Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси (16.4.1403 ҳ. санада) якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи сессиясида Ислом фиқҳи академияси аъзоси Ливоъ Маҳмуд Шийс жанобларининг меҳмонхоналарда Қуръони карим нусхаларини тарқатиш тўғрисида
ёзган хатини ўрганиб чиқди. Ливоъ жаноблари Мусҳафга ҳурматсизлик қилинишидан қўрқиб, бу ишни тўғри деб ҳисобламаяпти. Мавзу муҳокама қилиниб, фикрлар алмашувидан кейин мажли қарор қилди:
Меҳмонхонада Қуръони карим нусхаларини тарқатилишида манфаат бор. Эҳтимол бу ишдан Қуръонни ўқимаган ёки кўрмаган инсон манфаатланар. Робита бош котибияти Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб жанобларига Аллоҳ таолонниг китобига нисбатан диний ғайратлари учун раҳмат айтиш ва мажлиснинг фикридан хабардор қилиш мақсадида мактуб юборишни буюрди. Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Халқнинг энг яхшиси Саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва салом бўлсин!
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаракон.
Аъзолар:
1. Абдуллоҳ ал-Абд ар-Раҳмон Бассом,
2. Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон,
3. Муҳаммад Маҳмуд Совваф,
4. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Сабийл,
5. Ҳусайн Махлуф (узрини айтди),
6. Мустафо Зарқо (имзо чекмаган),
7. Солиҳ ибн Усаймин,
8. Муҳаммад Солим Адуд (имзо чекмаган),
9. Муҳаммад Рашид Қаббоний(имзо чекмаган),
10. Муҳаммад Шозилий Найфар (имзо чекмаган),
11. Абу Бакр Маҳмуд Жумий,
12. Абдулқуддус Ҳошимий (имзо чекмаган),
13. Муҳаммад Рашидий,
14. Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
15. Абулҳасан Алий Ҳасаний Надавий (қатнашмади),
16. Мабрук Авводий (узр айтди).
Ислом фиқҳи академияси мажлиси маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.
Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.
Мулоҳаза: Албатта, Қуръони Каримга хизмат қилиш ўта савобли иш. Аммо бу ишдаги камчилик сабабидан Қуръони Каримга ҳурматсизлик содир бўлмаслиги шартлигини ҳам унитммаслик керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф