Савол: Оилавий жамғарилган пулни отамиз бир кишига маълум бир фойда эвазига шерикчиликка берди. Мен эса, бу судхўрлик деб, унга қарши чиқдим. Айтингчи, шундай қилишимиз жоизми?
Жавоб: Отангизни бу иши оқилона тадбирдир. Лекин, сармоя тикишни икки сурати мавжуддир. Биринчиси, ҳар ой ёки олти ой ёки бир йилда муайян миқдорни фойда сифатида олиш. Масалан, ҳар ойда юз мингдан каби. Бу сурат жоиз эмас. Чунки, бу судхўрлик ва ҳаром ҳисобланади. Иккинчиси, сармояни тижоратчига бериб, озми-кўпми қанча фойда кўрса, уни фоизга кўра тақсим қилиш. Масалан, фойдани учдан бири ёки учдан иккиси каби. Бу сурат жоиздир.
Савол: Учта ўғли бор киши тижорат юргизар эди. У фарзандлардан бири унга ёрдамчи эди. Қолган иккиси алоҳида-алоҳида иш билан шуғилланишар эди. Ота вафот этгач унга ёрдамчи бўлган ўғил уни ишини мерос тақисм қилинмай давом эттирди. Орадан ўн йил ўтгач иш юритувчи ўғил ҳам вафот топди. Тижорат моллари иш юритувчи фарзанднинг болларига қоладими ёки қолган икки ака-ука фарзандлариа ҳам тақисм қилинадими?
Жавоб: Отадан қолган тижорат ишида учала ака-ука ҳам, агар қизлар қолган бўлса, қизлар ҳам шерик ҳисобланади. Буни ширкати амлок дейилади. Отасига ёрдам берган ўғил кейинчалик тижорат ишларини юргазиб кўп фойда ҳосил қилган бўлсада, меросхўрларга китобда кўрсатилгандек тақсим қилинади. Уни шунча йиллар мабойнида қилган иши ва тасарруфи холис яхшилик ҳисобланади. Чунки, у отадан қолган молнинг баъзисидагина шерик эди. Қолганида эса, ака-укалари томонидан холис яхшилик қилгувчи эди.
عمله وتصرفه يكون تبرعا
“Амали ва тасарруфи холис яхшилик бўлади” (Имдодул аҳком).
Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат юргизсалар, топилган фойданинг барчаси эрники бўладими ёки аёлнинг ҳам унда ҳаққи борми?
Жавоб:
ثُمَّ ذَكَرَ خِلَافًا فِي الْمَرْأَةِ مَعَ زَوْجِهَا إذَا اجْتَمَعَ بِعَمَلِهِمَا أَمْوَالٌ كَثِيرَةٌ ، فَقِيلَ هِيَ لِلزَّوْجِ وَتَكُونُ الْمَرْأَةُ مُعِينَةً لَهُ ، إلَّا إذَا كَانَ لَهَا كَسْبٌ عَلَى حِدَةٍ فَهُوَ لَهَا وَقِيلَ بَيْنَهُمَا نِصْفَانِ
“Агар эр-хотин биргаликда иш юритишиб кўпкина мол тўпласалар, бир қавлда молнинг барчаси эрники бўлиб, аёл унга ёрдамчи ҳисобланади. Бошқа бир қавлда эса, мол иккиси ўртаси тенг тақсим қилинади. Лекин, аёлнинг алоҳида тижорати бўлса, топган(бойлиги)нинг барчаси ўзиники бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Бир аёл қарз олиб иш бошласа ва эрининг яна бошқа аёли бўлиб, ундан фарзандлари бўлса, эр вафот этса, иккинчи хотиннинг боллари аввалги хотиннинг тижоратидаги молларидан мерос оладиларми?
Жавоб: Аёлининг алоҳида тижорати бўлса, эрнинг ва ундан қолган меросхўрларнинг унда ҳаққи бўлмайди.
إلَّا إذَا كَانَ لَهَا كَسْبٌ عَلَى حِدَةٍ فَهُوَ لَهَا وَقِيلَ بَيْنَهُمَا نِصْفَانِ
"Лекин, аёлнинг алоҳида тижорати бўлса, топган(бойлиги)нинг барчаси ўзиники бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Бир кишини тўртта ўғли уйланиб, барчаси биргаликда истиқомат қиладилар ва уларнинг даромадлари хар ҳил бўлиб, бор топганларини оталарига олиб келиб берсалар. Отаси эса, ўғиллари томонидан келтирилган пулга уй-жой қурган бўлса, ўша мол-мулкда ширкати амлокда шерикмилар ёки йўқми?
Жавоб: Ота-болалар барчаси бирга яшашиб, топганларини оталарига келтириб беришса, тўпланган маблағдан қурилган уй-жойнинг барчаси отаники, ҳисобланади.
زَوَّجَ بَنِيهِ الْخَمْسَةَ فِي دَارِهِ وَكُلُّهُمْ فِي عِيَالِهِ وَاخْتَلَفُوا فِي الْمَتَاعِ فَهُوَ لِلْأَبِ وَلِلْبَنِينَ الثِّيَابُ الَّتِي عَلَيْهِمْ لَا غَيْرُ
“Бир киши бешта фарзандини ўз уйига уйласа, барчаси отасининг қарамоғида бўлсалар ва кейинчалик мол-мулкда тортишиб қолсалар, мол-мулкнинг барчаси отаники ҳисобланади. Фарзандларга эса, устиларидаги кийимлардан бошқа бирор нарса тегишли бўлмайди” (Раддул муҳтор).