Намозда ўқувчи(имом)нинг адашиши
Мазкур “Заллат ул-қори” (“Ўқувчининг янглишуви”) рисоласининг муаллифи машҳур “Ақоид ан-Насафиййа”нинг соҳиби Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий (1068-1142) ҳисобланади. Абу Ҳафс ан-Насафийнинг юзга яқин асарлари жумласидан бўлган мазкур рисола ҳалигача нашр қилинган эмас, бироқ, унинг нусхалари дунё қўлёзмалари жамғармаларида кўплаб учрайди. Асарга Бухоронинг таниқли олимларидан Мавлавий Муҳаммад Шариф ал-Бухорий ал-Ҳусайний (1617-1697) шарҳ битган.Шайх, буюк имом, устоз, зоҳид, миллат ва диннинг юлдузи, Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий, Аллоҳ таоло уни раҳмат қилсин, бундай дейди:
Билгинки, намозда Қуръон ўқиш асносидаги хатолар олти хил бўлади. Улардан биринчиси оятда, иккинчиси сўзда, учинчиси ҳарфларда, тўртинчиси эъроб (флексия)да, бешинчиси сўзни узиб қўйишда, олтинчиси эса тўхташ ва бошлашда бўлади.
Оятдаги хатоликка келсак, олтита жиҳатга кўра бўлади. Улар зиёдалик, камчилик, муқаддам айтиш, кейин айтиш, ўзгартириш ва такрорлашдир.
Зиёдаликка келсак, бирор сурадаги икки оят орасига ушбу сурада бўлмаган оятни киритишдир. Мисол учун бундай ўқилса:
"مالك يوم الدين. انّ الله هو الرزاق ذو القوّة المتين. ايّاك نعبد وايّاك نستعين".
“Малики йавми-д-дин. Инналлоҳа ҳува-р-раззоқу зу-л-қуввату-л-матин. Ийёка наъбуду ва ийёка настаъин”.
Камчиликка келадиган бўлсак, икки оят ўртасида битта оятни ташлаб кетишдир. Мисоли қуйидагича ўқилади: "الحمد لله رب العالمين. مالك يوم الدين." – “Алҳамду лиллаҳи робби-л-ъаламин. Малики йавми-д-дин”. Бу ерда “Ар-Роҳмани-р-роҳим” тарк қилинган.
Олдинма-кетин қилишнинг мисолига келсак, бундай: "مالك يوم الدين. الرحمن الرحيم" – “Малики йавми-д-дин. Ар-Роҳмани-р-роҳим”, деб қироат қилади.
Кейин ўқилишининг мисоли эса қуйидагича қироат қилишдир:
"الرحمن الرحيم. ايّاك نعبد وايّاك نستعين. مالك يوم الدين"
“Ар-Роҳмани-р-роҳим. Ийёка наъбуду ва ийёка настаъин. Малики йавми-д-дин”.
Ўзгартириш эса бир сурадаги оятнинг ўрнига бошқа сурадаги оятни қироат қилади. Мисоли будир:
"الرحمن الرحيم. انّ الله هو الرزاق ذو القوّة المتين. ايّاك نعبد وايّاك نستعين".
“Ар-Роҳмани-р-роҳим. Инналлоҳа ҳува-р-раззоқу зу-л-қуввату-л-матин. Ийёка наъбуду ва ийёка настаъин”.
Такрорга келсак, уни бундай ўқийди: "مالك يوم الدين. مالك يوم الدين". – “Малики йавми-д-дин. Малики йавми-д-дин”.
Буларнинг ҳаммаси борасидаги жавоб шуки, агар ҳар бир оятни тўхтаб ўқиса, уламолар иттифоқига кўра намози барча ҳолатларда бузилмайди. Агар оятларни қўшиб ўқиса-ю, икки оят маъносининг орасида бир-бирига мухолифлик бўлмаса ҳам намози бузилмайди. Агар маънолар бошқа-бошқа бўлиб қолса, намознинг бузилиш-бузилмаслиги борасида уламолар орасида ихтилоф бор. Тўхташ ҳақидаги бўлимларда бу ҳақида келтирилади.
Сўздаги хатоликларга келадиган бўлсак, бу ҳам олти хил бўлади. Биринчиси зиёдаликдир. Сўзни ортиқча ишлатишда асли Қуръонда бўлиши ёки бўлмаслигига боғлиқ бўлади. Бу эса маънони ўзгартириши мумкин ёки ўзгартирмайди. Демак, агар зиёда қўлланган сўз Қуръонда ишлатилган бўлиб, ўша оятнинг маъносини ўзгартирмайдиган бўлса, намози бузилмайди. Масалан, бундай қироат қилади: "الحمد لله رب العالمين اجمعين" – “Алҳамду лиллаҳи робби-л-ъаламин, ажмаъин”. Ёки мана бундай деб ўқийди: "الرحمن الرحيم الكريم" – “Ар-Роҳмани-р-роҳим, ал-карим”. Буларда намоз бузилмайди.
Ўша ҳолатда агар маъно ўзгарадиган бўлса, уламолар иттифоқига кўра намози бузилади. Масалан, мана бундай ўқиса: "انّ الذين آمنوا وكفروا وعملوا الصالحات، اولئك هم خير البرية" – “Инналлазина оману ва кафару ва ъамилу-с-солиҳати, улаика ҳум хойру-л-бариййаҳ”. (Бу ерда “ ва кафару” сўзи ортиқча).
Агар орттирилган сўз Қуръонда бўлмаса, у билан маъно ҳам ўзгармайдиган бўлса, масалан, бундай ўқилса: "فيها فاكهة ونخل وتفاح ورمّان". – “Фиҳа факиҳатув ва нахлув ва туффаҳув ва румман”. (Бу ерда “ва туффаҳ” сўзи ортиқча).
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ гапига қараганда, намоз бузилмайди, чунки “туффаҳ” мевалардан бўлиб, улар қаторида саналмоқда. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ гапига кўра эса намози бузилади, чунки у Қуръонда йўқдир. Бу “Аллоҳу акбар!” (“Аллоҳ улуғроқ!”) ўрнига “Аллоҳу ажалл!” (“Аллоҳ буюкроқ!”) дегандаги масаланинг ўхшашидир. Демак, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ лафзларга риоя қилишни шарт қилади, иккови эса буни шарт қилмасдан маънони эътиборга оладилар.
Агар оятга орттирилган сўз Қуръонда ҳам бўлмаса, унинг маъносини ҳам ўзгартириб юборадиган бўлса, ижмоъга кўра намоз бузилади. Мисоли, қуйидагича қироат қилишдир: "فلعنة الله على الكافرين الموحّدين". – “Фа-лаънатуллоҳи ъала-л-кафирин, ал-муваҳҳидин”. (Бу ерда “ал-муваҳҳидин” сўзи ортиқча).
Иккинчиси бирор сўзни камайтириш бўлиб, агар унда маъно ўзгарадиган бўлса, уламолар иттифоқига кўра намоз бузилмайди. “Фотиҳа сураси”да “Ар-Роҳмани-р-роҳим”дан бирорта сўзини тарк қилганга ўхшаш. Агар унда маъно ўзгарадиган бўлса, масалан, "فما لهم يؤمنون" – “Фа-ма лаҳум йуъминун” деб “لا” “лаа”ни тушириб қолдириб қироат қилганда, баъзилар фикрича, зарурат сабабли намоз бузилмайди. Зотан, Қуръон ожиз қолдирувчи, мўъжизакордир. Тўғриси шуки, маъно ўзгарганлиги учун намоз бузилади.
Учинчи ва тўртинчиси кейинда келган бир сўзни олдин айтиш ёки муқаддам келадиган сўзни охирда айтиш бўлиб, унинг мисоли “ар-Роҳими-р-Роҳман” деб қироат қилишдир. Ёки бундай деб қироат қилади: "لهم فيها شهيق وزفير" – “Лаҳум фиҳа шаҳиқу-в-ва зафир”. (Бу ерда “зафир” сўзи “шаҳиқ”дан аввал айтилиши керак).
Бу ерда намози бузилмайди, чунки маъно ўзгармайди. Агар маъно ўзгарадиган бўлса, масалан, қуйидагича қироат қилса: "انّ الابرار لفى جحيم. وانّ الفجّار لفى نعيم". – “Инна-л-аброро ла-фий жаҳим. Ва инна-л-фужжаро ла-фий наъим”. (Бу ерда “жаҳим” ва “наъим” сўзларининг ўрни алмашган).
Бу ҳолатда уламолар ихтилофга борганлар. Қози ал-Балъамий Шайх Абулҳасан ар-Рустуғфанийдан зикр қилганки, у Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розийдан, у эса Муҳаммад ибн ал-Ҳасандан ривоят қилган. У намоз бузилмайди, деган. Бу уч олим шунга суянганлар. Шамс ал-аимма ал-Ҳалвоий ва устозимиз қози, буюк имом, Садр ал-ислом Абулйуср иккови бу борада машойихларнинг ихтилофи борлиги ва уларнинг кўпчилиги намоз бузилади, деганларини зикр қиладилар. Бу саҳиҳдир!
Бешинчиси, ўзгартиришдир. У бирор сўзнинг ўрнига бошқа сўзни қўйиб ўқишдир. Ўша сўз Қуръонда бўлиши мумкин ҳам ёки бўлмаслиги ҳам мумкин. У билан эса маъно ўзгариши мумкин ёки ўзгармай қолиши мумкин.
Агар ўша сўз Қуръонда бўлса-ю, у билан маъно ўзгармаса, унинг мисоли: "الرحمن الكريم" – “ар-Роҳмани-л-карим” деб (“ар-роҳим” ўрнига “ал-карим”ни қўйиб) қироат қилганга ўхшаш бўлса, уламолар иттифоқига кўра намоз бузилмайди.
Агар (Қуръонда бўлишига қарамасдан) у сабабли маъно ўзгарадиган бўлса, масалан "انا كنا غافلين" – “Инна кунна ғофилин” деб қироат қилганга ўхшаш “фаъилин” ("فاعلين")нинг ўрнига “ғофилин” деб ўқиса, баъзилар фикрича зарурат учун намоз бузилади. Зотан, Қуръон ожиз қолдирувчидир. Тўғриси шуки, маъно ўзгаргани учун намоз бузилади.
Агар бирор сўз Қуръонда бўлмаса ва у билан маъно ўзгарадиган бўлса, ижмоъ билан намоз бузилади. Масалан, бундай деб қироат қилса: "فلعنة الله على الموحدين" – “Фа-лаънатуллоҳи ъала-л-муваҳҳидин”. (Бу ерда “ал-муваҳҳидин” ўрнига хато равишда “ал-кафирин” ўқилган).
Агар у билан маъно ўзгармайдиган бўлса, мисоли қуйидагича: "انّ المتقين فى بساتين" – “Инна-л-муттақина фий басотин”, деб қироат қилмоқдир. (Бу ерда “басотин” сўзи масалан “жаннатин” сўзи ўрнига ўқилган).
Бу ҳолатда Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ фикрича намоз бузилади, ўтганимиздек иккови (Имоми Аъзам ва Имоми Муҳаммад) эса бунга қарши фикр билдирганлар.
Агар “масжида” сўзи ўрнига: "لنتخذنّ عليهم مزكتا" – “Ла-наттахизанна ъалайҳим мазкита” деб ўқиса, ёки “жаза-ан” сўзи ўрнига: "سزاء بما كانوا يعملون" – “Саза-ан би-ма кану йаъмалун” деб ўқиса, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ фикрича намоз бузилмайди. У форсча қироат қилиш масаласининг ўхшашидир. Икковининг (Абу Юсуф ва Муҳаммад) олдида, гарчи арабча айтишни яхши билмаса ҳам намоз бузилади.
Агар "يا عيسى ابن عمران" – “Йа Ийса ибн Имрон” (“Марйам”нинг ўрнига “Имрон”) деб ўқиса ёки "يا موسى ابن مريم" – “Йа Муса ибн Марйам” (“Ийса”нинг ўрнига “Муса”) деб қироат қилса ёки "و مريم بنت لقمان" – “Ва Марйама-бната Луқман” (“Имрон”нинг ўрнига “Луқман”) деб ўқиса, бу борада Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан икки ривоят бор: бир ривоятда намоз бузилади, бир ривоятда эса намоз бузилмайди. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ фикрича, намоз бузилади. Мана шу саҳиҳдир!
Олтинчиси такрордир. Бас, агар у сабабли маъно ўзгармай қолса, жумладан, бу хилда: "الحمد لله لله" – “Алҳамду лиллаҳи, лиллаҳи” ёки “Алҳамду лиллаҳи робби-л-ъаламин, робби-л-ъаламин” деса, уламолар иттифоғига кўра намоз бузилмайди. Агар у туфайли маъно ўзгарадиган бўлса, жумладан, "ربّ ربّ العالمين" – “Робби, робби-л-ъаламин” деса ёки "مالك مالك يوم الدين" – “Малики, малики йавми-д-дин” деб қироат қилса, уламолар орасида буниси билан аввалгиси ораси баробар, деганлар бўлган. Тўғриси шуки, маъно ўзгарганлиги учун намоз бузилади.
Бу у ҳақида чуқур ўйлаш вожиб бўлган фаслдир. У ҳақида умумий тарзда жавоб бериб бўлмайди, чунки унда нозик жиҳат бор. У ҳам бўлса, хатойи фоҳиш – очиқ-равшан хатоликдир. Гоҳида у музов ва музофун илайҳ – қаратқич келишигида келган аниқловчи ва аниқланмишларда юзага келади. (Масалан, “ليلة و القدر” – “Лайлату ва-л-қадр” деб ўртада “ва”ни қўшиб ўқиш).
Ҳарфлардаги хато ҳам олтитадир. Улардан бири, бир ҳарфни зиёда қилиш бўлиб, у икки хил бўлади. Улардан биринчиси, у сабабли маъно ўзгармайди. Масалан, бундай қироат қилади: “Улаика”нинг ўрнига “Фа-улаика” ёки “Ва улаика” деб ўқиш ёхуд бу тарзда: "انّ الذين امنوا" – “Инналлазина аману”нинг ўрнига: “Фа-инналлазина аману” ёки “Ва инналлазина аману” деб (“фа” била “ва”ни орттириб) қироат қилмоқдир. Ёки, бу тарзда: "التآئبون والعابدون" – “Ат-Таибун ва-л-ъабидун” деб ўқиса, ёки “Ар-Раҳман ва-р-роҳим” деб (ўртада “ва”ни кўпайтириб) ўқиса, ёки “ал-мустақим”да “алиф” ҳарфини зиёда қилиб, (чўзиб) "اهدنا الصرَط المستقيما" – “Иҳдина-с-сирота-л-мустақима-а” деб қироат қилса, демак, ушбу суратларда намози бузилмайди.
Иккинчиси, ҳарф зиёда қилганида у сабабли маъно ўзгарадиган бўлса, масалан, бундай қироат қилса, "وزرابيب مبثوثة" – “Ва заробийбу мабсусаҳ” (“заробиййу” ўрнига “заробийбу”) деса, бу ҳолатда намоз бузилади.
Уламолар яна бундай деганлар: агар "وما خلق الذكر والانثى. و انّ سعيكم لشتى" – “Ва ма холақо-з-закаро ва-л-унса. Ва инна саъйакум ла-шатта”да “ва”ни зиёда қилса, унинг намози бузилади. Чунки, бу ерда қасам юзага келган, бу маъно эса йўқолиб қолган. Шунингдек, "يس. والقرآن الحكيم. و انّك لمن المرسلين" – “Йасин. Ва-л-Қуръани-л-ҳаким. Ва иннака ла-мин ал-мурсалин”да ҳам “ва”ни зиёда қилиш билан бу маъно кетади ва намоз бузилади.
Иккинчиси бирор ҳарфнинг камайиш бўлиб, у билан маъно ўзгарадиган бўлса, масалан, "والذين امنوا" – “Валлазийна аману”нинг ўрнига “Аллазийна аману” деб қироат қилса, ёки "فانّ الله" – “Фа-инналлоҳа”нинг ўрнига “Инналлоҳа” деб ўқиса, ёки мана бундай: " وكان الله غفورا رحيما" – “Ва каналлоҳу ғофуро-р-роҳима” деб “ва”ни тарк қилиб ўқиса, ёки "وما ادريك ماهيه" – “Ва ма адрока маҳийаҳ”нинг ўрнига гап аввалидаги “ва”ни ва энг охиридаги “ҳе”ни тарк қилиб ўқиса, ёки “مَا جَاءتْهُمُ الْبَيِّنَةُ” – “Ма жа-атҳуму-л-баййинаҳ”да эса “жа-атҳум”даги “те”ни ташлаб ўқиса – буларнинг ҳаммасида намози бузилмайди. Чунки, улар ортиқча ҳарфлар бўлиб, улар билан маъно ўзгармайди.
Агар тушириб қолдирилган ҳарф аслий ўзак ҳарфи бўлса-ю, агар у нидо-чақириқ бўлиб, унда исмни қисқартириб чақириш жоиз бўладиган бўлса, намози бузилмайди. Масалан, “Йа Молик!”нинг ўрнига “коф”ни тушириб қолдириб, “Йа мол!” деб қироат қилганга, ёки “Йа Иброҳим!”нинг ўрнига “мим”ни тушириб қолдириб, “Йа Иброҳи!” деб қироат қилганга ўхшашдир. Бироқ, агар нидо-чақириқдан бошқасида бўлса, қисқартириш қабул қилинмайдиган нидода бўлса, масалан, “Йа Нуҳ!”да “ҳо”ни тушириб ўқиса, ёки “Йа Лут!”да “то”ни тушириб қолдириб қироат қилса, намози бузилади. Чунки, бу ҳолат маъносизликдир.
Шунингдек, ҳарф аслий, яъни ўзак ҳарфи бўлмаса ва унинг тушириб қолдирилиши билан маъно ҳам ўзгарадиган бўлса, масалан, “"وما خلق الذكر والانثى. – “Ва ма холақо-з-закаро ва-л-унса”, деб “ва”ни тушириб ўқиса, барча уламолар фикрига кўра маъно ўзгарганлиги боис намози бузилади. Демак, агар “Ва ма холақо-з-закаро ва-л-унса”даги “холақо” сўзидаги “қоф” ёки “лом” ё “хо”ни тушириб, “лақо” ёки “хоқо” ёки “хола” деб ўқиса, уламолар иттифоғига кўра намоз бузилади. Чунки, бу маънисизликдир.
Учинчи ва тўртинчиси бир сўздаги кейинги ҳарфни олдинда ўқиш ёки олдин келганини ортида ўқиш бўлиб, унинг мисоли: "كعصفٍ مأكول" – “Ка-ъасфи-м-маъкул” ўрнига “Ка-ъафси-м-маъкул” деб ўқиса, "فرّت من قسورة" – “Фаррот мин қосвароҳ”да эса “қовсароҳ” деб қироат қилса, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинишича, аввалгисида намоз бузилади. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “ар-Раққиёт” асаридан ривоят қилинишича, иккинчисида намоз бузилади. Демак, агар маъно бузилмайдиган бўлса, "فاذا برق البصر" – “Фа-иза бариқо-л-басор”да “бариқо”нинг ўрнига “бақиро” деб ўқиса, у луғатда “бариқо”нинг маъносини беради ёки "فانفجرت" – “Фанфажарот”нинг ўрнига “Фанфарожат” деб ўқиса, унинг маъноси ҳам бир-бирига яқиндир, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Юқорида айтганимиздек, маъно ўзгарадиган бўлса, намоз бузилади.
Бешинчиси, бир ҳарфнинг ўрнига бошқа ҳарфни қўйиб ўқиш бўлиб, унда икковининг орасида ҳарф махражида бир-бирига яқинлик бўлиши мумкин ёки махражи бир-биридан узоқ бўлиши мумкинлигидан холи эмас. Шунингдек, бу ҳолатда маъно ўзгариши мумкин ёки ўзгармай қолиши мумкин. Шунингдек, бу сўз Қуръонда топилиши мумкин ёки топилмаслиги мумкин. Махражи бир-бирига яқин ва у билан маъно ҳам ўзгармайдиган бўлса, намоз бузилмайди. Хоҳ ўша сўз Қуръонда бўлсин, хоҳ Қуръонда топилмайдиган бўлсин, фарқи йўқ. Мисоли "الصراط" – “ас-сирот”нинг “сод”и ўрнига “син” қилиб ўқиса ёки “аз-зирот” деб ёки "بمسيطر" – “би-мусойтир”нинг “сод”и ўрнига “син” ёки “зе” қилиб ўқиганга, ёки "يبسط" – “йабсуту”нинг “син”и ўрнига “сод” қилиб ўқиганга ўхшашдир.
Қачон у билан маъно ўзгарадиган бўлса, масалан, “الصيف” – “ас-сойф”нинг ўрнига “ас-сайф” қилиб ўқиса, “ النصر" – “ан-наср”нинг “сод”и ўрнига “син” қилиб ўқиса, Муҳаммад ибн Салама раҳимаҳуллоҳ айтишларича, умуми балво – (бу хилда ҳарфларни фарқламасликлар) оммавий офат бўлгани боис намози бузилмайди. Абу Мутеъ ал-Балхий ва машойихлардан бир жамоаси намоз бузилади, деганлар. Кўпчилик устозларимиз мана шунга қўшилганлар. Агар "اوّاب" – “Аввоб”нинг ўрнига “Айёб” деб ўқиса, бу ҳақида Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Бу савол менга тушган эди. мен уни Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан сўрадим. У “намоз бузилади” деб жавоб қилди, ал-Кисоийдан сўраганимда эса у “намоз бузилмайди, чунки, луғатда икковининг маъноси бир хил” деди”. Шунга мен ал-Кисоийнинг гапини олдим”. Шунингдек, "توّاب" ва "اوّاه" – “Таввоб” ва “Аввоҳ”нинг ўрнига “Тайёб ва “Айёҳ” деб ўқиса ҳам шундайдир.
Аммо ҳарфларнинг махражлари бир-биридан узоқ бўлиб, маъно ҳам у билан ўзгарадиган бўлса, масалан, "فسحقا لاصحاب السعير" – “Фа-саҳиқо ли-асҳаби-с-саъир”да “саъир”нинг ўрнига “шаъир” деб қироат қилса, Абу Мутеъ ал-Балхий намоз бузилади, деган.
Агар у билан маъно ўзгармайдиган бўлса, намози бузилмайди. Масалан, бундай деб: "انا اعطيناك الكوثر" – “Инна аътойнака-л-кавсар”да “аътойнака”нинг ўрнига “антойнака” деб ўқиса ёки "فلا تقهر" – “Фа-ла тақҳар”нинг ўрнига “Фа-ла такҳар” деб “қоф” ўрнига “коф” билан қироат қилса, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қиёсига кўра намоз бузилади. Чунки, ундай сўз Қуръонда топилмайди.
Агар "عظيم" – “ъазим”нинг ўрнига "عليم" – “ъалим” деб ўқиса, ёки "حليم" – “ҳалим”нинг ўрнига "حكيم" – “ҳаким” деб ўқиса, уламоларнинг иттифоғига кўра намоз бузилмайди. Чунки, у Қуръонда бор сўз бўлиб, маъно ҳам ўзгармай қолади. Муҳаммад ибн Муқотилдан, у эса Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинишича, "زفيرا" – “зафиро”нинг ўрнига “тағоййузо” ёки “тағоййуза” деб ўқиса, намоз бузилмайди. Чунки, у сўз Қуръонда бор ва бир жиҳатдан маъно ҳам тўғри бўлади.
Бу фасл ҳарфларнинг махражда бир-бирларига яқин ва узоқ бўлиши баёнидадир. Демак, “айн”, “ҳойи ҳуттий”, “ғайн”, “хо”, “ҳамза”, “ҳойи ҳавваз” битта махраждандир ва улар ҳалқум ҳарфларидир. “Коф” ва “қоф” эса битта махраждандир ва иккови кичик тил ҳарфларидир. “Жим”, “шин”, “зод” эса битта махраждандир ва улар танглай ҳарфларидир. “Син”, “сод”, “зо” битта махраждандир ва улар мутаносиб – талаффузда бир-бирига ўхшаш ҳарфлардир. “То”, “дол”, “итқи” эса битта махраждандир ва улар танглайолди ҳарфларидир. “Ро”, “лом”, “нун” битта махраждандир ва улар тил учи ҳарфларидир. “Бо”, “фо”, “мим” битта махраждандир ва улар лаб ҳарфларидир. “Вов”, “йо”, “алиф” битта махраждандир ва улар юмшоқ танглай ҳарфларидир. “Со”, “изғи”, “зол” битта махраждандир. “Зод”, “изғи” иккови битта махраждан эмас. Шунинг учун ҳам Абу Мутеъ ва Балх машойихларидан бир жамоаси, агар "الظالمين" – “аз-золимин”нинг ўрнига "الضالمين" – “ад-золимин” деб ўқиса, намоз бузилади. Чунки, бу маънисизиликдир.
Олтинчиси такрордир. Бас, агар бу такрор иккилантиришни изҳор қилиш бўлса, масалан, "ومن يرتدّ" – “Ва май-йартадда”нинг ўрнига "يرتدِدْ" – “йартадид” деб ўқиса ёки бу тарзда: "تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ" – “Таббат йада Аби Лаҳаби-в-ва табба”ни “Таб-бат йада Аби Лаҳаби-в-ва таб-ба” деб ўқиса намоз бузилмайди, чунки, аслида ҳам шундай бўлган.
Агар такрорланган ҳарф ортиқча бўладиган бўлса, жумладан, "الحمدد لله" – “Алҳамду-ду лиллаҳи” бўлса, намоз бузилади, чунки, бу маънисизликдир.
