Бу тоифадаги китобларда давлат сиёсатини қандай юритиш ҳақида сўз юритилади.
1. «Ал-аҳком ас-султонийя вал вилоятут дий-нийя».
Сиёсатуш шаръийя китоблари ичида энг қадимги ва машҳурларидан бири имом Мовардийнинг
«Ал-аҳком ас-султонийя вал вилоятуд дийнийя» номли китобидир. Одатда бу номни қисқа қилиб «Ал-аҳком ас-султонийя»дейилади.
Муаллифнинг тўлиқ номи Абулҳасан Али ибн Муҳам-мад ибн Ҳабиб Мовардий. У киши Басрада ҳижрий 364-санада туғилган ва Шофеъий мазҳабида бўлган. Фиқҳ, усул, тафсир ва адабиётда пешқадам олим бўлган. Абулқосим Суҳайрий, Абу Ҳомид Исфиройиний, Ҳасан ибн Али ал-Ҳийлий ва бошқалардан дарс олган. Кўплаб шогирдлар етиштирган. Унинг шогирдлари ичида айниқса Хатиб Бағдодий ва Абулизз ибн Кодиш машҳурдир.
Имом Мовардийнинг муҳим китобларидан «Ал-ҳовий ал-кабийр», «Адабуд-дунё вад-дийн», «Қонунул визора», «ал-Иқноъ», «Далоилун нубувва» ва «Тасҳийлин-назар»ни айтиб ўтишимиз мумкин. У киши Бағдодда ҳижрий 450-санада вафот этган.
«Ал-аҳком ас-султонийя» китобида имом Мовардий исломдаги сиёсий, молиявий, қозилик, идорий ва аскарий тузумлар ҳақида баҳс юритади.
Имом Мовардий ўзининг бу китобида давлат бош-лиғи, халийфалик, вазирлик, унинг турлари ва шартлари, жиҳодга ва юртларга амирлик қилиш, қозилик ва шико-ятларга қараш, намозга имом бўлиш ҳамда ҳаж ва са-дақаларга раҳбарлик қилиш ҳақида сўз юритган.
Шунингдек, «Ал-аҳком ас-султонийя» китобида қо-зилик тузуми, шикоятлар бўйича девоннинг ишларини йўлга қўйиш тартиблари ва тафтишчилик бўйича нима-лар қилиниши лозимлиги ҳам батафсил баён қилинган.
Бундан ташқари, имом Мовардий ўзининг бу китоби-да давлатнинг вазифалари, ҳоким ва маҳкум ўртасидаги алоқалари айтиб ўтган. Китобда ўлжа, жизя, харож ва қўриқ ерларни ўзлаштириш масалалари ҳам батафсил ёритилган.
Кейин эса, катта жиноятлар ва уларга белгиланган шаръий жазолар, ҳадд, қасос ва таъзир ҳақида сўз юри-тилган.
«Ал-аҳком ас-султонийя» китоби исломий тузумлар ва сиёсати шаръия бўйича энг мўътабар ва машҳур ки-тобдир. Имом Мовардийдан кейин келган ва ушбу маса-лада сўз юритган ҳамма уламолар худди шу китобдан фойдаланганлар.
Имом Суютий «Ал-аҳком ас-султонийя»ни мухтасар қилган. Китоб ўзининг равонлиги, тартибининг гўзалли-ги, мазҳабларнинг ижтиҳодийни солиштириш, оят, ҳадис, асарлар ва шеърлардан далил келтириши билан эъти-борни ўзига тортади. Мутахассислар бу китобдан кўп фойдаланадилар. «Ал-аҳком ас-султонийя» жуда кўп марта нашр қилинган.
2. «Ас-сиясатуш шаръийя фий ислоҳир-роъий ар-раъийя».
Бу китоб ҳанбалийлардан Аҳмад ибн Абдул Ҳалийм ибн Таймиянинг қаламига мансубдир. У киши Ҳарронда ҳижрий 661-санада туғилган ва Дамашқда ҳижрий 728-санада вафот этган.
Аҳмад ибн Абдул Ҳалийм ибн Таймия отаси Абдулҳа-лийм, Шамсуддийн ибн Қудома, Зайниддийн ибн Нажо, Алмажд ибн Асокир, Ибн Аллон, Яҳё ибн Сайрафий ва бошқалардан дарс олган.
