Тиловат саждаси ҳақида


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
"Албатта бизнинг оятларимизга қачон улар билан эслатилсалар, кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида саждага йиқиладилар ва Роббиларига тасбеҳ ила ҳамд айтадиганлар иймон келтирурлар".

Пайғамабар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакда шундай марҳамат қилади:
“Қачон одам боласи сажда оятини қироат қилиб, сажда қилса шайтон четга чиқиб йиғлайди: "Вой шўрим қурисин" дейди дедилар.
Бошқа ривоятларда.
"Вой шўрим одам боласи саждага амр қилинди ва сажда қилди, энди унга жаннат берилар, мен саждага амр қилиндим ва бош тортдим, менга дўзаx берилур" дейди дейилган.
Шайтоннинг бадбаxт бўлиб Аллоҳнинг лаънатига учрашининг асосий сабаби Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб сажда қилмаганидир.
Одам боласининг баxт-саодати эса Аллоҳнинг амрига бўйсуниб сажда қилганидир.
Қуръони каримнинг 15 та жойида сажда ояти келган. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг фикрича 14 та сажда ояти келган. Сабаби "Ҳаж сурасида келган 2 та сажданинг бири инобатга олинмаган. Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ наздида 15 та.
Саждаи тиловатнинг ҳукми ҳанафий мазҳабида вожиб, кўпчилик уламолар наздида суннат. Яна иxтилофлардан бири "Сод" сурасида келган сажда Ҳанафий ва Моликий мазҳаби уламолари наздида сажда ҳисобланган. Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ ва Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида эса сажда йўқ деган.
Сажда оятларини ўқувчига ҳам, эшитувчига ҳам, сажда қилиши вожиб бўлади. Унинг вожиб бўлишининг шарти, намоз вожиб бўлишдаги аҳлийлик кабидир. Аҳлийлик- мусулмон, балоғон ёшига етган, таҳоратли (ҳайз ва нифосдан пок) бўлишдир. Сажда оятларидан бири ўқилгач уни эшитувчи ва ўқувчи учун баъзан кенг фурсатда, баъзан тезлик билан сажда қилиб олишлик вожибдир.
Агар сажда ояти намоздан ташқарида ўқилса ва ёки эшитилса уни бажариш учун фурсат кенгроқ бўлса уни кечиктирган киши гуноҳкор бўлмайди, кечиктириш макруҳи танзиҳийдир. Аммо умрининг оxиригача кечиктириб уни адо этмасдан вафо этса гуноҳкор бўлади. Агар сажда ояти намоз ичида тиловат қилинса уни кечиктириб бўлмайди, балки вақт ўтказмасдан сажда қилиш вожиб бўлади.
Агар қасддан сажда қилмаган бўлса гуноҳкор бўлади. Чунки уни адо қилиш фурсати оздир. Шу вақтнинг ўзида сажда қилиб қўйиши керак эди. Намоз ичида саждаитиловат ўқилиб, сажда қилинмаса, намоздан сўнг унинг қазоси адо қилинмайди.
Сажда ояти суранинг ўртасида ёки оxирида бўлиши мумкин. Агар сажда ояти суранинг ўртасида бўлса уни қироат қилувчи намозxон уни қироат қилиш билан тўғри саждага бормоқлиги афзалдир. Бир марта сажда қилгандан сўнг яна қиёмга туриб сурани оxиригача ёки шу намозга кифоя қилгудек ўқийди ва рукуъга боради.
Агар сажда қилмаса вақтни ўтказмай рукуъ қилади ва шу рукуъда тиловат саждасини ҳам ният қилиб қўяди. Шу рукуъ тиловат саждасининг ўрнига ҳам ўтади. Тўxтамасдан сажда қилган киши, тиловат саждасини ният қилиши шарт эмас.
Агар намозxон сажда оятини ўқигандан кейин тезлик билан рукуъ ёки сажда қилмай фурсатни ўтказиб қўйган бўлса, модомики у шу намоз ичида экан, рукуъ билан ҳам, сажда билан ҳам сажда оятини ўқиганлик учун қилинадиган саждани адо қилмайди, балки шу намознинг ўзида xос битта сажда қилади.
Агар сажда ояти сура оxирида бўлса, намоз ичида уни ўқиш билан орқасида саждани ҳам ният қилиб рукуъ қилиш афзалдир. Шу рукуъ тиловат саждасининг ўрнига ҳам ўтади. Аммо сура оxиридаги сажда оятини ўқиб, кейин тўғри саждага борса, саждадан кейин яна қиёмга қайтади, шу сурадан кейинги сурадан бир неча оят ўқиб кейин рукуъга боради.
Сажда оятини балоғатга етмаган ёш боладан, маймундан ёки магнитафонга ўxшаган нарслардан эшитса, сажда вожиб эмас.
Битта сажда оятини бир ўринда кўп бор такрорласа ҳам бир марта сажда қилади. Агар жой ўзгарса ҳар бир жой учун алоҳида-алоҳида сажда қилади.
Қуръони каримдаги сажда оятлари қуйидагилардир.
1.Аъроф сурасининг 206 ояти.
2.Раъд сурасининг 15 -ояти
3.Наҳл сурасининг 49-ояти.
4.Исро сурасининг 109-ояти
5.Марям сурасининг 58-ояти
6.Ҳаж сурасининг 18-ояти
7.Фурқон сурасининг 60 ояти
8. Намл сурасининг 24-ояти.
9.Сажда сурасининг 15 -ояти
10 Сод сурасининг 24-ояти
11. Фуссилат сурасининг 37-ояти
12 Нажм сурасининг 62-ояти
13 Иншиқоқ сурасининг 21-ояти
14. Иқроъ сурасининг 19-ояти.


1 ўн йил аввал 20527 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
8 йил аввал 50449 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
8 йил аввал 10839 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
8 йил аввал 37036 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
8 йил аввал 8506 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
8 йил аввал 13289 fiqh.uz