Магнит тасмаси орқали азон
«Ҳар бир масжидда, ҳар бир намозга алоҳида азон айтишнинг суннат ва одоблари бор. Магнит тасмаси орқали азон қўйилганда, ўша суннат ва одоблар амалга ошмай қолади. Шу билан бирга, ният ҳам йўқ бўлади.
Магнит тасмаси орқали азон қўйилганда, динни ўйин қилиш юзага келади. Мусулмонларнинг ибодатлари ҳамда шиорларига бидъат ва хурофот киритилган бўлади. Бора-бора азон айтиш йўқолиб, магнит тасмаси орқали азон қўйиш одатга айланади. Шунинг учун магнит тасмаси орқали азон қўйиш мутлақо жоиз эмас».
РОБИТАТУЛ ОЛАМИЛ ИСЛОМИЙ ҲУЗУРИДАГИ
ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЖЛИСИ ҲИЖРИЙ 1406 ЙИЛДА ЧИҚАРГАН ҚАРОРИДАН КЎЧИРМА