Тааввузни айтиш


Тааввуз – деб, луғатда “Паноҳ сўраш”га айтилади. Истилоҳда эса “Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейишга айтилади. Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 98-оятида марҳамат қилади :
98. Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин.
Ушбу оятга амал қилиб ўлароқ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни ўқиганлари собит.
Баъзи уламолар юқоридаги оятнинг зоҳирига қараб, Қуръон тиловатидан аввал тааввузни айтиш вожиб деганлар. Муфассирлардан ҳам жуда кўплари шу қавлни ихтиёр қилганлар. Саҳиҳ ҳадислар ила гоҳида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тааввузни тарк қилганлари ҳам собит бўлгани учун, жумҳур уламолар “тааввузни айтиш вожиб бўлмай, балки суннатдир” деганлар. Ибни Жарир Тобарий тааввузни суннатлигига умматнинг ижмосини нақл қилганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовли ва амалий ҳадисларида тааввузни ўқиганлари баъзи ҳолатларда уни тарк қилганларини Ибни Касир ўзларининг тафсирларида баён қилиб ўтган.
Фатавои Ҳиндия”да : "Қуръони тиловатидан аввал хоҳ намоз ичида ёки намоздан ташқарида бўлсин, тааввузни ўқиш уммат ижмоси ила суннатдир” дейилган.
Қуръон тиловатини бошлаганда “Аъузу Бисмиллаҳ”ни ўқилинади. Бир сура тамом бўлиб, янги сура бошланганида тааввузни ўқимай фақатгина “Бисмиллаҳ”ни ўзи ўқилинади. Сураи “Тавба”ни бошланишида “Бисмиллаҳ”ни ўқилмайди. Лекин тиловатни сураи “Тавба”нинг ўзидан бошланадиган бўлса, “Аъузу Бисмиллаҳ”ни ўқиш суннат ҳисобланади. (Фатавои Ҳиндия).
Намозда тааввузни ўқиш борасида уламолар турлича фикрда бўлганлар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида 1-ракъатда санодан кейин оҳиста тааввузни ўқиш суннат ҳисобланади. Бошқа ракъатлар қироатидан аввал қироат қилувчи имомга “Бисмиллаҳ”нинг ўзини ўқиш суннат. Баъзи ҳолатларда иқтидо қилувчилар иккинчи ва қолган ракъатларда “Бисмиллаҳ”ни айтиб қўйишади. Бундай қилиш ҳанафий мазҳабида собит бўлмаган. Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ наздларида ҳар ракъатнинг аввалида тааввузни ўқиш мустаҳаб саналади.
Шунингдек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тиловатдан бошқа амал, масалан кишининг ғазаби келганда тааввузни айтишлик ҳам собит бўлган. Ҳамда ҳожатхонага киришдан аввал “Алоҳумма инни аъузубика минал хубси вал хобаис” дейиш ҳам ҳадис билан собит бўлган. Жумладан ёмон туш кўрганда ҳам чап тарафга уч бор туфлаб тааввузни айтиш ҳадислардан келган.
Улардан истисно тариқасида Қуръондан бошқа бирор бир сўзни айтиш ёки китоб ўқишни бошлашдан аввал тааввузни айтиш суннатда келмагани учун, бу ўринларда “Бисмиллаҳ”нинг ўзи кифоя қилади. (Роддул Мухтор).


9 йил аввал 9358 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Балоғатга етган ўғил отасига тобеъдир
Балоғатга етган ўғил отасига итоат қилиб, хизматини қилиб юрган бўлса, сафарда ва ҳазарда отанинг нияти эътиборга олинади.  التَّابِعُ كَالْمَرْأَةِ مَعَ давоми...
1 ўн йил аввал 7727 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
«Бадойеъ ас-санойеъ»дан «Китоб ал-истеҳсон»
Бу китоб баъзан “Китоб ал-Ҳазар ва-л-ибоҳат” ва баъзан “Китоб ал-Кароҳат” деб ҳам номланган. Аслида бу китоб ҳақида икки ўринда гап боради: а) Китоб исми маъносининг давоми...
1 ўн йил аввал 7165 Ҳусайнхон Яҳё
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бароат кечаси
 Шарафли шаъбон ойида фазилати улуғ ва муборак бир кеча бор. عَن عَطاء بن يَسار قَالَ: ما مِن لَيلَةٍ بَعدَ لَيلَةِ القَدرِ أَفضَلُ مِن لَيلَةِ النِّصفِ مِن شَعبانَ يَنزِلُ الله давоми...
1 ўн йил аввал 46426 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Васила ва дуо
Муҳим тортишувли масалалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дин пешволари ҳамда солиҳ амалларни васила қилиш борасидаги масаладир.Тавассул луғатда яқинлашиш, васила эса мақсадга олиб боришга давоми...
9 йил аввал 28274 fiqh.uz