МУХТАСАР АЛ-ВИҚОЯ ва унинг муаллифининг васфи


Бил Убайдуллоҳ ориф-и биллоҳ,
Ибн Масъуд ул шариъатроҳ.

Батн-и батнан раис-и миллатдур,
Мустаҳиққи савоб-у раҳматдур.

Сўзлари баҳри динғадур гавҳар,
Бурж-и донишда бир таниғ ахтар.

Қилди "Танқиҳ" китобини тасниф,
Айлайин қайси тил ила таъриф.

Сўнгра "Тавзиҳ" таснифини соз,
Айлади сўнгра "Мухтасар" оғоз.

Йўқ жаҳон ичра ушбулар мисли,
Ким, батахсис "Мухтасар" мисли.

"Мухтасар"дур "Виқоя"дин нома,
Эл ушбу ила еткуси кома.

Ихтисор-и "Виқоя"дур ушбу,
Ифтихор-и "Ҳидоя"дур ушбу.

"Мухтасар" гул ичида раънодек,
Доғи, мушкуллиғи муаммодек.

Мазмунин ҳар бириси мағзи пок,
Ё дур-и бесадафки қийматнок.

Барчасидур ато-и субҳоний,
Билмакидур ризойи раҳмоний.

Жисми оламға ушбу эрди жон,
Оре, жондур доғи ушбу иймон.

Муншаъаб жўйи баҳр-и "Қуръон"дан,
Мунтахаб гавҳареки "Фурқон"дан.

Қилмағил шакки, бу эрур жаннат,
Ушбудур, билки, чашма-и раҳмат.

"Мухтасар"ким жаҳон аро келмиш,
Ўтти беш юзни устиға олтмиш.

Олти йил сўнгра ул Убайдуллоҳ,
Қилди жаннатни мулки сари роҳ.

Гарчи жисмини айлади пинҳон,
Сўзидур икки олама шоён.

Кўп киши шарҳ айламиш анго,
Кунҳи маълум бўлмади аммо.

Яъни, ўндан зиёда комиллар,
Айламиш шарҳ барча фозиллар.

Барчаси саъй-у кўшиш этса ҳам,
Ҳали ҳам баъзи нуктаси мубҳам.

Бешак-у райб "Мухтасар" эъжоз,
Нечалар шарҳ айладилар соз.

Бордурур доғи фаҳмида мубҳам,
Дониш аҳлиға даркидиндур ғам.

Дарки осон дема муни ҳаргиз,
Бегумон ҳарфлари ҳам мўъжиз.

Фаҳмида айлаюр ҳама ихлос,
Мўътариф ожизина авому хос.
Луғат ва изоҳлар:
ориф-и биллоҳ – Аллоҳни танувчи.
шариъатроҳ – шариатга йўл топувчи.
батн-и батнан – ота-боболарига кўра.
баҳр – денгиз.
ахтар – юлдуз.
тасниф – ёзиш.
оғоз – бошлаш.
батахсис – хусусан.
ком – мурод-мақсад.
ихтисор – қисқа.
қийматнок – қимматбаҳо.
ато-и субҳоний – Аллоҳ таолонинг берган совғаси.
ризойи раҳмоний – Аллоҳ таолонинг розилиги.
муншаъаб – шохалаб, ўсиб чиққан.
жўй – ариқ, анҳор.
мунтахаб – танлаб олиб, қисқартирилган.
Ўтти беш юзни устиға олтмиш – ҳижрий йил. Мелодий 1164-1165 йилга тенг. Бу ерда назм қилувчи "Мухтасар"нинг ёзилган йили деб янглишган. Чунки, "Мухтасар ал-Виқоя"нинг муаллифи Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож уш-шариъа ал-Бухорий 747/1346-1347 йилда вафот қилгани манбаларда таъкидланган.
роҳ – йўл.
шоён – мақбул.
кунҳ – ғоя, мақсад, аниқ моҳият.
фозил – фазилатли инсон.
саъй-у кўшиш – ҳаракат.
мубҳам – ноаниқ.
бешак-у райб – шак-шубҳасиз.
эъжоз – ожиз қолдириш, мўъжизали.
дониш – билим.
дарк – идрок қилиш, тушуниш.
мўъжиз – ожиз қолдирувчи, мўъжизали.
мўътариф – эътироф қилувчи.


Таълиф: Раҳимхўжа Шоший. "Назми Мухтасар" асаридан.
Табдил: Неъматуллоҳ Насруллоҳ.
Таҳрир ва ташриҳ: Ҳамидуллоҳ Беруний.


1 ўн йил аввал 9294 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фахруддин Қозихон ва унинг илмий мероси
Мовароуннаҳр фиқҳ илми тарихида X —XIII асрлар буюк фақиҳлару мужтаҳид алломалар даври деб эътироф этилади. Бу даврда ҳанафий мазҳабида ёзилган имом ас-Сарахсийнинг " ал-Мабсут", имом Бурҳонуддин Маҳмуднинг давоми...
8 йил аввал 5512 Акмал Икромжонов
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Басра мадрасаси
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари ила Басра шаҳари қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Куфа ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қозилар
Абу Ҳанифа Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари қози ал-қузот ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафийлик мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг давоми...
1 ўн йил аввал 4626 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ваҳба аз-Зуҳайлий
1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Етти нафар фақиҳ саҳоба
Cаҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки фавто давоми...
1 ўн йил аввал 5668 Ҳамидуллоҳ Беруний