Савол: Шартнома тузилаётган пайтда сотиладиган нарсанинг ҳамма қийматини ёки баъзи бир қисмини нақд бериб сотувчи молни кейинроқ топширишни шарт қилса, шу байъ (савдо) жоиз бўладими?
Жавоб: Байънинг асли савдолашилгандан кейин сотувчининг зиммасига сотилган молни топшириш, харидорга эса унинг нархини нақдга келишилган бўлса нақд, насияга келишилган бўлса, муддати келган пайтида тўлаш вожиб бўлади.
Лекин сотувчи савдолашаётган молни кейинроқ беришни шарт қилиши байъ тақозо қилган нарса эмас. Бу шарт фуқаҳолар наздида фосид шарт ҳисобланади. Нархини аввалдан тўлаб молни маълум бир муддатдан кейин қўлга олиш битими фуқаҳолар наздида истижрор савдоси қаторига кириб, бу тузилган битм байъ эмас, балки байъга ваъдалашув ҳисобланади. Савдо битими молни ҳаридорга топширилган вақтда ниҳоясига етган бўлади. Шунга биноан, харидор молни қўлга олмасдан туриб, ўзиники бўлмаган нарсани сотиш, бировга ҳадя қилиш каби молни тасарруф қилиши жоиз эмас.
«وَمَنْ بَاعَ عَيْنًا عَلَى أَنْ لَا يُسَلِّمَهُ إلَى رَأْسِ الشَّهْرِ، فَالْبَيْعُ فَاسِدٌ»؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ فِي الْمَبِيعِ الْعَيْنِ بَاطِلٌ، فَيَكُونُ شَرْطًا فَاسِدًا، وَهَذَا؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ شُرِعَ تَرْفِيهًا، فَيَلِيقُ بِالدُّيُونِ دُونَ الْأَعْيَانِ.
Ким муайян бир молни (салам савдосидан ташқари) бир ойгача харидорга топширмасликни шарт қилса, савдо фосид бўлади (чунки нархнинг насияси жоиз) молнинг насияси ботилдир. (Ҳидоя)
Савол: Ҳозирда шундай нарсага гувоҳ бўламизки, бир одам бошқа бир одамнинг олдига келиб, “Менга бозордан мошина олиб беринг, мошинанинг пулига сизга бир йилда 33% қўшиб қилиб бераман. Яъни 10.000 га олинган мошинанинг пулига 12 ойда 3.300 қўшиб, 13.300 қилиб бераман” деди. Шунда мошинани олиб берувчи одам “Мен бормайман манави 10.000 ни олгинда, бозорга бориб бирор мошинани олиб, менга 12 ойдан кейин 13.300 берсанг бўлди” дейиши тўғри бўладими?
Жавоб: Бу тарзда қарз берувчи қарз бериб устига фойда талаб қилиши шаръан жоиз эмас. Чунки бу Қуръони Карим оятлари ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган судхўрликнинг айни ўзи бўлади.
عَنْ عُمَارَةَ الْهَمْدَانِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ عَلِيًّا يَقُولُ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча фойда келтирувчи қарз рибодир” деганлар.
Мабодо кимлардир томонидан шундай бир иш қилинган бўлса, қарз берувчи берган пулидан ортиғини олиши судхўрлик бўлади. Қарз олган эса рибо едирган бўлади.
قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ، وَقَالَ: «هُمْ سَوَاءٌ»
رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва: «Улар (гуноҳда) баробардирлар», – дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Муҳтож одамга қарз бериш ўрнига бирор нарсасини қимматроққа сотиш
Савол: Бир киши 10.000 қарз олмоқчи бўлиб бошқа бир кишининг олдига борса-ю, у одам қарзи ҳасана бериш ўрнига ўзидаги 10.000 лик нарсани қимматроққа, масалан, 12.000 га насяга сотса, қарз сўраб келган эса у нарсани бозорга олиб бориб ўзининг аслий нархи бўлган 10.000 га сотса жоизми?
Жавоб: Ушбу ҳолатда ҳожатманд кишига қарз бериб туриш ўрнига фойда талаб қилинаётган кўринса-да, бу ерда байънинг барча шартлари топилади. Харидорнинг эҳтиёжи қопланмоқда, сотувчи эса насияга сотганлиги учун фойда кўрмоқда. Бунда шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки одатда насия нақддан кўра қимматроқ бўлади, шунинг учун бу иш жоиздир.
كَأَنْ يَحْتَاجَ الْمَدْيُونُ فَيَأْبَى الْمَسْئُولُ أَنْ يُقْرِضَ بَلْ أَنْ يَبِيعَ مَا يُسَاوِي عَشَرَةً بِخَمْسَةَ عَشَرَ إلَى أَجَلٍ فَيَشْتَرِيَهُ الْمَدْيُونُ وَيَبِيعَهُ فِي السُّوقِ بِعَشَرَةٍ حَالَّةٍ ، وَلَا بَأْسَ فِي هَذَا فَإِنَّ الْأَجَلَ قَابَلَهُ قِسْطٌ مِنْ الثَّمَنِ وَالْقَرْضُ غَيْرُ وَاجِبٍ عَلَيْهِ دَائِمًا بَلْ هُوَ مَنْدُوبٌ ، فَإِنْ تَرَكَهُ بِمُجَرَّدِ رَغْبَةٍ عَنْهُ إلَى زِيَادَةِ الدُّنْيَا فَمَكْرُوهٌ أَوْ لِعَارِضٍ يُعْذَرُ بِهِ فَلَا ، وَإِنَّمَا يُعْرَفُ ذَلِكَ فِي خُصُوصِيَّاتِ الْمَوَادِّ وَمَا لَمْ تَرْجِعْ إلَيْهِ الْعَيْنُ الَّتِي خَرَجَتْ مِنْهُ لَا يُسَمَّى بَيْعَ الْعِينَةِ ؛ لِأَنَّهُ مِنْ الْعَيْنِ الْمُسْتَرْجَعَةِ لَا الْعَيْنِ مُطْلَقًا وَإِلَّا فَكُلُّ بَيْعٍ بَيْعُ الْعِينَةِ .
Қарздор муҳтож бўлиб бир кишидан қарз сўраб келса, қарз сўралган эса қарз беришга рози бўлмай бир нарсани маълум бир муддатга насияга қимматга сотса. Қарз сўраган одам эса уни бозорга олиб чиқиб, нақдга арзонга сотса зарари йўқ. Чунки биринчи сотувчи насияга нарса сотди (одатда насия нақддан қимматроқ бўлади). Қарз бериш ҳамма вақт ҳам зиммасига вожиб бўлавермайди, балки у мустаҳаб амалдир. Дунёси кўпайсин деб қарз бермаса макруҳдир, агар узр сабабли қарз бера олмаса макруҳдан бўлмайди. Ўзи насияга сотган молини нақдга қайтариб олмаса “Байъул иъйна” сирасига кирмайди. “Байъул иъйна” деб, ўзи насияга сотган нарсани арзонга нақдга қайтариб сотиб олишга айтилади. Бу (юқоридаги) ҳолат ундай эмас. Агар бу ҳолатни ҳам “Байъул иъйна” десак, ҳамма савдо “Байъул иъйна” сарасига кириб кетиб қолади. (Фатҳул Қодир)
Абдулманнон Абдуллоҳ