Унинг шогирдлари ичида Шамсуддийн Заҳабий, Абу Ҳайён Наҳвий, Шамсуддийн Мақдисий ва бошқалар бор.
Аҳмад ибн Абдул Ҳалийм ибн Таймия «Иқтизои Сиро-тил мустақийм», «Фатавойи Ибн Таймия», «Минҳожус-сунна ан-Набавийя» ва бошқа бир қанча китобларни ёз-ган.
«Ас-сиясатуш шаръийя фий ислоҳир-роъий ар-раъийя» китобида муаллиф, асосан, шаръий жиҳатдан ҳоким ва маҳкум орасидаги алоқаларни низомга солишга ва ҳукмдор қандай ҳукм юритиши ҳамда қўл остидаги-ларга нисбатан қандай сиёсат қилишига эътиборни қа-ратган.
Китоб икки бобга бўлинган.
Биринчи бобда энг салоҳиятли ва рисоладаги ҳоким-ни сайлаш қандай бўлиши ҳақида сўз кетган.
Иккинчи бобда эса, мусулмонларнинг молу мулкини қандай тасарруф қилиш кераклиги борасида баҳс бора-ди.
Китобнинг охирида оят ва ҳадислардан далиллар келтириш орқали шаръий жазоларнинг қандай амалга оширилиши ҳақида батафсил баён келган. Шунингдек, тўрт мазҳаб имомларининг ижтиҳодлари ҳам келтирил-ган бўлиб, имом Аҳмаднинг мазҳабига алоҳида эътибор берилган. Сўнгра муаллиф ўзига маъқул келган тарафни қўллаган.
3. «Шарҳус-сияри Кабийр».
Бу китоб Ҳанафий мазҳабидаги олим Муҳаммад ибн Абу Саҳл Сарахсийнинг қаламига мансубдир. Имом Сарахсий ҳижрий 483-санада Фарғона шаҳри-да вафот этган. У киши фиқҳ, усул ва ҳадис бўйича катта ва машҳур олим бўлган. Ҳанафий уламолар имом Сарахсийни соҳиби мазҳабдан ривоят бўлма-ган масалаларда мужтаҳидлардан деб ҳисоблайди-лар. У киши кўп китобларини Ўзгандаги зиндонда ўтириб ёзган. У киши Шамсул Аимма Абдулазиз Ҳалвонийнинг шогирдларидандир.
Имом Сарахсий кўплаб китоблар ёзган. Ўша китоб-ларнинг ичида «Мабсут», «Усул» ва «Ан-Нукат» китобла-ри жуда ҳам машҳурдир.
«Шарҳус-сияри Кабийр» китоби имом Сарахсийнинг имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг «ас-Сияр ал-Кабийр» китобига ёзган шарҳидир.
Бу, Ҳанафий мазҳаби бўйича сиёсатуш-шаръийяга оид китобдир. Бу китоб уруш ва унга оид ҳукмлар, бошқа дийндагилар билан бўладиган алоқалар ҳақидаги қо-нунлар мажмуаси десак, хато қилмаган бўламиз. Бу ки-тобда Қуръон ва Суннатдан далиллар келтирилган.
Имом Сарахсий «Шарҳус-сияри Кабийр» китобида аввал оят ёки ҳадисни келтиради. Сўнгра уларни шарҳ қилади ва шаръий ҳукмни чиқаради. Бу китобда зикр қилинган масалаларнинг сони 453 тага етган.
4. Маъолимул Қурба фий Маъолимил Ҳисба.
Бу китобнинг муаллифи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ахва Қураший. Шофеъий мазҳабида.
5. Ниҳоятур-рутба фий толабил ҳисба.
Бу китобнинг муаллифи Абдурроҳман ибн Наср Шиз-рий. Шофеъий мазҳабида.
6. Ал-муқаддима ас-султонийя фис-сиясатуш-шаръийя.
Бу китобнинг муаллифи Тўғон Муҳаммадий Мисрий Ҳанафийдир. Китоб ҳижрий 878-йилда тугатилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф