Ўнтаси биттада


Адо
Қилиниши лозим бўлган нарсани шариатда белгиланган вақтда қилишни «адо» дейилади.
Рукн
Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан бир бўлак бўлган нарсадир. Мисол учун,

сажда намознинг рукнларидан биридир. Сажда бўлмаса, намоз ву-жудга келмайди. Шу билан бирга сажда намознинг бир бўлаги бўлгани учун, унинг ичида қилинади.
Шарт
Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан ташқарида бўлган нарса»шарт»дир. Мисол учун, тоҳарат намознинг шартларидан биридир. Таҳорат бўлмаса намоз вужудга келмайди. Аммо тоҳарат намоздан ташқарида қилинади.

Мубоҳ
Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қил-маслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Емоқ ёки ичмоққа ўхшаш нарсалар. Модомики, ҳаромлиги ёки манъ қилингани ҳақида ҳукм келмаган барча нарсалар мубоҳдир.
Мубоҳ нарсани қилганга ҳам, қилмаганга ҳам савоб ҳам, итоб ҳам йўқ. Аммо мубоҳ нарсани қилмаслик ҳалокатга олиб борадиган бўлса, уни қилиш вожибга айланади. Мисол учун, таом емаслик ўлимга сабаб бўладиган бўлса, уни емоқ вожибга айланади.

Макруҳи танзиҳий. (Озодалик макруҳи.)
Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат тайин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қи-лиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади.
Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қола-ди.

Макруҳи таҳримий. (Ҳаром ҳисобланадиган макруҳ.)
Шариат (Оҳод хабарларга асосан) қатъий бўлмаган да-лил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса «мак-руҳи таҳримий» бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркак-ларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиши каби ишлар мисол бўлади.
Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб «макруҳ» деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳри-мий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо, уни инкор қилган киши кофир бўлмайди.

Ҳаром
Шариат тарк қилишни шубҳасиз қатъий далилга суяниб жазм ила талаб қилган нарса ҳаромдир.
Одам ўлдириш, ароқ ичиш, зино ва ўғрилик қилиш кабилар.
Ҳаромдан четда бўлиш фарздир.
Уни қилган одам уқубатга сазовор бўлади.
Ҳаромни «маъсият», «гуноҳ» каби исмлар билан ҳам аталади.
Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади.


Суннат
Шариат қилишни жазм бўлмаган ҳолда талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилин-майдиган амал суннат дейилади.
Бунинг мисоли қарз олди-бердисини васиқа сифатида ёзиб қўйиш ҳақидаги ҳукм.
Суннат амални қилган одам савоб олади. Уни тарк қил-ган одам иқоб қилинмайди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маломатларига ва итобларига қолиши мум-кин.
Ҳанафийлардан бошқалар суннатни «мандуб», «нафл», «мустаҳаб», «татоввуъ», «эҳсон» ва «ҳасан» каби номлар билан ҳам атайдилар.
Ҳанафийлар эса: суннат билан мандуб ва мустаҳабнинг орасида фарқ бор, дейдилар.
Суннат таъкидланган амал бўлиб, Қуръонда буюрилма-ган, аммо уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дои-мий равишда қилиб юрганлар ва аҳёнан узрсиз тарк қилгандирлар.
Мандуб ёки мустаҳаб бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий қилмаган амаллардир.
Ҳанафийлар суннатни бир неча турга тақсимлайдилар:
1. Суннати муаккада. Жамоат намозига ўхшаш амаллар.
2. Суннати машруъа. Душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутишга ўхшаш амаллар.
3. Суннати зоида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг емоқ – ичмоқлари, кийинишлари, юришлари ва ух-лашларига эргашмоққа ўхшаш ишлар.


Вожиб
Шариат қилишни жазм ила, аммо қатъий бўлмаган да-лил билан талаб қилган амалдир. Фитр садақаси, Витр намо-зи ва икки ийд намозлари вожиб амаллардир.
Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.
Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожиб-ни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб «вожиб» деб атайдилар. Аммо Ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб, иккисини алоҳида ҳукмлар деб би-ладилар.

Фарз
Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:
Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.
Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилиш мисол бўлади.
Ижмоъ ила собит бўлган фарзга  тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва тузларнинг баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги.
Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарзни қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.


1 ўн йил аввал 5476 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
1 ўн йил аввал 11785 Одилхон қори Юнусхон ўғли
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
1 ўн йил аввал 5969 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...