Эъроб (исмлардаги келишик ва майл ҳолати)лардаги хатоликка келсак, улар ҳам олти хил бўлади. Улардан биринчиси ташдид ва тахфиф – ҳарфни иккилантириш ва битта қилиб ўқиш; иккинчиси, мад ва қаср – ҳарфни чўзиш ва қисқа қилиб ўқиш; учинчиси, ҳамза ва талйин – алифни юмшоқ қилиб ўқиш; тўртинчиси, идғом ва изҳор – ҳарфни бошқаси ичига киритиб ўқиш ва очиқ-аниқ қилиб ўқиш; бешинчиси, таскин ва таҳрик – ҳарфни сукунли қилиб ва ҳаракатли қилиб ўқиш; олтинчиси, ҳарфнинг бир ҳаракати (деакретик белгиси)ни бошқа ҳаракатга алмаштириб ўқишдир. Ҳаммаси ҳақидаги жавоб шуки, баъзи уламолар фикрича, зарурат юзага келиши мумкинлиги боис (кўпчилик фарқига бормаганлиги учун) бу ҳолатларда намоз бузилмайди. Хоҳ битталик ҳарфни иккилантириб ташдидли қилиб ўқилсин, хоҳ ташдидлини битта қилиб ўқилсин, бунинг фарқи йўқ. Хоҳ қисқа ўқилиши керак ҳарфни чўзиб мадли қилиб ўқилсин, хоҳ унинг тесариси бўлсин; хоҳ мулойим ўқилган ҳарфни ҳамзали қилиб ўқилсин, хоҳ унинг акси бўлсин; хоҳ изҳор қилиб ўқиш керак бўлган ҳарфни идғомли қилиб ўқилсин, хоҳ унинг акси бўлсин; хоҳ ҳарактли ҳарфни бошқа ҳаракатга алиштириб ўқилсин, бунинг фарқи йўқ, (намоз бузилмайди). Чунки, бунда Қуръоний тартиб ўз ҳолича қолган ҳамда умум ал-балво – (кўпчилик йўлиққан) умумий офат бордир. Унинг мисоллари қуйидагича бўлади:
Ташдидлини ташдидсиз қилиб ўқишга мисол: "كلا لا وزر الى ربّك يومئذٍ المستقر" – “Кал(л)а ла вазар(р), ила роб(б)ика йавмаизини-л-мустақар(р)”.
Мад қилинган ҳарфни чўзмасдан ўқишга мисол: اولياء" "وليس له من دونه - “Ва лайса лаҳу мин дуниҳи авлийа(ааа)”.
Чўзмасдан ўқиладиган ҳарфни чўзиб ўқишга мисол: "والصّلوة الوسطى" – “Ва-с-солат ал-вустоооо”.
Юмшоқ ҳарфни ҳамзали қилиб ўқишга мисол: "وسئق الذين كفروا الى جهنم زمرا" – “Ва се(ъ)қоллазийна кафаруу ила жаҳаннама зумаро”.
Ҳамзалик ҳарфни юмшоқ қилиб ўқишга мисол: "بيس القرار" – “Бийса (беъса)-л-қарор”.
Изҳор қилиниши керак бўлган ҳарфни идғомли қилиб ўқишга мисол шуки, “дунйа” сўзидаги “нун”ни “йа” ҳарфига киритиб, унинг ўрнига “дуййа” деб ўқилишидир.
Идғомли ҳарфни эса изҳор қилиб ўқишга мисол: "والفجر وليال عشرٍ والشفع" – “Ва-л-фажри ва лайалин ъашрин(в) ва-ш-шафъи”. (Бу ерда “ъашрин” сўзидаги “нун” ҳарфи “вов”га киритилиб ўқилиши керак).
Ҳаракатли ҳарфни сукунли ва сукунли ҳарфларни ҳаракатли қилиб ўқишга мисол шуки, “арсала”даги сукунли “ро” ҳарфини ҳаракатли қилиб, ҳаракатли “син” ҳарфини эса сукунли қилиб “арасла” деб ўқишдир: "وأرَسْلَ عليهم طيرا ابابيل" – “Ва арасла (арсала) ъалайҳим тойрон абабийл”.
Бир ҳаракатли ҳарфни бошқа ҳаракатли ҳарфга айлантириб ўқишга мисол “син” ҳарфининг касрасини фатҳали қилиб ўқишдир: "قل أعوذ بربّ الناسَ" – “Қул аъузу би-робби-н-наса(и)”.
Юқорида айтганимиздек, бунда Қуръоний тартиб ўз ҳолича қолган ҳамда умум ал-балво – умумий офат бордир.
Муҳаммад ибн Муқотилдан ривоят қилинганки, у “Агар "يَدُعُّ الْيَتِيمَ" – “Йадуъъу-л-йатим”нинг “дол” ҳарфини сукунли қилиб, масалан, “Йадъу-л-йатим” деб ўқиса, намози бузилмайди” деган. Тўғри жавоб шуки, агар бундай ҳолатларда маъно бузиладиган бўлса, намоз бузилади, аксинча бўлса, намоз бузилмайди. Уламолар бундай деганларки, агар ушбу: "وظلَلْنا (فظللنا) عليكم الغمام" – “Ва золлална ъалайкуму-л-ғомам”нинг “золлална”сини ташдидсиз “золална” деб ўқиса, ёки "ولمّا جاء موسى" – “Ва ламма жааа-а Муса”да “жааа-а”ни чўзмасдан ўқиса, намози бузилади. Чунки, “жа-муса” деган ҳайвон (урғочи буйвол, бегемот) бор. Шунингдек, "جَاء مَعَهُ" – “Жаа-а маъаҳу”да худди шундай бўлиб, намоз бузилади. Чунки, “жа-маъаҳу” бўлса, “мужомаъат” (“қўшилиш, жимоъ қилиш”) маъноси юзага келиб қолади. Бу ерда баъзилар намоз бузилмайди, деганлар ҳам бор. Зотан, “мужомаъат”нинг “икки нарсанинг ораси жамланиши, тўпланиши” маънолари ҳам бор ва бунда эса оятдаги кўзланган мақсад ҳосил бўлади.
Агар маъно ўзгармайдиган бўлса, жумладан, "وقتلوا تقتيلا" – “Ва қуттилу тақтила”да ташдидсиз “ва қутилу тақтила” деб ўқиганингдек бўлса, намоз бузилмайди. Агар "اياك" – “Ийёка”да “ёй”ни ташдидни тарк қилиб, “Ийака” деб ўқилса, унинг маъноси “қуёш бошпанаси”га айланиб қолади ва умуман “Қуёшинг нурларига ибодат қиламиз” деган очиқ куфроний маъно келиб чиқади. Демак, намоз бузилади.
Ҳарфнинг бир ҳаракатини бошқа ҳаракатга алиштириб ўқишга келсак, агар у билан маъно ўзгармаса, намоз бузилмайди. Масалан, "لا ترفعوا اصواتِكم" – “Ла тарфаъуу асватакум”ни “те”ни касрали қилиб, “асватикум” деб ўқишга ўхшаш ва "ولقد اريناه آياتنا" – “Ва ла-қод аройнаҳу ойатина”да “те”ни фатҳали қилиб, “ойатана” деб ўқиш билан намоз бузилмайди.
Агар бу билан маъно ўзгариб кетадиган бўлса, масалан, " وَقَتَلَ دَاوُودُ جَالُوتَ " - “ Ва қатала Давуду Жалута”да “дол”ни фатҳали ва “те”ни заммали қилиб, “Ва қатала Давуда Жалуту” деб ўқиса, ёки "وعصى آدمُ ربّه" – “Ва ъасо Адаму роббаҳу”да “мим”ни фатҳали ва “бе”ни заммали қилиб “Ва ъасо Адама роббуҳу” деб ўқилса, ёки мана бундай деб: "واذ ابتلى ابراهيمَ ربّه" – “Ва из ибтала Иброҳима роббуҳу”да “мим”ни заммали ва “бе”ни фатҳали қилиб, “Ва из ибтала Иброҳиму роббаҳу” деб ўқилса, намоз бузилади. Баъзи уламолар фикрича, охирги мисолда намоз бузилмайди. Чунки, “ибтило” бу ерда “савол” маъносида келиши мумкин, бу ҳолатда эса маъно ўзгармай қолаверади.
Агар "منذرين" – “Мунзирин” ёки “Мунзарин”нинг фатҳали “зол”ини касрали қилиб ёки касрали “зол”ни фатҳали қилиб ўқилса, намоз бузилади. Чунки, “мунзирин” касралик бўлганда, (“огоҳлантирувчи, таҳдид қилувчилар” маъносида бўлиб) пайғамбарлар назарда тутилади, “мунзарин” фатҳалик бўлганда эса (“огоҳлантирилган, таҳдид қилинганлар” маъносида бўлиб) кофирлар назарда тутилади. Намоз бузилмайди ҳам дейилган. Чунки, пайғамбарларни фатҳали қилиб, “огоҳлантирилганлар” маъносида тавсиф қилса ҳам бўлади. Зотан, кофирлар ўзларининг сўзлари билан ўлдириш ва шунга ўхшашлар билан уларни огоҳлантирган, таҳдид қилганлар. Демак, шу маъно сабабли кофирлар фоъил – иш бажарувчи, пайғамбарлар эса мафъул – иш қилинганлардир. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг: "فانظر كيف كان عاقبة المنذرين" – “Фанзур кайфа кана ъақибат ул-мунзарин” деган оятида “зол”ни касрали қилиб ўқилса ҳам намоз бузилмайди. Чунки, ҳар бир қавмнинг ўзиха хос, хоҳи у яхши бўлсин, хоҳи ёмон бўлсин оқибати бўлади.
Яна Аллоҳнинг сўзида ҳам: "انّ الله برئ من المشركين ورسوله" – “Инналлоҳа бари-ум мин ал-мушрикина ва росулуҳ”да “лом”ни касралик қилиб “росулиҳ” деб ўқилса ҳам намоз бузилади. Чунки, бу ерда маъно ўзгаради. Намоз бузилмайди ҳам дейилган. Чунки, (“унинг пайғамбарига қасамки” деб) қасам қиладиган бўлсак, намоз бузилмай қолади.
