“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи сессиясида “Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар Қувайтда тарқатилаётганлиги ҳақидаги мавзуни ўрганиб чиқди. Унда Қуръони карим маънолари ўзгартирилган. Мавзу муҳокама қилиниб, фикр алмашувларидан кейин мажлис буни номаъқул иш деб эътиборга олиб, Ислом асосларини инкор қилиш, диний шиорларни масхаралаш, очиқ куфр ва агар мусулмонман деган кишидан содир бўлган бўлса, муртадлик деб ҳисобланишига қарор қилди. Яна унинг қарорида бу номаъқул ишни Ислом давлатларидаги масъул ташкилотларга етказиш ҳам бор. Чунки, улар мавзу билан танишиб, динни масхаралаш ёки дин асослари ва шиорларига тил теккизувчиларни жазолайдилар. Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Халқнинг энг яхшиси Саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва салом бўлсин!
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаракон.
Аъзолар:
1.    Абдуллоҳ ал-Абд ар-Раҳмон Бассом,
2.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон (имзо чекмаган),
3.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Сабийл,
4.    Ҳусайн Махлуф (узрини айтди),
5.    Муҳаммад Маҳмуд Совваф,
6.    Мустафо Зарқо (имзо чекмаган),
7.    Солиҳ ибн Усаймин,
8.    Муҳаммад Солим Адуд (имзо чекмаган),
9.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
10.    Муҳаммад Шозилий Найфар (имзо чекмаган),
11.    Абу Бакр Маҳмуд Жумий,
12.    Абдулқуддус Ҳошимий Надавий (имзо чекмаган),
13.    Муҳаммад Рашидий,
14.    Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
15.    Абулҳасан Алий Ҳасаний Надавий (қатнашмади),
16.    Мабрук Авводий (узр айтди).



Ислом фиқҳи академияси мажлиси маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.

Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Бунга ўхшаш тасма, дискет, китоб ёки варақалар ҳамма ерларда ҳам гоҳида пайдо бўлиб туради. Шунинг учун улардан ҳазир бўлишимиз барчамизнинг бурчимиздир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

 

 


8 йил аввал 5831 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7513 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
8 йил аввал 10952 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...