фиқҳ
قَالَ نَوَيْت أَنْ أَصُومَ غَدًا إنْ شَاءَ اللَّهُ تَعَالَى صَحَّتْ نِيَّتُهُ لِأَنَّ النِّيَّةَ عَمَلُ الْقَلْبِ دُونَ اللِّسَانِ فَلَا يَعْمَلُ فِيهِ الِاسْتِثْنَاءُ
Бир киши “Инша Аллоҳ эртага рўза тутаман”, деб ният қилса, нияти дуруст бўлади. Чунки ният тилнинг эмас қалбнинг ишидир. Бунда “истисно” қоидаси ишламайди.

САВОЛ: Жума намози ўқилмайдиган масжидда ҳам эътикоф ўтирса бўладими?
ЖАВОБ: Бўлади. Жума намозини ўқиш учун жума намози ўқиладиган масжидга бориши мумкин.

وَيَخْرُجُ لِلْجُمُعَةِ حِينَ تَزُولُ الشَّمْسُ إنْ كَانَ مُعْتَكَفُهُ قَرِيبًا مِنْ الْجَامِعِ بِحَيْثُ لَوْ انْتَظَرَ زَوَالَ الشَّمْسِ لَا تَفُوتُهُ الْخُطْبَةُ وَالْجُمُعَةُ وَإِذَا كَانَ بِحَيْثُ تَفُوتُهُ لَمْ يَنْتَظِرْ زَوَالَ الشَّمْسِ لَكِنَّهُ يَخْرُجُ فِي وَقْتٍ يُمْكِنُهُ أَنْ يَأْتِيَ الْجَامِعَ فَيُصَلِّيَ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ قَبْلَ الْأَذَانِ عِنْدَ الْمِنْبَرِ وَبَعْدَ الْجُمُعَةِ يَمْكُثُ بِقَدْرِ مَا يُصَلِّي أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ أَوْ سِتًّا عَلَى حَسَبِ اخْتِلَافِهِمْ فِي سُنَّةِ الْجُمُعَةِ كَذَا فِي الْكَافِي
Эътикоф ўтирувчи жума намозини ўқиш учун бормоқчи бўлган масжидига қуёш тиккадан оққандан сўнг йўлга чиқадиган бўлса хутба ва жума намозига кеч қолмайдиган даражада яқин бўлса, қуёш тиккадан оққандан сўнг йўлга чиқади. Агар борадиган масжиди кеч қоларли масофада узоқ жойлашган бўлса, қуёшнинг тиккадан оғишини кутиб турмайди. Лекин йўлга иккинчи азондан олдин, тўрт ракъат суннатни ўқий оладиган миқдор вақтни тахминлаб туриб чиқиши керак. Масжидда фарздан кейин (фарздан кейинги суннатни тўрт ракъат, деганларнинг фикрига кўра) тўрт ёки (фарздан кейинги суннатни олти ракъат, деганларнинг фикрига кўра)  олти ракъат намоз ўқиш миқдорича қолиши мумкин. “Кофий” да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Қасддан қусса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Қасддан қусса ва оғиз тўлдирадиган миқдорда бўлса рўза очилади ва қазо вожиб бўлади. Ундан кам миқдорда бўлса рўза очилмайди.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم-  مَنْ ذَرَعَهُ قَىْءٌ وَهُوَ صَائِمٌ فَلَيْسَ عَلَيْهِ قَضَاءٌ وَإِنِ اسْتَقَاءَ فَلْيَقْضِ
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким рўзадор бўла туриб қусса, унга қазо лозим бўлмайди. Агар қасддан қусса рўзасини қазосини тутсин”, дедилар.

وإن استقاء  أي طلب القيء  عامدا  أي متذكرا لصومه إن كان ملء الفم فسد بالإجماع
Агар рўзадорлиги эсида бўлиб, қасддан, оғиз тўлалигича қусса рўза очилишига уламолар иттифоқ қилишган. Дуррул Мухтор.
Агар беихтиёр қусиб юборса оғиз тўла бўлса ҳам рўза очилмайди.

САВОЛ: Баъзилар қуёш ботди, деса, бошқалар ботмади, деса. Қуёш ботди, деган сўзни инобатга олиб рўзасини очиб юборган рўзадор қуёш ботмаганлигини билиб қолса каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: Зиммасига қазо лозим бўлади, каффорот эмас.

إذَا شَهِدَ اثْنَانِ أَنَّ الشَّمْسَ غَابَتْ وَشَهِدَ آخَرَانِ أَنَّهَا لَمْ تَغِبْ فَأَفْطَرَ ثُمَّ ظَهَرَ أَنَّهَا لَمْ تَغِبْ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ دُونَ الْكَفَّارَةِ بِالِاتِّفَاقِ
Икки киши қуёш ботди, деб гувоҳлик берса, бошқа икки киши ботмади, деса сўнгра қуёш ботмагани маълум бўлса, иттифоқий равишда у рўзадорга қазо лозим бўлади, каффорот эмас.  Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Қўли билан шаҳватини қондирса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.

لو استمنى بكفه أفطر لوجود الجماع معنى ، ولا كفارة لعدم الصورة
Қўли билан шаҳватини қондирса маънан яқинлик ҳолати топилиб суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Ихтиёр.

САВОЛ: Қулоқ ёки киндикка сув киргизилса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Кинидикка сув киргизиш билан рўза очилмайди. Қулоққа ғусл чоғида сув кириб кетса очилмайди. Қасддан киргизилса ва мия тарафга етиб борса рўза очилиш ва очилмаслигида ихтилоф қилинган.
وَالْحَاصِلُ الِاتِّفَاقُ عَلَى الْفِطْرِ بِصَبِّ الدُّهْنِ وَعَلَى عَدَمِهِ بِدُخُولِ الْمَاءِ وَاخْتَلَفَ التَّصْحِيحُ فِي إدْخَالِه
Хулоса шуки, қулоққа дори томизилса рўза  очилишига, сув кирса очилмаслигига иттифоқ қилинди. Қулоқнинг ичига қасддан сув киргизилса очилиш-очилмаслигига ихтилоф қилинди. Ҳидоя соҳиблари очилмаслигини айтганлар.
و لو اقطر في اذنه الماء لا يفسد صومه كذا في الهداية و هو الصحيح
Агар рўзадор қулоғига сув томизса рўзаси очилмайди. Ҳидояда шундай келтирилган. Бу саҳиҳ қавлдир. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Мазь ва шу каби воситаларни баданга суртиш билан рўза очиладими?
ЖАВОБ: Рўза очилмайди.

وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ
Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. “Шарҳул Мажмаъ”да ҳам шундай келтирилган. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
ЖАВОБ: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсани риоясини қилиш керак.
1.    Киришдан аввал Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг “масжидга бироз муддат эътикоф ниятида киришлик ҳам эътикоф ўрнига ўтади”, деган сўзларига биноан “масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим”, деб  ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар. (Масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар); 
2.    Масжидни покиза сақлашлик;
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорийнинг “Мирқотул Мафотиҳ” китобидан “Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир”, деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирганлар.

САВОЛ: Беморликдан тузалгач ёки иши юришгач нафл рўза тутишни назр қилган киши мақсади ҳосил бўлгач рўзани қай тартибда тутиб беради?
ЖАВОБ: Назр рўзани тутишлик вожибдир. Уни тарк қилиш гуноҳдир. Агар назр рўзани муъайян кунларда, масалан: пайшанба, душанба тутишни ният қилган бўлса, ундан кечиктириш гуноҳ бўлиб, кечиктирган билан зиммасидан соқит бўлмайди. Бошқа кунларда бўлса ҳам тутиб бериши лозим. Агар кунларини таъйин қилмаган бўлса, қачонки рўза тутса зиммасидан адо бўлаверади. Тезроқ адо қилиш эса афзалдир.

إذا نذر شيئا  من القربات  لزمه الوفاء به  لقوله تعالى " وليوفوا نذورهم " وقوله صلى الله عليه و سلم " من نذر أن يطيع الله فليطعه ومن نذر أن يعصي الله فلا يعصه " رواه البخاري
Қурбат ҳосил қиладиган ибодатлардан бирортасини назр қилган кишига назрига вафо қилиши лозим бўлади. Аллоҳ таолонинг “Назрларига вафо қилсинлар” ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳга итоат қилишга назр қилган киши аллоҳга итоат қилсин. Гуноҳ қилишга назр қилган эса гуноҳ қилмасин”, (Бухорий ривояти) деган сўзларига биноан.

