Али розияллоҳу анҳу чиқарган ажойиб ҳукм


Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Яманга юбордилар. Яманликлар одатда шер овлаш учун чуқурлар қазиб қўйишар ва турли йўллар билан уни чуқурга туширар эди. Бир бор қазиган чуқурларига шер тушди. Одамлар томоша қилиш учун атрофига тўпланишди. Чуқур атрофидаги томошабинлар кўпайиб, бир бирларини туртиб юборишди. Шунда бир йигит мувозанатини сақлай олмай чуқур томон қулай бошлади.

Йиқилаётганида ёнидагининг қўлидан ушлади. У эса, ўзидан бошқани. Учинчи киши тўртинчига ёпишди. Ҳаммалари чуқурга қулади ва шер барчасини нимталади. Вафот этганларнинг яқинлари уларнинг хунини талаб қилишди. Жанжал кучайиб навбат қилич яланғочлашгача келди. Али розияллоҳу анҳу ораларида эди. Хун тўлашни чуқур ковлаган зиммасига юкладилар. Лекин биринчига тўртдан бири, иккинчига учдан бири, учинчига ярим, тўртинчига бутун бир одамнинг хунини тайин қилди. Кейинчалик чиқарган ҳукмини Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, у зот: “Тўғри ҳукм қилибсан” дедилар. Аллома Тобарий ушбу ҳукмни сабабини баён қилиб: “Тўртовлари ҳато туфайли вафот этишди. Чуқур ковловчи ноўрин жойга чуқур қазигани учун ҳаммаларининг хунини тўлаши керак эди. Лекин биринчи киши қулаётиб ўзидан бошқа уч кишини судраб уларнинг қотилига айланди. Шунинг учун биринчининг хуни қолган учтага бўлинади ва ўзига тўртдан бири, иккинчи киши ўзидан бошқа икки кишига қотил ҳисобланиб, учдан иккиси, учинчи киши бир кишининг қотилига айланиб ярим хунга ҳақдор бўлади. Тўртинчи эса ҳеч кимни қотили бўлмади. Шунинг учун унга тўлиқ хун берилади”, деган. (Тафсир Қуртубий)

Ҳанафий мазҳабида одам хунининг баҳоси уч ҳил молдан тўланади. Улар туя, тилло ва кумуш. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жоннинг дияси 100та туя”, шунигндек хазрати Умарнинг: “Дия 10минг кумуш” деган қавларининг далили билан. Хозирги кунимизда закотнинг нисоби 20 динор яъни 85грамм тилло ёки 200 дирҳам. Яъни 595грамм кумуш...

Фуқаҳолар аёлларнинг хунини эркаклар хунининг ярми деб белгилаганлар. Бунга далил қилиб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аёл кишининг хуни эркакнинг хунининг ярмидир” деган ҳадисларидир.


9 йил аввал 8461 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
8 йил аввал 6530 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
8 йил аввал 4877 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...
8 йил аввал 30860 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
8 йил аввал 29463 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2-Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган.  وَآتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلاَ تُسْرِفُواْ давоми...
1 ўн йил аввал 15172 fiqh.uz