Наслни чеклашдаги шариат ҳукми


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси наслни чеклаш, одамларни алдаш учун наслни режага солиш деб аталаётган масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси

бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Ислом шариати мусулмонлар наслини кўпайтириш ва таратишга тарғиб қилади, наслни буюк неъмат ва Аллоҳнинг бандаларига берган улуғ атоси деб эътибор қилади. Бу ҳақда Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўплаб далиллар келгандир.
Ўша далиллар наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш Аллоҳ яратган инсоний табиатга ҳамда Аллоҳ бандаларига рози бўлган ислом шариатига зид эканини таъкидлайди. 
Наслни чеклашга  ёки ҳомилани ман қилишга чақираётганлар мусулмонларнинг сонини камайтиришга ҳаракат қилаётганлардир…
Ана шуларни эътиборга олиб Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан куйидагиларга қарор қилди:
Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки, Аллоҳ таоло ризқ берувчи зотдир.  Ер юзидаги барча жонворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.
Аммо алоҳида, зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёлнинг оддий ҳолда туға олмай уни қорнини ёриб боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монеълик йўқ.
Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра, онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи ишлатилиши жоиздир.
Аммо умумий равишда наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш шариат бўйича жоиз эмас.
Ислом Фиқҳи Академияси
Сунъий урчитиш ҳақидаги қарордан кўчирма:
Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.
Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб найчада урчитиб сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.
Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича, муслима табиба даволанаётган аёлга қарасин.


8 йил аввал 6689 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7513 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
8 йил аввал 5831 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
8 йил аввал 10952 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...