قَوْلُهُ مُتَتَابِعًا  أَفَادَ لُزُومَ التَّتَابُعِ إنْ صَرَّحَ بِهِ وَكَذَا إذَا نَوَاهُ ، أَمَّا إذَا لَمْ يَذْكُرْهُ وَلَمْ يَنْوِهِ إنْ شَاءَ تَابَعَ وَإِنْ شَاءَ فَرَّقَ ، وَهَذَا فِي الْمُطْلَقِ أَمَّا صَوْمُ شَهْرٍ بِعَيْنِهِ أَوْ أَيَّامِ بِعَيْنِهَا فَيَلْزَمُهُ التَّتَابُعُ وَإِنْ لَمْ يَذْكُرْهُ سِرَاجٌ .
وَفِي الْبَحْرِ : لَوْ أَوْجَبَ عَلَى نَفْسِهِ صَوْمًا مُتَتَابِعًا فَصَامَهُ مُتَفَرِّقًا لَمْ يَجُزْ وَعَلَى عَكْسِهِ جَازَ .
Мусанниф роҳматуллоҳи алайҳнинг "кетма-кет деган" сўзлари агар бир киши кетма-кетликни ошкора айтган бўлса, кетма-кет бажариши лозимлигини ифода қилади. Шунингдек ошкора айтмай дилида ният қилган бўлса ҳам. Аммо зикр ҳам ният ҳам қилмаган бўлса, хоҳласа кетма-кет, хоҳласа бўлиб-бўлиб тутади. Бу кўринишлар мутлоқ назр қилинган суратдадир.   Лекин бир неча ойни, бир неча кунларни ният қилган бўлса кетма-кет тутиши лозим бўлади. Гарчи кетма-кетлини зикр қилмаган бўлса ҳам. Роддул Муҳтор.
Агар ўзига кетма-кет рўза тутишни вожиб қилиб олган бўлса ва уни бўлиб-бўлиб тутган бўлса, жоиз бўлмайди. Акси, яъни бўлиб-бўлиб тутишни ният қилиб, кетма-кет тутса жоиздир.  Баҳрур Роиқ.

САВОЛ: Бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган кишининг ҳукми нима?
ЖАВОБ: Неча кун ўтиришни ният қилган бўлса шунча кун эътикоф ўтириши, рўзадор бўлиши, кунлари билан бирга тунлари ҳам ўтириши вожиб саналади.

وَمَنْ أَوْجَبَ عَلَى نَفْسِهِ اعْتِكَافَ أَيَّامٍ  بِأَنْ قَالَ بِلِسَانِهِ : عَشَرَةَ أَيَّامٍ مَثَلًا لَزِمَهُ اعْتِكَافُهَا بِلَيَالِيِهَا وَكَانَتْ مُتَتَابِعَةً
Ким ўз зиммасига бир неча кун эътикоф ўтиришни вожиб қилса, масалан: тили билан ўн кун эътикоф ўтиришни ният қилдим, каби, кетма-кет тарзда кунлари билан биргаликда кечалари ҳам эътикоф ўтириши вожиб бўлади. (Фатҳул Қодир)
وَالصَّوْمُ مِنْ شَرْطِهِ عِنْدَنَا
Бизнинг мазҳабда рўзадор бўлиш эътикофнинг шартларидан биридир. (Фатҳул Қодир)

САВОЛ: Нафл эътикофнинг энг оз миқдори қанча?
ЖАВОБ: Нафл эътикофнинг энг ози кечаси бўлсин ёки кундузи, масжидда бироз муддат ўтириш.

وَأَقَلُّهُ نَفْلًا سَاعَةٌ مِنْ لَيْلٍ أَوْ نَهَارٍ عِنْدَ مُحَمَّدٍ وَهُوَ ظَاهِرُ الرِّوَايَةِ عَنْ الْإِمَام
Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг наздида эътикофнинг энг оз миқдори кеча ва кундуздан бироз вақтдир. Бу абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳдан ҳам ривоят қилингандир. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Ният қилишнинг охирги вақти қачон?

ЖАВОБ: Бу борада уламолар турли хил фикрлар айтганлар. Ҳанафий уламолар наздида рўза икки қисмга бўлинади. Биринчисига кечасидан ният қилиш шарт эмас. Ният қилиб олса афзал. Рамазон рўзаси, таъйин қилинган назрларни, нафл рўзаларни адо қилиш каби. Иккинчисига кечасидан ният қилиш шарт. Юқоридаги рўзаларнинг қазоси ва бошқа барча рўзалар каби. Шунинг учун Рамазон рўзасини тутаётган киши куннинг ярми бўлишидан аввал (шаръий нисфун-наҳоргача)ният қилиб олса, бу орада еб-ичиб қўймаган бўлса, рўзаси рўза бўлаверади.
“Шаръий нисфун-наҳор”ни билиш учун субҳи содиқдан қуёш боткунга қадар бўлган вақтларни иккига бўлинади. Агар куннинг тенг ярмидан кўпроғида ният топилса, рўза рўза бўлади. Тенг ярмида ёки тенг ярмидан озроғида ният топилса рўза дуруст бўлмайди.  Умдатул-Фиқҳ
إنَّمَا تَجُوزُ النِّيَّةُ قَبْلَ الزَّوَالِ إذَا لَمْ يُوجَدْ مِنْهُ بَعْدَ الْفَجْرِ مَا يُضَادُّ الصَّوْمَ
Ниятни шаръий нисфун-наҳордан олдин қилиб олса, модомики бу орада рўзани бузадиган амалларни қилмаса рўза рўза бўлади.  Жавҳаротун-Наййироҳ.

САВОЛ: Рамазон ойи фидясини ҳам фитр садақаси каби муҳлатидан аввал адо қилса бўладими?
ЖАВОБ: Рамазон ойи фидясини Рамазон ойи кирмасидан аввал беришлик жоиз эмас. Рамазон ойи киргач эса бўлаверади, яъни Рамазоннинг биринчи кунида қолган кунлар фидясини берса жоиз.  Аҳсанул Фатаво

САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз ва нифоси тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши вожибми?
ЖАВОБ: Рамазон кунларида субҳи содиқдан кейин хайз ва нифоси тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб, рўзадорга ўхшаб туриши мустаҳаб саналади.
يجيب علي الصحيح و قيل يستحب الامساك ... و علي حائض و نفساء طهرتا بعد طلوع الفجر
Субҳи содиқ кирганидан кейин ҳайз ва нифосдан пок бўлган аёлга саҳиҳ қавлда (куннинг қолганида) еб-ичишдан тўхтаб туришлиги вожиб саналади. Бир қавлда мустаҳаб саналади, дейилган. Мароқил Фалоҳ.

САВОЛ: Аёл киши қомати баробарича сувни кечиб ўтиши натижасида рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Одатий йўллардан ичкарига сув киргани аниқ бўлмаса рўзаси очилмайди.

САВОЛ: субҳи содиқдан кейин ҳайз қони тўхташ эҳтимоли бор бўлган аёл саҳарлик қилиб рўзани ният қилса бўладими?
ЖАВОБ: йўқ мумкин бўлмайди. Аёл кишининг рўзаси рўза бўлиши учун субҳи содиқдан аввал ҳайздан пок бўлган бўлиши лозимдир.

وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَيْضِ ، وَالنِّفَاسِ فَإِنَّهَا شَرْطُ صِحَّةِ الْأَدَاءِ بِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ
Рўзанинг адо бўлишининг шартларидан: ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Зеро улардан пок бўлиш саҳобий киромларнинг ижмоси билан рўзани адоси тўғри бўлиши учун шартдир. Бадойиъус Санойиъ

САВОЛ: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
ЖАВОБ: Рўза ҳолатида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Шундай экан унга лаб бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.  Китабул Фатава (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний)

САВОЛ: Аёл киши рўзадор ҳолатида гениколог текширувидан ўтса бўладими?
ЖАВОБ: Аёл кишининг жинсий аъзосига намланган ҳолдаги бирор нарсани кириши билан рўзаси очилади.

أَدْخَلَ أُصْبُعَهُ الْيَابِسَةَ فِيهِ  أَيْ دُبُرِهِ أَوْ فَرْجِهَا وَلَوْ مُبْتَلَّةً فَسَدَ ، وَلَوْ أَدْخَلَتْ قُطْنَةً إنْ غَابَتْ فَسَدَ وَإِنْ بَقِيَ طَرَفُهَا فِي فَرْجِهَا الْخَارِجِ لَا
Рўзадор аёл олд ёки орт жинсий аъзосига бармоғини киргизиши билан рўзаси очилмайди, ҳўл бармоғини киргизиши билан эса рўзаси очилади. Шунингдек қуруқ бармоғини ҳаммасини ёки баъзи қисмини киргизиб, ташқарига чиқариб сўнг яна қайта киргизиши билан ҳам рўза очилади. Агар олд жинсий аъзосига қуруқ пахта ёки шу каби воситаларни киргизса ва унинг бир учи ташқарида қолса рўзаси очилмайди. Бутунлай ичкарига киргизиб юборса, рўзаси очилади.  (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Субҳи содиқдан аввал ҳайз қони тўхтаган аёл ғусл қилмасдан ҳам рўза тутса бўладими?
ЖАВОБ: Ҳайз қони субҳи содиққача ғусл қилса бўладиган миқдор вақтда тўхтаса, гарчи ғусл қилмасада рўза тутиши лозим бўлади.  Ҳайз қони субҳи содиққача ғусл қилса улгурмайдиган миқдор вақтда тўхтаса, рўза тутиши лозим бўлмайди.
فَلَوْ انْقَطَعَ قَبْلَ الصُّبْحِ فِي رَمَضَانَ بِقَدْرِ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ فَقَطْ لَزِمَهَا صَوْمُ ذَلِكَ الْيَوْمِ
Рамазон ойида субҳи содиқача ғуслгина қилиб олса бўладиган вақтда аёлнинг  ҳайз қони тўхтаса ўша куннинг рўзасини тутиши лозим бўлади. Роддул Муҳтор.

САВОЛ: Эътикоф нима?
ЖАВОБ: Эътикоф рўзадор ҳолатда эътикоф нияти билан беш вақт намоз ўқиладиган масжидда қолиш.

فَالرُّكْنُ هُوَ اللُّبْثُ وَالْكَوْنُ فِي الْمَسْجِدِ وَالنِّيَّةُ شَرْطَانِ لِلصِّحَّةِ  .... وَمِنْهَا الْإِسْلَامُ وَالْعَقْلُ وَالطَّهَارَةُ عَنْ الْجَنَابَةِ وَالْحَيْضِ وَالنِّفَاسِ وَأَمَّا الْبُلُوغُ فَلَيْسَ بِشَرْطٍ حَتَّى يَصِحَّ اعْتِكَافُ الصَّبِيِّ الْعَاقِلِ
Рукни – қолиш;
Шартлари - масжидда бўлиш ва ният, мусулмон, оқил бўлиш, жанобат, ҳайз ва нифосдан пок бўлиш. Балоғатга етиш эса шарт ҳисобланмайди. Зеро балоғатга етмаган оқил боланинг ҳам эътикофи дурустдир.  (Баҳрур Роиқ)
САВОЛ: Эътикофга қачондан бошлаб кирилади?
ЖАВОБ: Эътикоф ўтирмоқчи бўлган одам қуёш ботмасидан аввал масжидга кириб эътикоф ўтиришни ният қилади.

САВОЛ: Таъкидланган суннат эътикофига ўтириш учун масжидга қачон кириб, қачон чиқилади?
ЖАВОБ: Йигирманчи таровиҳ ўқиладиган кеча қуёш ботишидан аввал масжидга кириб, Рамазоннинг охирги куни қуёш ботганидан сўнг чиқади.

يَدْخُلُ الْمَسْجِدَ قَبْلَ الْغُرُوبِ ، وَيَخْرُجُ بَعْدَ الْغُرُوبِ مِنْ آخِرِ يَوْمٍ
Масжидга қуёш ботишидан аввал кириб охирги куннинг қуёши ботганидан сўнг чиқади. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Аёл киши эътикоф ўтирган чоғида эри билан яқинлик қилса нима бўлади?
ЖАВОБ: Эътикофи бузилади.

فَإِنْ جَامَعَ لَيْلًا أَوْ نَهَارًا عَامِدًا أَوْ نَاسِيًا يَعْنِي أَنْزَلَ أَوْ لَمْ يُنْزِلْ بَطَلَ اعْتِكَافُهُ لِأَنَّ اللَّيْلَ مَحَلُّ اعْتِكَافٍ بِخِلَافِ الصَّوْمِ
Агар кечаси ё кундузи, эсида туриб ё эсидан чиқариб яқинлик қилиб қўйса, маний тушсин ё тушмасин, эътикоф бузилади. Зеро кеча эътикоф ўтиришнинг пайтидир. Рўзада эса бундай эмас. (Иноя шарҳул Ҳидоя)

САВОЛ: Эътикоф неча қисмга бўлинади?
ЖАВОБ: Эътикоф уч қисмга бўлинади. Вожиб, суннат, нафл.
1.    Вожиб-Эътикоф ўтиришни назр қилса вожибга айланади;
2.    Суннат-Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг барчасида эътикоф ўтириш таъкиданган суннатдир.
3.    Нафл-юқоридагилардан бошқаси.

وَيَنْقَسِمُ إلَى وَاجِبٍ ، وَهُوَ الْمَنْذُورُ تَنْجِيزًا أَوْ تَعْلِيقًا ، وَإِلَى سُنَّةٍ مُؤَكَّدَةٍ ، وَهُوَ فِي الْعَشْرِ الْأَخِيرِ مِنْ رَمَضَانَ ، وَإِلَى مُسْتَحَبٍّ ، وَهُوَ مَا سِوَاهُمَا هَكَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ
Эътикоф уч қисмга бўлинади, яъни вожиб-бирор нарсага боғлиқ қилиб ё боғлиқ қилмай эътикоф ўтиришни назр қилиш; Суннат-Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофни адо қилиш; Мустаҳаб (нафл)-юқоридагилардан бошқа кўринишларда эътикоф ўтириш. Фатҳул Қодирда ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Эътикоф қандай амал ҳисобланади?
ЖАВОБ: Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида ҳар бир масжид аҳлига эътикоф ўтириш кифоя йўлига кўра таъкидланган суннатдир. Агар ўша аҳлдан бир киши эътикоф ўтирса бошқалардан соқит бўлади. Мободо ўша масжид аҳлидан ҳеч ким  эътикоф ўтирмаса, барчалари гуноҳкор бўладилар.

وَسُنَّةٌ مُؤَكَّدَةٌ فِي الْعَشْرِ الْأَخِيرِ مِنْ رَمَضَانَ  أَيْ سُنَّةُ كِفَايَةٍ كَمَا فِي الْبُرْهَانِ وَغَيْرِهِ
Эътикоф ўтириш Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида таъкидланган суннатдир. Яъни кифоя йўлига кўра. Бу ҳақида “Бурҳон” ва ундан бошқаларда ҳам зикр қилинган.

نَظِيرُهَا إقَامَةُ التَّرَاوِيحِ بِالْجَمَاعَةِ فَإِذَا قَامَ بِهَا الْبَعْضُ سَقَطَ الطَّلَبُ عَنْ الْبَاقِينَ

Эътикофнинг ўхшаши жамоат билан таровиҳ намозига қоим бўлишдир. Агар кимдир унга қатнашса бошқалардан масъулияти соқит бўлади. 
(Роддул Муҳтор)


7 йил аввал 8263 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Куни ёки туни узун ёки қисқа бўлган юртлардаги рўза
Бундай юртларда, масалан, Тундрага ўхшаш жойларда кун йигирма икки-йигирма уч соатгача давом этади. Ўша ерда яшовчилар ёки ўша ердаги мусофирлар қуёш ботганидан кейингина рўзаларини очишлари мумкин. Мусофирлар давоми...
7 йил аввал 12835 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мажбурлаб рўзани очдирса
Агар рўза тутган одамга рўзасини очмаса, жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишини айтиб, таҳдид қилинса, рўзасини очиши жоиздир. Лекин агар жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишидан бошқа сабабларни рўкач давоми...
7 йил аввал 7192 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳоизаларнинг рўзаларига оид савол-жавоблар
САВОЛ: аёл киши одат кунларида рўза тутса бўладими?ЖАВОБ: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлик жоиз эмас, кейинчалик қазосини тутиб беришади. وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ давоми...
7 йил аввал 22935 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рамазоннинг ҳилол(ой)ини кўриш ва рўзанинг фазилати
Авваллари ҳам, бугунги кунда ҳам янги ойни кўриш масъаласи уламолар орасида ихтилофли масалалар жумласидандир. Кўпчилик уламоларнинг қараши бундай: бир маконда Рамазон ҳилолини шаръий йўл билан давоми...
7 йил аввал 7584 Ҳамидуллоҳ Беруний