Арабча рақамлар хатини Европада ишлатиладиган рақамлар хатига ўзгартиришнинг ножоизлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси, Робитатул Оламил Исломийнинг бош котибига,
Урдундаги вақф ва исломий ишлар вазири, устоз Комилуш Шариф жанобларидан келган мактубга, у жанобдан Урдун вазирлар маҳкамасига тақдим қилинган (тарихий жиҳатдан арабий рақамлар деб номланган) баҳсни ўрганиб чиқди. Баҳснинг мазмунича, баъзи зиёлийлар орасида кенг тарқалган қарашларга кўра ҳозирги хатдаги арабча рақамлар ҳиндча рақамлар бўлиб, европача рақамлар эса, аслий арабча рақамлар бўлган. Бу хулоса уларни бошқа янги бир қадамга ундайди. Бу қадам эса араб мамлакатларида сонларнинг европача хатга таянишга чорлагувчи омилдир. Зиёлийлар араб мамлакатларининг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида кенг нуфузга эга бўлишга айланиб улгурган чет эл муассасалари ва давлатлар ўртасида ҳисоб китоб муомалалари учун ҳақиқий воситага айланган европача рақамлар эканини қўллаб қувватловчи бўлган ҳолларида юқорида зикр қилинган фикирга тўхталишган. Европача рақамлар билан ишлайдиган турли туман ЭҲМларнинг пайдо бўлиши, араб шаҳарларида ҳам уларни европача рақамларга қизиқишини пайдо қилмоқда. (Зеро бу қизиқиш мазмун-моҳияти жиҳатидан арзигулик иш бўлмасада.) Ва яна юқорида зикр қилинган баҳс ўз ичига олган, яъни европа ва араб рақамлари кўринишлари хос тарихий илдизлар баёнига ҳам назар солди. Шунингдек, Ислом фиқҳи академияси Саудия уламолар кенгашининг 1403 милодий 17-28 Робиул охир ойида Риёз шаҳрида бўлиб ўтган йигирма биринчи даврасидаги қарорини ҳам ўрганиб чиқди. Қарорни мазмуни қуйидагича:
Ҳозирги кунда ишлатиб турилган арабча рақамларни ғарб оламида ишлатиб турилган рақамлар хатига ўзгартириш, қуйдаги сабабларга кўра жоиз бўлмайди:
1. Ғарбда ишлатиладиган рақамлар аслий арабча рақамлар деб зикр қилинган сўз, ҳозирги кунда ишлаб турган арабча рақамларни ғарб оламида ишлаб турган рақамлар хатига ўзгартиришга чорлагувчи омил бўла олмайди, балки ҳаммага маълум бўлган нарса бундай эмас,воқеълик ҳам шунга гувоҳдир. Шунингдек узоқ замонлардан буён, ҳар хил ҳолат ва жойларда ҳозирги рақамларни ишлатиб келингани у рақамларни арабча рақамларга айлантиради. Дарҳақиқат араб тилига ажам калималар кириб, араб луғатига айланиб қолган, ҳаттоки бундай калималар Қуръони каримда ҳам топилади. (улар араблашган калималар деб номланади).
2. Бу фикрнинг ёмон натижа ва зарарли таъсирлари бор. У исломий жамиятни тадрижий равишда европалаштиришлик учун қўйилган қадамлардан биридир. Алоқа воситалари (умумий хизмат кўрсатиш муассасаларининг) ҳисобатининг тўртинчи ҳалқасида келган гаплар ҳам шунга далолат қилади. Унинг матни қуйидагича: “Қувайт ахборот вазирлиги томонидан Европада бир неча сабабларга кўра ҳозирги кунда ишлатиб келинаётган рақамларни дунё миқиёсида илмий ва маданий якдиллик юзасидан, ҳаттоки туризм соҳасини ҳам бир нуқтага марказлаштириш лозимлиги нуқтаи назаридан ҳужжат қабул қилинди”.
3. Бу фикр агар узоқ муддатда бўлса ҳам, келажакда араб ҳарфларини ўзгартириш ва уни ўрнига лотин ҳарфларини истеъмолга кириб қолиши учун ёрдамчи восита бўлиб қолади.
4. Бу ғарбга тақлид қилиш кўринишларидан бирини юзага чиқармоқ ва ғарб йўналишларини яхши санамоқдир.
5. Ҳамма Қуръон, тафсир, луғат китоблари ва ёзилган бошқа барча китобларни рақамлашда ёки қайтадиган жойларига ишора қилишда ҳозирги рақамлар ишлатилмоқда, бу эса катта ва улкан бойликдир. Аввал ўтганлар ишлатиб келган рақамларни ўрнига Европача рақамларини ишлатилса, кейинги мусулмонлар озгина енгилликни ўйлаб улкан меросдан истифода қилолмай қолади.
6. Европача рақамлар хатини ишлатишга ўтган баъзи араб шаҳарларига эргашиши зарурий эмас, улар бунданда улуғроқ ва муҳимроқ нарсаларни бузуб бўлишган, уларнинг амали эса ҳужжат бўла олмайди. Юқорда ўтган фикрлар натижасида Ислом фиқҳи академияси қуйдагиларни қарор қилди:
Биринчидан: ҳозир ишлатиб турилган арабча рақамларни, мазкур қарордаги бир неча сабабларга биноан ғарб оламида ишлатиладиган европача рақамларга ўзгартириш жоиз эмаслигини ҳозир зикр қилинган мавзу ҳақидаги Саудия Араб мамлакатидаги катта уламолар ҳайъати томонидан чиқарилган қарор мазмунини таъкидламоқда.
Иккинчидан: ўзлари суянадиган ҳужжатлар билан, европада ишлатиладиган рақамлар хатини умумлаштириш фикрини қабул қилиш жоиз эмасдир. Чунки уммат узун асрлар давомида ишлатиб келаётган очиқ манфаатли нарсани тарк этиб, манфаати эҳтимолий тарафга ўтиши жоиз эмас.
Учинчидан: Араб шаҳарларидаги иш эгаларига бунинг хатарли оқибатларини, Араб ва Ислом меросига таҳдидли бўлган бу ишда шерик бўлишдан бош тортишга ундайди.
Аллоҳ тавфиқ эгасидир Саййидимиз уммий набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва оилалари ва саҳобаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Раис: Абдул Азиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.
Раис ноиби: Абдуллоҳ Умар Насийф.
Аъзолар:
1. Абдуллоҳ Абдураҳмон Бассом.
2. Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон.
3. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Сабил.
4. Муҳаммад Маҳмуд Саввоф.
5. Ҳуснайн Махлуф (узр билдирди).
6. Мустафо Зарқо
7. Солиҳ ибн Усаймин,
8. Муҳаммад Салим Адуд (йўқ эди).
9. Муҳаммад Рашид Қаббоний.
10. Муҳаммад Шозил Нафийр.
11. Абу Бакр Маҳмуд Жумий.
12. Абдул Қуддус Ҳошимий Надавий.
13. Муҳаммад Рашидий.
14. Ливоҳ Маҳмуд Шийт Хаттоб (йўқ эди).
15. Абул Ҳасан Алий Ҳасан Надавий (узр билдирди).
16. Мабрук Авводий (узр билдирди).
Ислом фиқҳи академиясининг маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.
Таржимон: Ҳасан Қодиров.
Масъул муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.
Мулоҳаза: Бу қарор бизда унча тасирли бўлмаса ҳам. Диний ва араб ҳарфлари билан ёзадиган доираларда эътиборга олиш лозим бўлган ишдир. Шу билан бирга миллий ва диний маданиятни муҳофаза қилиш аҳамиятини ҳам эсга солиб туради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф