Сўзлаш намозни бузиши ва намозхоннинг олдидан ўтиш баёни


Шу ўринда намозни бузадиганларни биринчи гапириб ўтамиз. Кимки намоз асносида қасддан ё унитиб гапириб юборса намози бузилади. Имом Шофиий эсдан чиқиб ёки хато қилиб гапириб юборса бузилмайди деб, бу ҳадисни далил қилган:

ﺮﻔﻊﻋﻦﺃﻣﺘﻰﺍﻠﺧﻂﺎﺀﻮﺍﻠﻧﺴﻳﺎﻦﻮﻣﺎﺇﻧﺷﻜﺭﻫﻮﻋﻠﻳه

“Менинг умматимдан хато қилиб, унитиб ва мажбурланиб қилган ишларини Аллоҳ кечирди”.
Бизнинг далилимиз

ﺇﻦﺼﻼﺘﻧﺎﻫﺫﻩﻻﻳﺼﺢ ﻔﻴﻬﺎﺸﻰﺀﻣﻦﻜﻼﻡﺍﻠﻧﺎﺱﻮﺇﻧﻣﺎﻫﻰﺍﻠﺘﺴﺑﻳﺢﻮﺍﻠﺘﻬﻠﻳﻞﻮﻘﺮﺍﺀﺓﺍﻠﻘﺮﺁﻥ

Яъни: “Бизнинг намозимизда инсонларнинг сўзларидан бирон нарса ҳам дуруст бўлмайди. Бу намоз фақат қироат, тасбеҳ ва таҳлилдан иборат”.
Агар киши намозда инграса ёки оҳ тортса ёки товушини чиқариб йиғласа намозни бузади, агар бу йиғи жаннат ёки дўзахни эслашдан бўлса, намози бузилмайди.
Агар бу йиғи оғрик ёки мусибат сабабли бўлса намозини бузади. Яна узрсиз ҳарф ҳосил бўлса икки имом наздларида намоз бузилади. Кекириш ҳам шу хукмдадир. Аксага жавоб бериш ҳам намозни бузади.
Агар бир киши намоз ўқиётган бошқа кишига луқма берса ўша берувчини намози бузилади. Агар ўз имомига луқма берса намоз бузилмайди. Агар имом бошқа оятга ўтиб кетса, эслатувчининг намози бузилади.
Кимки пешин намозидан бир ракаат ўқиган бўлса, сўнгра аср намозига ё нафл намозга такбир айтиб киришса унинг бошқа намозга ўтгани амалга ошиб, у пешиндан чиқади.
Агар имом Қуръонга қараб тиловат қилса, Абу Ҳанифа (р.а) наздида намоз бузилади. Имомайн (р.а) наздида намоз бузилмайди. Яна қасддан салом бериш, сўзга жавоб бериш агарчи зикр билан бўлса ҳам, нажосатга сажда қилиш, инсонлардан сўраладиган нарсани намоз ичида сўраш, ейиш, ичиш, амали касир қилиш намозни бузади.
Амали касир мана булардир: Икки қўлга муҳтож бўладиган иш, намоз ўқувчини ўзи кўп ҳисоблайдиган иш, ташқаридан қараб турган кишини бу намоз ўқувчи эмас деб уйлайдиган даражадаги ишлари амали касир ҳисобланади.
Яна намозда макруҳлар ҳам борки биз уларни келтириб ўтирмасдан намоз ўқувчини олдидан ўтиш мавзусига ўтамиз Агар намозхоннинг олдидан аёл киши юриб ўтса намозни бузмайди. Бунга Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мана бу ҳадислари далилдир:
ﻻﻳﻘﻂﻊﺍﻠﺼﻼﺓﻣﺮﻮﺮﺸﻰﺀ
“Яъни нарсанинг юриб ўтиши намозни бузмайди”.
Лекин ўтувчи одам гуноҳкор бўлади. Бунга мана бу ҳадис далилдир.
ﻠﻮﻋﻟﻢﺍﻠﻣﺎﺮﺑﻳﻦﻳﻮﻯﺍﻠﻣﺼﻟﻰﻣﺎﺫﺍﻋﻠﻳﻪﻣﻦﺍﻠﻮﺯﺮﻟﻮﻘﻒﺃﺭﺒﻌﻳﻦ
Яъни: “Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтаётган киши ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида эди ўтмасдан қирқ муддат туриб қоларди”- деганлар.
Агар ўтувчи киши саждада бош қўядиган ердан ўтса ва уларнинг орасида девор бўлмаса супада намоз ўқиётган одам аъзоси олдидан ўтган одамнинг аъзосига баробар келса ўтувчи гуноҳкор бўлади.
Очиқ ерда намоз ўқиётган киши олдига сутра қўйиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳақда шундай деганлар:
ﺇﺫﺍﺼﻠﻰﺃﺣﺪﻜﻢﻔﻰﺍﻠﺼﺣﺭﺍﺀﺃﻦﻳﺘﺧﺫﺃﻣﺎﻣﻪﺴﺘﺭﺓ
“Қайси бирингиз саҳрода намоз ўқисангиз, ўз олдига тўсиқ қўйсин” деганлар. Баландлиги бир зироъ, қалинлиги бармоқдек бўлиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в): “Ҳар бирингиз саҳрода намоз ўқиганингизда олдига эгарчалик ҳам тўсиқ қўйишдан ожизмисиз?” деганлар. Сутрани намозхон яқинига, икки қошининг тўғрисига қўяди.
Имомнинг сутраси қавмга ҳам кифоя қилади. Расулуллоҳ Маккада шундай қилганлар.
Сутра қадалади, ташланмайди. Агар тўсиқ бўлмаса ё тўсиқ билан намозхон ўртасидан ўтса уни ишора билан қайтаради. Расулуллоҳ (с.а.в):
أﺪﺭﺀﻮﺍﻣﺎﺍﺴﺘﻂﻌﺘﻢ
“Кучингиз етганича тўхтатинг” деганлар. Лекин иккаласи жам қилинмайди.


8 йил аввал 5291 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50317 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10795 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 36958 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8484 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13242 fiqh.uz