Нажошийнинг мусулмон бўлганлиги ва ислом манбаларига асосланиш


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.

Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси (9-16.4.1403ҳ./23-30.1983м.) сана оралиғида Маккаи мукаррамада Робитатул

Оламил Исломий ташкилотининг бош котибияти қароргоҳида олтинчи сессиясини ўтказди. Унда Ислом фиқҳи академияси аъзоси Ливоъ Рукн Маҳмуд Шийс Хаттоб Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг мусулмонлиги ва бу саҳиҳ эканлиги тўғрисида тақдим қилган баҳсни ўрганиб чиқди. Унинг бу мавзу тўғрисида баҳс қилишига араб журналларининг бирида тадқиқотчилардан бири Нажошийнинг мусумонлигида шак борлигини айтиб нашр қилдирган мақола сабаб бўлди. Ўша тадқиқотчи айрим шарқшунос тадқиқотчиларнинг ушбу мавзуда ўта заиф ҳужжатларга таяниб қилган шубҳаларига эргашган. Ливоъ асосий манба саналмиш Ҳадис ва Сийрат китобларига мурожаат қилиб Нажошийнинг мусулмон бўлганлигини исботлаган. Унинг баҳсида маълумотларни фақат бегоналардан оладиганларни қаттиқ танқид қилиниб, улар мурожаат қилган манбаларда Ислом ҳақидаги ҳамма гаплар ғаразли, фирибгарлик ва шак-шубҳа уйғотиш мақсадида ёзилганлиги очиқ кўриниб тургани айтилган. Мажлисда Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб тақдим қилган баҳсда ўзига хослилик мавжудлиги ҳамда у илмий тўғри тадқиқ қилиш услубида қилинган ва асл манбаларга асосланган деб топилди. Бунинг ушбу баҳси ёш мусулмон тадқиқотчилар учун илмий андоза бўлиб, фақат бегона манбаларга таянадиганларнинг хатосини очиб беради. Шундан сўнг мажлис қарор қилди:
Робитатул Оламил Исламий бош котибияти ушбу баҳсни фойдаси оммага етиши учун исломий журналларда нашр қилиш орқали тарқатишга тавсия қилади. Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Халқнинг энг яхшиси Саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва салом бўлсин!

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаракон.

Аъзолар:
1.    Абдуллоҳ ал-Абд ар-Раҳмон Бассом,
2.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон (имзо чекмаган),
3.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Сабийл,
4.    Ҳусайн Махлуф (узрини айтди),
5.    Мустафо Зарқо (имзо чекмаган),
6.    Муҳаммад Маҳмуд Совваф,
7.    Солиҳ ибн Усаймин,
8.    Муҳаммад Солим Адуд (имзо чекмаган),
9.    Муҳаммад Рашид Қаббоний (имзо чекмаган),
10.    Муҳаммад Шозилий Найфар (имзо чекмаган),
11.    Абу Бакр Маҳмуд Жумий,
12.    Абдулқуддус Ҳошимий Надавий,
13.    Муҳаммад Рашидий,
14.    Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
15.    Абулҳасан Алий Ҳасаний Надавий (қатнашмади),
16.    Мабрук Авводий.

Ислом фиқҳи академияси маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.

Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Нажоший ҳақида ва у кишининг мусулонлиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳтироми, ўз юртига борган мусулмонларга яхшилик қилгани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан Умму Ҳабиба онамизга совчи бўлиб совғалар тақдим қилгани, у киши вақот этганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳоблар билан ғойибона жаноза ўқиганлари ва бошқа маҳлумотларни муҳтарам диндошларимизга тақдим қилингани қувончимиз боисидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7513 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
8 йил аввал 5832 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
8 йил аввал 10953 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...