Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!
Аммо баъд:
Албатта, Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси Маккада 19-23/10/1424 ҳижрий (13-17/12/2003 мелодий) кунларда ўтказган ўзининг ўн еттинчи мажлисида ушбу “Ирсий қон касалликлар” ва уйланмоқчи бўлганларни
тиббий кўрикдан ўтказишни қонун асосида мажбурлаш чегараси мавзусини кўриб чиқди.
Ушбу мавзу борасида мажлис аъзолари томонидан тақдим этилган баҳслар тингланди. Мажлис аъзолари, боҳислар ва мутахассислар томонидан кўплаб муноқашалар ва таклифлардан кейин, мажлис қуйидаги қарорларни қабул қилди:
1. Албатта, никоҳ ақди шартлари Ҳаким Шореъ томонидан белгилаб қўйилган ақдларга киради. Унинг шаръий асарлари ушбу шартларга кўра келиб чиқади. Шариат келтирган нарсага зиёдалик эшигини очиш, уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишни мажбурий дейиш ва ақд мустаҳкамлигини унга боғлаб қўйиш, жоиз бўлмаган ишдир.
2. Мажлис исломий ҳукумат ва муассаларга уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамиятини онгли равишда тушунтириш, уни ижро қилишга ундаш, ушбу тиббий кўрикдан ўтишга истак билдирганларга осонлаштириш ва тиббий кўрикдан ўтганлардан бошқаларга буни тарқатмасдан сир сақлашни тавсия қилади.
(Робитатул Оламил Исломийдан имзо чекувчиларнинг исмларисиз кўчирилди)
Аброр Мухтор Алий тайёрлади.
Мулоҳаза: Бундан оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий иш экани келиб чиқади. Бу ҳақда илмий баҳслар ва фатво бўйича европа кенгаши ҳам ўз қарорини чиқарган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф