Соҳиби узр


Соҳиби узрлик таърифи:
Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув чиқиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, бавл томчилаб турадиган ёки аёллардаги шамоллаш туфайли ҳидли суюқликлар ёки истиҳоза келиб турадиганларни узр соҳиблари, деб айтилади. Булар икки қисмга бўлинадилар:

1. Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгалламайди;
Яъни бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа оладилар.  Бу тоифадагилар шаръий соҳиби узр саналмайдилар.
Буларнинг ҳукмлари: ҳар намоз (фарз, қазо, нафллар)ни таҳорат билан ўқийдилар, намоз ўқиётган пайтда узри келса намози фосид бўлади, қайта таҳорат қилиб, давом эттираверади. Агар суннат ва мустаҳабларни риоя қилиш натижасида таҳорати кетиб қолаверса, уларни енгиллаштириб, фарзини таҳорат билан ўқиши зарурдир.

2.    Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллайди;
Узр бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллашидан мақсад бундай узр эгалари бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа олмайди. Бундай кишилар шаръий соҳиби узр саналадилар.

ان استوعب تمام وقت صلاة مفروضة بان لا يجد فى جميع وقتها زمنا يتوضء و يصلى فيه خاليا عن الحدث. و هذا شرط العذر فى حقّ الإبتداء و فى حقّ ال البقاء كفى وجوده فى جزء من الوقت  و لو مرّة و فى حقّ الزوال يشطرت استيعاب الإنقطاع تمام الوقت حقيقة 

Агар унинг узри фарз намозининг тўлиқ вақтини эгалласа, яъни фарз намозининг тўлиқ вақтида бетаҳоратликдан холи ҳолда таҳорат қилиб, фарзни ўқийдиган вақт топа олмаса, шаръий соҳиби узр саналади.
Бу аввалда соҳиби узр ҳукмида бўлишлигига бўлган шартдир. Соҳиби узр ҳукмида қолиш учун эса, бир намоз вақтининг бирор жузида бир марта бўлса ҳам узрнинг топилишидир. (Роддул Муҳтор)

Соҳиби узр бўлган ёки бўлмаганликнинг билиб олиш йўли
Улар энг қисқа намознинг вақти, масалан шомни тажриба учун танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир бор таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат олиб, уч ракаъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) агар улар шом вақти кириб то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб то чиқиб кетгунича бир бор бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики уларнинг ҳар намоз вақтида бир бор бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, соҳиби узр ҳукмида қоладилар.
Агар тўлиқ бир намоз вақтида бирор марта ҳам ел чиқмаса, бавл томчиламаса, суюқлик келмаса соҳиби узрлик ҳукми бекор бўлади. Масалан: шом вақти кирганидан то чиқиб кетгунича узр содир бўлмасдан намоз ўқишга имкон пайдо бўлган бўлса,  соҳиби узрликдан чиқади. (Аҳсанул фатаво).

Соҳиби узр кишиларнинг ҳукмлари
1. Ҳар намоз вақти кирганида янги таҳорат олишлари шартдир
2. Ўша таҳорат билан намоз вақти чиқиб кетгунича ҳоҳлаганча фарз, қазо, нафлларни ўқий оладилар.
3. Намоз ўқиётганларида юқоридаги сабабларнинг бири туфайли таҳоратлари кетса ҳам улар таҳоратли ҳисобланадилар. 
4. Намоз вақти чиқиши билан таҳорат кетади. Янги намозга янги таҳорат қилиш шартдир.
5. Пешин вақти киришидан илгари янги таҳорат олган бўлса, пешин вақтининг кириши таҳоратини синдирмайди. Бошқа намозларда эса бундай эмас. Чунки уларда бир намоз вақтининг кириши билан бирга аввалги намознинг вақти чиқади. Намоз вақтининг чиқиши таҳоратни синдиради. 
6. Соҳиби узрларнинг узрларидан бошқа таҳоратни кеткизувчи сабаблар топилса, таҳоратлари кетади. Масалан бурун қонаши билан узрли бўлган кишидан ел чиқиши билан таҳорати синади.
7. Узрли кишилар вақт киргандан то чиқиб кетгунича янги таҳорат олсалар, махсисига масх торта оладилар. Лекин кейинги намоз вақтига оёқларни ювишлари шарт!
Аммо таҳорат олишни бошлаганидан то махсисини кийиб бўлгунича узри келмай, таҳорат қилиб, махсисини кийиб олган бўлса, кейинги намоз вақтида ҳам махсисига масх тортса бўлади. соғлом одам каби махсисини тўлиқ таҳоратли ҳолда кийгани учун.
8. (Қоида: узр туфайли олинган таҳоратни узр синдирмайди, лекин узрдан бошқа сабаб олинган таҳоратни узр синдиради)
Истиҳоза қони туфайли узрли бўлган аёл таҳорат қилди сўнг масалан 30 дақиқа истиҳоза қони тўхтади. ўша 30 дақиқанинг ичида бавл қилгани туфайли таҳорати синса ва янги таҳорат олса, сўнг истиҳоза қони келса, таҳорати кетади. Чунки бу ўринда иккинчи таҳорат соҳиби узрга айланган узри туфайли бўлмаган, балки бавл қилгани туфайли бўлган эди.
9. Истиҳоза қони тўхтаб турган пайтда бавл қилди ва янги таҳорат олди.  Сўнг таҳорат олган намоз вақти чиқиб кетди. Лекин истиҳоза қони келмади. Бу суратда ҳам вақтнинг чиқиб кетиши бавлдан қилган таҳоратини синдирмайди.
10. Пешиннинг аввалги вақтида истиҳоза қони келиб тўхтади. қон тўхтаб турган вақтда истиҳоза қони учун янги таҳорат олди. Сўнг пешин вақти чиқиб кетди. Лекин истиҳоза қони келмади. Бу вақтда ҳам пешин вақтининг чиқиб кетиши унинг таҳоратини синдирмайди.
11. Бурнидан қон келиб турадиган узрли кишининг бурнининг бир тешигидан қон келди, таҳорат олгач бурнининг бошқа тешигидан қон келса таҳорати синади.
12. Бурнининг иккала тешигидан қон келадиган узрли киши таҳорат олгач бир тешигидан қон келиши тўхтаса, таҳорати синмайди.
13. Баданидаги тошмалардан ёки бир неча жароҳатидан сув ёки йиринг чиқиб турадиган киши таҳорат олаётганда уларнинг баъзисидан чиқиб, баъзисидан тўхтаб турган бўлса, таҳорат олгандан сўнг тўхтаб турганларидан сув чиқишни бошласа, таҳорати синади. Агар таҳорат олаётганда ҳаммасидан сув ёки йиринг чиқиб турган бўлса, сўнг вақт чиқиб кетгунича биридан тўхтаб, бошқасидан сув чиқиб турса таҳорати синмайди.
14. узрли кишилар узрларини тўхташишни имкони бўлса тўхтатишлари шарт ва бу билан узрлилар сафидан чиқиб турадилар.
15. Тик турганда узри келиб, ўтирганда келмаса, ўтирган ҳолда намоз ўқийди. Шунингдек, тик туриб қироат қила олмаса ва ўтирган ҳолда қироат қила олса ўтирган ҳолда қироат қилиб намоз ўқиши зарурдир.
16. Ётган ҳолда намоз ўқиганда узри келмаса, туриб ё ўтирга ҳолда узри келса, ётмасдан, туриб ё ўтирган ҳолда намоз ўқийди.
17. Узри келиб турадиганларнинг кийими ёки намоз ўқийдиган жойига дирҳам ёки ундан кўпроқ нажосат тегса, унинг ҳукми: агар намозини ўқиб бўлгунча қайта нопок бўлмаса, аввалгисини ювиши шарт. Агар қайта нопок бўлса, ювиши зарурий эмас.