Агар "البارئ المصوّر" – “ал-Бари-у ал-Мусаввир”нинг “вов”ини фатҳали қилиб, “ал-Мусаввар” деб ўқилса, уламолар намоз бузилмайди деганлар. Чунки, у билан “тасвир соҳиби” маъносини ирода қилиш ҳам мумкин бўлади. Чунончи, “мужарраб”ни “тажриба соҳиби”, “мухаддаъ”ни эса “ёлғон соҳиби” деганларига ўхшашдир. Демак, “мусаввар” – тасвир соҳибига айланади, яъни, Аллоҳ таоло халқнинг тасвирига эгалик қиладиган зотдир, деган маънода бўлиб, бу билан намоз бузилмайди.
Аллоҳ рози бўлгур муаллиф бундай дейди: бу ерда маъно мана шундай сифат билан тафсифлангани худди “муғаллиб”ни ғолиб сифати билан “шижоаткор” деб сифатлаганган ўхшайди. Гарчи уни мафъуллик сифати ила (“муғаллаб” деб) талаффуз қилинадиган бўлса ҳам ана шундай бўлаверади.
Сўзни кесиб тўхтатишдаги хатоликка келсак, қандай ҳолда бўлса ҳам умумий зарурат бўлгани учун намоз бузилмайди, дейилган. У ҳам олти хил бўлади.
Улардан биринчиси, Аллоҳнинг сўзидаги "الحمد لله " – “Алҳамду лиллаҳи” деганда “Ал” деб тўхтаб, узиб ўқишдир. Уламолар бунда намоз бузилмайди деганлар, чунки, “алиф” ва “лом” маърифа – аниқлик артекли бўлиб, феъллардаги “қод”га ўхшайди. Бунда у сўз бўлган, демак, маъносизлик бўлиб қолмайди.
Иккинчиси, исм ёки феълнинг охирида бўлиши мумкин бўлган, унга ёпишган қўшимчани, масалан, гапирувчи ёки хитоб қилувчининг қўшимчасини кесиб-узиб талаффуз қилиш билан намоз бузилмайди. “أنعمت” – “Анъамта”да “та”ни узиб ўқиш ёки “إهدنا” – “Иҳдина”да “на”ни узиб қироат қилиш бунга мисол бўлади.
Учинчиси, кўплик сўзини бирлик шаклида узиб ўқиш бўлиб, унинг мисоли қуйидагича: "ربّ العالمين" – “Робби-л-ъаламийн”да “ъалам” деб тўхтаб, сўнг “ин”ни қироат қилишдир. Ёки “الذين” – “Аллазийна”да “аллазий” деб тўхтаб, кесиб, сўнг “на” дейишдир.
Тўртинчиси, бир исм бўлса-ю, ўша сўзнинг бир қисмида тўхтаб, кесиб талаффуз қилишдир. Унда маънисизлик юзага келмаслиги керак. Масалан, “الرحمن” “ар-роҳман” сўзида “ар-роҳм” деб сўз охиридаги “алиф” ва “нун”ни кесилса, тушунарли маъно ҳосил бўлади. Чунки, у масдар – ноаниқ шаклдир. У билан исмни ифода қилиш жоиз бўлади, демак, у “ар-роҳман” маъносига айланади.
Бешинчиси, бир сўзнинг ярмига кесиб қўйиш бўлиб, унда бирор исмнинг ҳаммасини ифода қилмаса-да, бироқ бекорчи маънисизлик бўлмаса, жумладан, Аллоҳнинг “مالك” “Малик” деган сўзида “ма” деб кесиб қўйиш бўлса, намоз бузилмайди. Зотан, сўзнинг ҳаммаси маънисизликни ифода қилмайди.
Олтинчиси, "اهدنا" – “Иҳдина” сўзида “иҳ” деб ёки "نعبد" – “Наъбуду” сўзида “наъ” деб кесиб талаффуз қилиш маънисизликдир. Бунда намоз бузилади.
Вақф ва ибтидо, яъни оят ёки бирор сўзда тўхташ ва бошлашдаги хатоликларга келадиган бўлсак, баъзи уламолар бу ҳолатларнинг бирортасида намоз бузилмайди, деганлар. Чунки, бунда зарурат (кўпчиликнинг беихтиёр тўхташга ўрганиб қолганлиги) бор. Бу устозимиз Садр ал-ислом раҳимаҳуллоҳнинг ихтиёр қилганидир. Қози Абу Зар раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинишича, Бухорода унга имомлик қилган имом-домла бундай: "يخرجون الرسول" – “Йухрижун ар-росул” деб қироат қилиб тўхтаган, сўнг "وايّاكم ان تؤمنوا بالله" – “Ва ийёкум ан туъмину биллаҳ” деб ўқиган. Қози Абу Зар раҳимаҳуллоҳ унга ҳеч нарса демаган ва намозни қайтариб ҳам ўқимаган, бузилганини ҳам айтган эмас.
Баъзи уламолар “لا اله” “Ла илаҳа” деб туриб, сўнг “الا هو” – “илла ҳув”дан бошласа ёки “عزير” – “Узайр” деб тўхтаб туриб, “ابن الله” – “Ибнуллоҳ” деб бошлаб ўқиса, намоз бузилади, деганлар. Бу Шамс ал-аимма ал-Ҳалвоий раҳимаҳуллоҳнинг ихтиёр қилганидир.
Алллоҳ таолонинг инояти ила китоб тугади.