Бу йўналишдаги китобларда ҳар бир мўмин-мусулмон риоя қилиши лозим бўлган шаръий одоблар ҳақида атроф-лича сўз юритилади.
1. «Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳаммадия».
Бу китобнинг муаллифи ҳанафий олимлардан Абу Са-ъийд Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мустафо Ходимийдир. «Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳамма-дийя»да турли фазийлатлар, тоатлар, фарз ва нафллар жамланган.
Шунингдек, унда ҳаром қилинган нарсалар ва разолат-лар рўйхати ҳам бор. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари баён қилинган. Бу китоб салафи солиҳнинг ахлоқини билишда кифоя қилади.
«Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳамма-дийя»нинг муаллифи ўз китобини Қуръон ва Суннатни маҳкам тутиш ва эътиқодни мустаҳкамлаш ҳақидаги ҳадис ила бошлаган. Сўнгра ахлоқ, фазийлатлар, қалбдаги касал-ликлар, уларнинг офати ва муолажаси ҳақида сўз юритган.
Муаллиф Қуръон, Суннат, тўрт имом ва бошқаларнинг гапларидан далиллар келтиради. Китобда тасаввуф, ақоид, шаръий ҳукмлар ва ахлоқ масалалари кенг ёритилган.
«Барийқаи Маҳмудийя фий шарҳи торийқаи Муҳамма-дийя» китобининг бош мавзулари қуйидагилардан иборат:
Биринчи боб - Китоб ва Суннатни маҳкам ту-тиш:
Биринчи фасл: Мутлақо маҳкам тутиш.
Биринчи нав: Қуръонни маҳкам тутиш.
Иккинчи нав: Суннатни маҳкам тутиш.
Иккинчи фасл: Бидъатлар баёни.
Бидъатларнинг турлари ва ҳукмлари.
Учинчи фасл: Амалда тежамкор бўлиш.
Тоатда тежамкорлик жоизлигига далолат қилувчи оят-лар.
Тоатда тежамкорликка суннатдан далиллар.
Иккинчи боб: Шариати Муҳаммадиядаги муҳим ишлар.
Биринчи фасл: Эътиқодни тўғрилаш.
Иккинчи фасл: Қасд қилинадиган илмлар.
Биринчи нав: Буюрилган илмлар.
Иккинчи нав: Манъ қилинган илмлар.
Учинчи нав: Мандуб илмлар.
Учинчи фасл: Тақво ҳақида.
Биринчи нав: Тақвонинг фазийлати.
Иккинчи нав: Тақвонинг тафсири.
Учинчи нав: Тақво жорий бўладиган аъзолар.
Учинчи боб: Тақво ва вараъ деб гумон қили-надиган ишлар.
Биринчи фасл: Тоҳарат ва нажосат ҳақида диққатли бўлиш.
Иккинчи фасл: Парҳезкорликда ҳаддан ошиш.
Учинчи фасл: Бидъат ва ботил ишлар.
2. «Ал-одобуш-шаръийя вал минаҳул маръ-ийя».
Бу китобнинг муаллифи машҳур ҳанбалий олим Шам-суддийн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муфлиҳ Мақдисийдир.
«Ал-одобуш-шаръийя вал минаҳул маръийя» китоби кўплаб шаръий одобларни ўз ичига олган. Муаллиф мазкур масалаларни фасллар тартибида баён қилган.
«Ал-одобуш-шаръийя вал минаҳул маръийя»да айтил-ган гапларга Қуръон, Суннат, салафи солиҳ уламолар ва тўрт мазҳаб имомларининг гапларидан далиллар келтирил-ган. Шунингдек, ҳадисларнинг саҳиҳ ва заифларининг баёни ҳам келтирилган.
3. «Мадхал ли Ибнил Ҳажж».
Бу китобнинг муаллифи Моликий мазҳабида бўлиб у кишининг исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад Моликий Фасийдир.
«Мадхал ли Ибнил Ҳож»нинг муаллифи масалаларни фиқҳий боблар асосида баён қилмаган. Унда омма орасида ибодат ва тоатларда тарқалиб қолган бидъат-хурофотларга қарши ўт очилган ва суннатни лозим тутишга тарғиб қи-линган.
«Мадхал ли Ибнил Ҳож»нинг муаллифи ўзи келтирган баъзи ҳукмларнинг Қуръон ва Суннатдаги далилини ҳам ба-ён қилинган. У фиқҳий масалаларни Моликий мазҳаби асо-сида келтирган ва таҳлил қилган. Бошқа мазҳаблар ҳақида сўз юритмаган.
4. «Адабуд-дунё вад-дийн».
Бу китобнинг муаллифи Шофеъий мазҳабидаги машҳур олим имом Мовардийдир.
«Адабуд-дунё вад-дийн» дийний фазийлат ва ахлоқлар ҳамда ижтимоий одоблар ҳақидаги китобдир. Унда, асосан, фазийлатларга чақирувчи ва разийлатлардан қайтарувчи оят ва ҳадисларга суянилган. Кейин эса, араб адабиёти ва мусулмон халқлар адабиётидаги ҳикмат, шеър, мавъиза ва масаллардан кенг фойдаланилган.
Имом Мовардий «Адабуд-дунё вад-дийн»ни беш бобга тақсимлаган:
1. Ақлнинг фазли ва ҳавойи нафснинг мазаммати.
2. Илм одоби.
3. Дийн одоби.
4. Дунё одоби.
5. Нафс одоби.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф