Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 – 28 сафар (1987 йил, 17 – 21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича мутахассисларнинг ва муассасаларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиқди. Улардаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат билан ўрганди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Жисмига ҳаётни тутиб турувчи жиҳоз ўрнатилган бемордан унинг димоғи бутунлай ишдан тўхтаганидан сўнг ва учта мутахассис табиб унинг қайта ишга тушмаслигини қатъият билан таъкидласалар, ундан жиҳозларни олса бўлади.
Агар юрак уриши ва нафас олиши жиҳознинг ёрдамида дувом этиб турган бўлса, шариат бўйича ўлган ҳисобланмайди. Фақат юрак ва нафас ҳам батамом тўхтасагина ўлган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф