ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академияси Малайзиянинг Бутражая шаҳрида ҳижрий 1428 йили Жумадул охир ойининг 24-дан 29-гача яъни милодий 2007 йил 9 июлдан 14 июлгача бўлиб ўтган мажлисда қуйидаги мавзуни муолажа қилди:
«КОСМЕТИК ЖАРРОҲЛИК ВА УНИНГ ҲУКМИ»
Бу мавзу бўйича тақдим қилинган илмий ишлар му-ноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эши-тиб, Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади.
Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи;
Косметик жарроҳлик инсоннинг зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали унга чирой кири-тиш ёки шикаст етганлиги сабабли бузилган вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.
Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал қилиш;
1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоғи лозим. Масалан, вазифани қайта йўлга қўйиш, айб-ни ислоҳ қилиш ва хилқатни аслига қайтариш.
2. Жарроҳлик умид этилган манфаатнинг ўрнига зарар-ни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоғи лозим.
3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбнинг аҳли ва мутахассиси бўлиши ва бу масъулият академиянинг 142-рақамли қарорига мувофиқ бўлиши ло-зим.
4. Жарроҳлик амалиёти беморнинг изни билан бўлиши шарт.
5. Табиб онгли ва воқеъ бўлиши мумкин бўлган хатар-ларни кўра била оладиган бўлиши лозим.
6. Жарроҳликдан таъсири оз бўлган бошқа муолажа бўлмаслиги лозим.
7. Шаръий манбайларга мухолиф бўлмаслиги керак. Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имом Бухорий Аб-дуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирти-рувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тиш-ларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деганлар.
Абу Довуд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қил-ган ҳадисда айтилишича, соч уловчи аёл ва соч улаттирувчи аёлни, игна билан баданига сурат чизувчи аёлни ва чиздир-тирувчини, оғриқсиз баданига сурат чизувчини лаънатлан-ган.
Ва яна, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишидан манъ этганлар.
8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоғи лозим. Но-маҳрам билан холи қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш шарт. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда зарари йўқ.
Учинчи: Шаръий аҳкомлар:
1. Косметик жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир.
А – Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш.
Аллоҳ Қуръонда бу ҳақда: «Дарҳақийқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик» («Тийн» сураси, 4-оят), деб айтган.
Б – Жисм аъзосига таниқли маълум вазифасини қайта-риш.
В – Халқий айбларни ислоҳ қилиш, масалан, дарз кетган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларнинг ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб, унинг шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирса.
Г – Бахтсиз ҳодисалар сабабли ёнғин, касаллик ва шунга ўхшаш нарсалар туфайли юзага келган ноқулайликларни бартараф қилиш. Масалан, касал терини олиб ташлаб, соғ терини ямаш амалиёти, эмчакнинг касалликка олиб бори-шидан хавфга тушилса, баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда, соч экиш. Бу, хусусан, аёл-ларда учрайди.
Е – Бадбашараликни йўқотиш, хусусан, у нафсий азиятга сабаб бўлса.
2. Косметик жарроҳлик амалиёти тиббий муолажа бўлмай, балки инсоннинг текис хилқатини ўз ҳавойи нафси-га эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, рағбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса, жоиз эмас. Худди юзни муайян кўринишда кўриниш учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш маъносида бошқача қилиш, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш ва кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжини кенгайтириш кабилар.
3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса, жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жар-роҳлик амалиёти ўтказиш жоиз.
4. Ажинни жарроҳлик йўли орқали ёки укол орқали мо-домики, касаллик ҳолати бўлмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жоиз эмас.
5. Қизлик пардаси бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқи-батида ёки мажбурлашлик билан йиртилиб кетган бўлса, уни тикиш жоиз. Аммо, фоҳиша сабабли ўша қилган гу-ноҳини ёпиш учун бўлса, шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда дўхтир аёллар бошчилик қилмоғи лозим.
6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоида-ларга амал этмоғи ва жарроҳлик амалиёти қилдираётган-ларга насийҳат қилмоғи лозим. Чунки, «Дийн насийҳатдир», деб айтилган.
Қуйидаги нарсалар тавсия қилинади:
1. Шифохона ва хусусий клиника дўхтирлари, Аллоҳга тақво қилишни лозим топинг. Амалиёт давомида ҳаром нар-саларга йўл қўйманг.
2. Табиблар ва жарроҳлар хос тиббий машғулот ва кос-метик жарроҳликга тааллуқли нарсаларда фиқҳини бил-моқлари ва у ишларида шаръий ҳукмни аниқламасдан туриб фақат моддий манфаатни ўйламасликлари лозим. Ҳамда ҳаққга мухолиф бўлган савдога тарғиб қилувчи нарсага ҳам бормаслиги лозим.
Валлоҳу аълам.
Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ис-лом Фиқҳи академиясининг асосий фаолиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Замонавий муаммоларни ўрганиб, ечим топиш учун йиллик кенгашлар ўтказиб туриш.
2. Фиқҳий энсиклопедия нашр этиш.
3. Фиқҳий қоидаларни батафсил ўрганиб, нашр қилиш.
4. Академиянинг мажалласини нашр қилиш.
5. Турли илмий анжуманлар ўтказиш.
Милодий 2008 йилнинг аввалида Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академиясининг раиси доктор Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд эди. Феврал ойида у киши вафот этди.
Академиянинг бош котиби шайх Ҳабиб Бил Хожа эди. 2008 йилнинг аввалида Иорданиялик олимлардан Абдуссалом Довуд Убодий янги бош котиб этиб таъйинланди.
Академиянинг Ислом давлатлари уюшмасида қатнашувчи турли давлатлардан аъзолари бор.