Савол: тиш олдирган ёки жароҳатланган кишилар ҳам соҳиби узр саналадими?
Жавоб: Бир киши тиш олдириб ёки жароҳатланиб қон тўхтамаса, намознинг охирги вақтигача кутади. Агар қон тўхтамаса, таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Агар қон кейинги намоз вақтининг охиригача тўхмаса, биринчи ўқиган намозини қайтариб ўқимайди. Агар иккинчи намоз вақтининг  охрига етмасдан тўхтаб қолса, аввалги ўқиган намозини қайтариб ўқийди.

و لو عرض بعد دخول وقت فرض انتظر الى آخره فن لم ينقطع يتوضّأ و يصلّى ثمّ ان انقطع فى أثناء الوقت الثانى يعيد  تلك الصلاة و ان استوعب الوقت الثانى لا يعيد لثبوت العذر حينئذ من وقت العروض

Агар фарз вақти кирганидан кейин бирор (қон оқиши каби) ходиса содир бўлса, намоз вақтининг охиригача кутади. Агар тўхтамаса, таҳорат қилиб намоз ўқийди. Агар кейинги намоз вақтида тўхтаб қолса, аввалги намозни қайтариб ўқийди. Агар иккинчи намоз вақтида тўхтамаса, аввалги намозни қайтариб ўқимайди. Қон оқиш каби нарса содир бўлган вақтдан соҳиби узрга айлангани учун. (Роддул Муҳтор)

Соҳиби узр кишиларга касалликларини даволатишлари ва имкон қадар таҳорат кетмасликнинг олдини олишлари вожибдир.

يَجِبُ الِاسْتِبْرَاءُ بِمَشْيٍ أَوْ تَنَحْنُحٍ أَوْ نَوْمٍ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ ، وَيَخْتَلِفُ بِطِبَاعِ النَّاسِ

Шунинг учун соҳиби узрлилар бавл қилсалар, истибро (бавл томчиламайдиган ҳолгача юриш, йўталиш, чап ёнига ёнбошлаб ётиш билан томчини тўхтатишга ҳаракат) қилишлари вожибдир. Бу нарса одамларнинг мижозларига қараб турлича бўлади. Агар бавлнинг томчилаши узоқ давом этадиган  бўлса, аввал намоз вақтидан маълум бир муддат аввал таҳоратга кириб ҳожатини чиқаради ва томчи тўхташини кутмасдан бавл чиқадиган жойга бирорта намни  ички кийимга ўтказмайдиган нарса(салфетка ёки латта) қўйиб намоз вақти киргунча юриб ёки бироз дам олиб, намоз вақти киргач нам бўлган нарсани олиб ташлаб, ўрнига покиза салфеткани қўйиб таҳорат қилиб намозини ўқийверади.

قلت ومن كان بطيء الاستبراء فليفتل نحو ورقة مثل الشعيرة ويحتشي بها في الإحليل فإنها تتشرب ما بقي من أثر الرطوبة التي يخاف خروجها وينبغي أن يغيبها في المحل لئلا تذهب الرطوبة إلى طرفها الخارج

Бавл тўхташи қийин бўлган кишилар қоғозча ёки пахтани  арпачалик қилиб бавл чиқадиган жойга киргизиб қўяди ва у намликни  ўзига шимиб олиб ташқарига чиқмайди.Токи намлик ташқарига чиқмасин учун киргизилган нарсани ичкарига тўлиқ кириши керак. (Роддул Муҳтор)
Аёл киши ҳам (Шармгоҳ. фарж   иккита бўлади. Ташқи ва ички ) ички фаржига бирор нарсани киргизиб, намлик ташқарига чиқмаса, таҳорати кетмайди.
1.Соҳиби узр бўлиш учун аввалда бир вақт намознинг ҳаммасида таҳоратли бўлиб ўша намознинг фарзини адо қила оладиган вақтча пок бўлмаслиги, кейинги намозларда эса энг ками бир бор бўлса ҳам узр топилиши шартдир.
2. Соҳиби узр ҳар намозга алоҳида таҳорат олиши шарт. Қачонки сабаб: қон келиши. Бавл томчилаши. Жароҳатдан нажосатнинг чиқиши топилса. Агар аввалги намознинг охирида таҳорат олиб, кейинги намознинг аввалги вақтида то намозини ўқигунича таҳорати кетмаса, таҳорат қилиши шарт эмас. Чунки соҳиби узрнинг таҳоратини синишига ҳам нажосатнинг чиқиши шарт қилинган. Агар чиқмай турган бўлса, таҳорат кетмайди. Гарчи намоз вақти чиққан бўлса ҳам.
3.

ثم يصلي به فيه فرضا ونفلا فدخل الواجب بالأولى فإذا خرج الوقت بطل أي ظهر حدثه السابق حتى لو توضأ على الانقطاع ودام إلى خروجه لم يبطل بالخروج ما لم يطرأ حدث آخر أو يسيل كمسألة مسح خفه

Соҳиби узр кун бўйи маҳсисига масҳ тортиши учун таҳорат қилаётганда ва маҳсисини кияётганда узри келмай туриб маҳсисини кийган  бўлиши шарт. Масалан бавл томчилаб турадиган киши таҳорат қилаётганда ва маҳсисини кийиб бўлганида бавл келмай турган бўлса, кийган маҳсисига соғлом киши каби масҳ тортса бўлади.
4.

وإن سال على ثوبه فوق الدرهم جاز له أن لا يغسله إن كان لو غسله تنجس قبل الفراغ منها أي الصلاة وإلا ) يتنجس قبل فراغه فلا يجوز ترك غسله هو المختار للفتوى

Соҳиби узрнинг битта намоз вақтида таҳорати кетиши аниқ. Лекин соҳиби узр ҳукмида бўлганидан кейин бирор фарзни ўқигунича таҳорати кетиши шарт эмас, балки ўша намоз вақти чиққунча бир бор таҳорати кетса бўлди. Шунинг у бир фарзни адо қилгунича кийимига нажосат тегиб нопок бўлиши аниқ бўлса, кийимини ювмай намоз ўқийверади. Агар бир фарзни адо қилгунича кийими  нопок бўлиши аниқ бўлмаса, кийимини ювиб покиза кийимда намоз ўқиши шартдир. (Алоия). (Роддул мухтор)
5.

مريض تحته ثياب نجسة وكلما بسط شيئا تنجس من ساعته صلى على حاله وكذا لو لم يتنجس إلا أنه يلحقه مشقة بتحريكه

Бемор одамнинг остида нажосат кийим бўлса ва янгилаши билан яна нажосат бўладиган бўлса, ўша ҳолида намоз ўқийверади. Шунингдек янгиласа нопок бўлмайдию, лекин беморни қимирлатса, унга машаққат етадиган  (ёки доктор қимирлатмасликка буюрган) бўлса ҳам ўша ҳолида намоз ўқийверади. (Роддул Муҳтор)

Савол: Бир кишининг бавосил касали бор. Тик ҳолида таҳорати синмайди. Агар рукуъ ва сажда қилса,  орқасидан нарса чиқиб кетади. Шундай киши тик ҳолда имо ишора билан намоз ўқиса бўладими?
Жавоб: Агар ўша жойга бирор нарсани қўйиб олса ташқарига нарса чиқмаса, қўйиб олади. Агар қайсидир шаклда ўтирса нарса чиқмаса, ўтириб имо ишора билан ўқиши афзадир. Ундай имкон бўлмаса, тик ҳолда имо ишора билан ўқийди.

لو كان بحال لو صلى قاعدا يسيل بوله أو جرحه ولو صلى مستلقيا لا يسيل منه شيء فإنه يصلي قائما بركوع وسجود كما نص عليه في المنية
قال شارحها لأن الصلاة بالاستلقاء لا تجوز بلا عذر كالصلاة مع الحدث فيترجح ما فيه الإتيان بالأركان

Агар ўтириб намоз ўқиса, бавл чиқадиган ёки жароҳатидан нажосат чиқадиган бўлсаю, чалқанча ётиб ўқиса чиқмайдиган бўлса, тик туриб рукуъ ва сажда билан намоз ўқийди. Муния китобида шундай матн келган.
Муниянинг шориҳи: Узрсиз чалқанча ётиб намоз ўқиш бетаҳорат намоз ўқиш каби жоиз эмас. Шунинг учун рукнни адо қилса бўладиган ҳолат ғолиб бўлади. (тик туриб намоз ўқишда қиём рукни топилади). Роддул мухтор.

Савол: Соҳиби узр бавл чиқадиган жойига пахта тиқиб олса ва пахтанинг ички тарафи нам бўлиб ташқи тарафи нам бўлмаса, таҳорат синадими?
Жавоб: Соҳиби узр бўла туриб, паҳта тиқиб олган бўлса, пахтанинг ташқи тарафи нам бўлмаса, намоз вақти чиқса ҳам, таҳорат кетмайди.

قال فى التنوير : كما ينقض لو حشى احليله بقطنة و ابتلّ الطرف الظاهر. و ان ابتلّ الطرف الداخل (دون الظهر) لا ينقض

Танвирда айтди: Еҳлил(бавл чиқадиган тешик)га пахта тиқиб олса ва унинг ташқи тарафи нам бўлса, таҳорати синганидек, агар ички тарафи нам бўлса (ташқари нам бўлмай) таҳорат синмайди. Родул мухтор.
САВОЛ:  бавл қилганидан сўнг 15 – 20 дақиқагача сийдик томчилаб турадиган киши соҳиби узр саналадими?
ЖАВОБ: бавл қилганидан сўнг 15 – 20 дақиқагача сийдик томчилаб турадиган киши соҳиби узр саналмайди. Соҳиби узр бўлиши учун бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узри келмай таҳорат қилиб, ўша вақт намозининг фарзини адо қилиш миқдорича вақт топа олмаслиги керак. Бу нарса топилмаса, узр соҳибига айланмайди. (албатта, бу биринчи бор соҳиби узр сафига қўшилиш шартидир)

САВОЛ: бир аёлнинг бачадонидан оқ суюқлик келиб туради. Уни қачон ва қанча келиши аниқ эмас. гоҳида таҳорат қилаётганда, гоҳида намоз ичида ҳам келиши мумкин. Бундай аёлнинг намоз ва таҳоратининг ҳукми қандай?
ЖАВОБ: аёлларнинг бачадонидан келадиган оқ суюқлик нажосат бўлиб, у билан таҳорат кетади. Ҳамда кийимга теккан ўрни бир танга ё ундан зиёда бўлса, ювишлик ҳам вожиб бўлади. агар бундай аёлдан оқлик тўхтамай келиб турса, ўзини соҳиби урлар сафидами ёки йўқ, шуни текшириши керак.
Улар энг қисқа намознинг вақти, масалан шомни тажриба учун танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир бор таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат олиб, уч ракаъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) агар улар шом вақти кириб то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб то чиқиб кетгунича бир бор бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики уларнинг ҳар намоз вақтида бир бор бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, соҳиби узр ҳукмида қоладилар.
Сўнг бирор намоз вақти киргандан то чиққунича бу оқлик келмаса, улар соҳиби узрлар сафидан чиқадилар. Кейинги намоз вақтларида бу оқлик бир ё икки бор келиб турса, соҳиби узр саналмайди.

 


8 йил аввал 48004 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
8 йил аввал 14415 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
8 йил аввал 16783 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
8 йил аввал 11736 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
8 йил аввал 9833 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
8 йил аввал 16983 fiqh.uz