Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ва баъду:
Фиқҳ академияси ўзининг хатарга солувчи нарсаларни ўрганиш ишлари мобайнида коммунистик ва социалистик тузум мавзусини ва ислом оламидаги давлатлар ва улғайиб келаётган ёшлар ва уларнинг эътиқодларига
қарши йўналтирилган фикрий урушни ва шу ўта хавфли фикрий урушдан огоҳланмаслик оқибатида давлатлар ва миллатлар юз тутадиган хатарларни ўрганиб чиқди. Фиқҳ академияси шуни аниқладики, ислом оламидаги кўпгина давлатлар фикрий ва эътиқодий бўшлиқ азобига дучор бўлишган ва исломий жамиятларга ташқаридан социалистик ва коммунистик ғоялар ва эътиқодлар кириб келиб, улардаги эътиқодга путур етказди, фикр ва йўналишларида тарқоқлик келтириб чиқарди, инсоний қадриятларни яксон қилди, жамиятни яхшилик тарафидан оғдирди. Очиқ ойдин кўриниб турибдики, катта давлатлар қайси тузумга ва йўналишга мансуб бўлмасин исломга адоват қилганидан ва унинг ёйилиши ва ислом аҳлини уйғонишидан қўрқиб, исломга мансуб барча давлатларни парчалаб ташлашни олий мақсад қилишди ва бунинг учун ислом душманлари икки муҳим ишни диққат марказида тутишди. Бу икки муҳим иш эътиқод ва ахлоқдир.
Эътиқод майдонида
Улар аввалда кўпчилик наздида социализм ғояси деб таъбир берилган коммунистик ғоя эгаси бўлган ҳар бир шахсни жонбозлик кўрсатишга чорлашди ва бу ғояни тарғиботи учун ахборот воситалари, газета ва журналлар, ялтир-юлтир плакатлар, бепул мактабларни қурол қилишди. Бу ғояни гоҳида озодлик, гоҳида тараққиёт, гоҳида демоқратия ва шу каби номлар билан номлашди. Буларга қарши бўлган ахлоқни тузатиш, қадриятларни ҳимоя қилиш, исломий таълимотларни эса орқага кетиш, қолоқлик, оппортунистлик ва шу каби номлар билан номлашди.
Ахлоқ майдонида
Одамларни ахлоқсизликка, ҳамма ишларда тўла эркинликка, эркагу-аёлнинг аралашиб кетишига чақиришди ва буни ҳам тараққиёт ва озодлик деб номлашди. Улар дин ва ахлоқни инқирозга учратишса, фикрий, моддий ва сиёсий бошқарувга тўлиқ эга бўлишларини аниқ билишарди. Уларга бу бошқарув ўтганидан сўнг, улар қадрият ва ахлоқни бошқарувини ҳам ўз қўлларига олишади ва ўзлари ҳоҳлаганларидек йўлга юргизишади. Бундан фикрий, эътиқодий ва сиёсий инқироз пайдо бўлади. Улар ўзларига хайриҳоҳларни жамият марказига жойлашиб, ҳукумронликни қўлга олгунларича, маблағ , қурол яроғ, тарғибот ва ташвиқотлар ишлари билан қўллаб қувватлашади. Кейин нима бўлиши ҳақида сўрамай кўявер! Қатл, сургин, эркинликни таҳқиқлаш, диндор ва яхши хулқ тарафдорларини жазолашлар оддий ишга айланади. Шунинг учун коммунистик ғоя қачон бирор исломий давлатга ҳужум қилса, у давлатлар ўзининг диний ва ахлоқий қадриятлари билан қўрғонлана олмади. Фиқҳ академияси ўзининг илмий ва диний ихтисоси доирасида турли билдирув ва аскарий воситалар ёрдамида тамомига етувчи бу фикрий, эътиқодий ва сиёсий урушлардан келиб чиқадиган хатарлардан огоҳлантиради. Фиқҳ академияси ўзининг Маккаи Мукаррамада ўтказкан мажлисида куйидагиларга қарор қилди:
Фиқҳ академияси исломий давлат ва миллатларни куйидагиларга эътибор беришларини сўрайди. Шак-шубҳасиз коммунистик ғоя Исломга қарши ва у ғояга эргашиш Аллоҳ бандалариги рози бўлган динга кофир бўлишдир. Бу ғоя инсониятга ва ахлоқ қадриятлари томирига болта урувчидир. Муҳаммадий Ислом шариати Ҳаким ва Ҳамид зотнинг ҳузуридан нозил қилинган, башариятни зулматдан нурга олиб чиқувчи, самовий динларнинг охиргиси бўлган Диндир. Ислом шариати сиёсий, ижтимоий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан давлат учун мукаммал низомдир. Мусулмонларни бўлиб, бирлигини парчалаган барча ёмонликлардан қутулишига, хоссатан, Исломни таниб кейин уни орқасига ташлаган халқларнинг нажотига, Аллоҳнинг изни ила, фақатгина шу шариат асос бўла олади. Ушбу сабаблар туфайли Исломнинг асослари, мартабаси ва давлатлари тугаб битиши учун ўз-ўзидан социалистик ва коммунистик ғояларнинг дахшатли ҳужуми майдонига айланди. Фиқҳ академияси мажлиси исломий давлат ва миллатларни турли воситалар орқали бу хатарга қарши чиқиши вожиб эканлиги билан огоҳлантиради.
a) Тезлик билан ҳозирдаги жорий таҳлим тизимига ва дастурларига қайта назар солиш лозим. Чунки айрим тизим ва дастурларга исломий давлатларнинг ўзида ҳам ва ўзининг муаллим муаллиф ва шу каби фарзандлари томонидан заҳарли ва яширин ҳолда атеизм ҳамда коммунистик ғоялар киритилган.
b) Тез ва чуқур эътибор билан исломий давлатлар тизимидаги кишиларни текшириб чиқиш лозим. Хусусан ахборот воситалари тизими, ташқи ва ички иқтисод доиралари, маҳаллий идоралар тафтиш қилиниб, уларни тозалаш, тўғри йўлга солиш, давлат ва миллатнинг ҳимоясига йўналтириш, жамиятни бир-бирига қарши адоват қилишдан олиб чиқиш, улар ўртасида дўстлик, биродарлик, ўзаро ёрдам бериш ва софлик руҳини ёйиш учун ишлайдиган исломий тўғри қонун қоидалар асосини жорий қилиш керак.
c) Исломий давлат ва миллатларни бу ғояга турли суратларда қарши тура олиши учун махсус илм даргоҳлари очиши ва бир тарафдан бу ғоянинг ҳақиқати ва унинг хавф хатарини, иккинчи тарафдан эса Ислом ҳақиқати ва унинг хазиналарини ўрганмоқчи бўлганларга осон йўллар билан чуқур тушунтирувчи ишончли тарғиботчиларни етиштириб чиқариши лозим. Бу даргоҳлар ва тарғиботчилар исломий мамлакатларда қанчалар кўп бўлса, бу нотўғри ғоялар ва фикрлар тезроқ тугаб битиши шунчалик тезлашади. Шу билан биргаликда одамлардаги исломий қадриятларга қарши ҳаракатларнинг барчасидан ҳимояланиш учун илмий-амалий ташкилот ташкил топади.
Шунингдек Ислом фиқҳи академияси мажлиси барча жойдаги мусулмон уламоларни, дунёдаги исломий ташкилотларни дину эътиқодни ва шариатни мўлжалга олган, ўзлари ва ватанларини йўқ қилишни қасд қилган хатарли атеизм ғоясига қарши чиқишларига ва одамларга социализм ва коммунизм ғояларининг ҳақиқатини ва у иккиси Исломга қарши қилинган уруш эканлигини тушунтиришларига чақиради.
Аллоҳ ҳақни сўзлайди ва Унинг Ўзи тўғри йўлга бошлайди. Ҳамд фақат оламларнинг Роббисига бўлсин! Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг барча оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин!
Раис: Саудия Арабистони мамлакатида олий қозилар мажлиси раиси Абдуллоҳ ибн Ҳумайд.
Раис ноиби: “Робитатул Олам ал Исломий”нинг бош котиби Муҳаммад Алий ал-Ҳаркон.
Аъзолар:
1. Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Боз,
2. Муҳаммад Маҳмуд Саввоф,
3. Солиҳ ибн Усаймин,
4. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сабил,
5. Муҳаммад Рашид Қаббоний,
6. Мустафо Зарқо,
7. Муҳаммад Рошидий,
8. Абдулқуддус ал Ҳошимий ан-Надавий,
9. Абу Бакр Жумий.
Аброр Мухтор Алий тайёрлади
Мулоҳаза: Бу қарор ўз вақтида ўта муҳим бўлса ҳам, ҳозирда бўлиб ўтган нарсани билиб қўйиш учун керак бўлади. Яна мазкур мафкуралар бош кўтарганда улардан огоҳлантириш учун хизмат қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф