Закот олувчиларнинг сифатлари


   Закот олишга ҳақлилар

Савол: Закот олишга лойиқ бўлган кишилар кимлар?
Жавоб:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

“Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир” (Тавба 60 оят).
Савол: Кимларга закот бериш жоиз ва кимларга жоиз эмас?
Жавоб: Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг авлодларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига, закотга қурби етадиган ва ўлик нисоб эгаларига, ҳошимийларга закот бериш мумкин эмас.

وَلَا إلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ وَلَوْ مَمْلُوكًا لِفَقِيرٍ أَوْ بَيْنَهُمَا زَوْجِيَّةٌ

“Ораларида ота-болалик(она-болалик), қуллик ёки эр-хотинлик риштаси борларга закот берилмайди” (Дуррул мухтор).

لَا يَجُوزُ دَفْعُ الزَّكَاةِ إلَى مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا

“Закотни нисобга молик бўлганларга бериш жоиз эмас” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

ولا إِلى بَنِي هَاشِمٍ وهم: بَنُو الحارث، والعباس ابنا عبد المطلب جَدّ النبي  صلي الله عليه وسلم وبَنُو عليّ، وجعفر، وعَقِيل أَولاد أَبي طالب عمّ النبيِّ  صلي الله عليه وسلم ، لا بَنُو أَبي لهب

“Бани ҳошимга ҳам закот берилмайди. Улар: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутоллибнинг икки ўғли Ҳорис билан Аббоснинг авлодларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг авлодлари бўлган Али, Жаъфар, Ақийлларнинг авлодларидир. Абу Лаҳабнинг авлодлари закот олмаслик ҳукмидан мустаснодир” (Шарҳул виқоя).
Савол: Кимга закот бериш афзал?
Жавоб:

وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ

“Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:
1. Ака-ука, опа-сингил;
2. Уларнинг фарзандлари;
3. Амаки ва аммалар;
4. Уларнинг фарзандлари;
5. Тоға ва холалар;
6. Уларнинг фарзандлари;
7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;
8. Қўшнилар;
9. Касбдошлар;
10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. “Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Аёл ҳошимий бўлиб, эр ҳошимий бўлмаса, улардан туғилган фарзандларга закот берса бўладми?
Жавоб: Бўлади.

أَنَّهُ يَجُوزُ الدَّفْعُ إلَى مَنْ عَدَاهُمْ مِنْ بَنِي هَاشِمٍ

“Ҳошим авлодидан бошқаларга закот бериш жоиздир” (Жавҳаратун наййира). Насаб эр томонидан бўлади аёл томонидан эмас.
Савол: Зоҳирий кўринишидан закот олишга лойиқ кишига закот берса бўладими?
Жавоб: Ҳар бир нарсада зоҳир эътиборга олинади. Агар дилингизда у кишига закот беришни лойиқ деб топсангиз, унга закот беришингиз мумкин.

إذَا شَكَّ وَتَحَرَّى فَوَقَعَ فِي أَكْبَرِ رَأْيِهِ أَنَّهُ مَحَلُّ الصَّدَقَةِ فَدَفَعَ إلَيْهِ أَوْ سَأَلَ مِنْهُ فَدَفَعَ أَوْ رَآهُ فِي صَفِّ الْفُقَرَاءِ فَدَفَعَ فَإِنْ ظَهَرَ أَنَّهُ مَحَلُّ الصَّدَقَةِ جَازَ بِالْإِجْمَاعِ ، وَكَذَا إنْ لَمْ يَظْهَرْ حَالُهُ عِنْدَهُ وَأَمَّا إذَا ظَهَرَ أَنَّهُ غَنِيٌّ أَوْ هَاشِمِيٌّ أَوْ كَافِرٌ أَوْ مَوْلَى الْهَاشِمِيِّ أَوْ الْوَالِدَانِ أَوْ الْمَوْلُودُونَ أَوْ الزَّوْجُ أَوْ الزَّوْجَةُ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَتَسْقُطُ عَنْهُ الزَّكَاةُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى

“Агар шак қилса ва фақир бўлса керак деб қасд қилса, унинг ғолиб фикри закот олишга лойиқ деган тўхтамга келиб, унга закотини берса ёки ўша шахс ундан закот сўраса ва у закотини берса ёки фақирлар сафида турганини кўриб унга закотини берса, кейинчалик закот сарфланадиган маҳал экани маълум бўлса, бил ижмо закоти адо бўлади. Шунингдек, ҳолати маълум бўлмаса ҳам. Аммо, бой ёки ҳошимий ёки кофир ёки ҳошимийнинг мавлоси ёки ота-онаси ёки фарзандлари ёки эри ёки хотини эканлиги маълум бўлиб қолса, Абу Ҳанифа, Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар қавлига кўра закот адо бўлади” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Бир киши закотини олувчи закот олишга лойиқми ёки лойиқ эмасми ўйлаб ўтирмай унга закотини бериб юборса, кейин закот олувчи нисоб эгаси эканлиги маълум бўлиб қолса, нима қилади?
Жавоб:

وَإِذَا دَفَعَهَا ، وَلَمْ يَخْطِرْ بِبَالِهِ أَنَّهُ مَصْرِفٌ أَمْ لَا فَهُوَ عَلَى الْجَوَازِ إلَّا إذَا تَبَيَّنَ أَنَّهُ غَيْرُ مَصْرِفٍ

“Бир киши закот олувчини закот олишга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини ўйлаб ўтирмай закотини берса, закоти адо бўлади. Лекин, кейинчалик закот олувчи закот олишга лойиқ эмаслиги маълум бўлиб қолса, қайта закот беради” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Закот пули билан бирор кишини уйини таъмирлаб берса бўладими ёки уй эгасига мулк қилиб бериб, ўзинг таъмирлаб ол дейиладими?
Жавоб: Закотда закот олувчи фақир бўлиши ва унга закотни мулк қилиб берилиши закотни адо бўлиш шартларидандир. Шунинг учун закот олувчига закотни мулк қилиб бериш лозим. Закотни олгандан кейин таъмирлаш ҳаққини закотдан адо қилса бўлади.

وَيَجُوزُ دَفْعُهَا إلَى مَنْ يَمْلِكُ أَقَلَّ مِنْ النِّصَابِ ، وَإِنْ كَانَ صَحِيحًا مُكْتَسَبًا كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ

“Закотни нисобга етмаган маблағга эга бўлган кишига бериш жоиздир. Гарчи у соломат ва касб қилиб топишга қодир бўлса ҳам. “Зоҳидий”да шундай келтирилган” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Закот молидан қариндошларининг тўйини қилиб берса бўладими?
Жавоб: Бундай суратда тўй эгаси қарзга пул олиб, тўй қилгач, қарзини тўлаш учун унга закот бериш мумкин.

وَالدَّفْعُ إلَى مَنْ عَلَيْهِ الدَّيْنُ أَوْلَى مِنْ الدَّفْعِ إلَى الْفَقِيرِ

“Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир” (Баҳрур роиқ).

وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ

“Бир киши молининг закотидан фақирнинг қарзини адо қилса, агар унинг (фақир қарзимни тўлаб қўйинг деган) буйруғи билан бўлса закоти адо бўлади. Агар буйруғисиз бўлса, закоти адо бўлмайди. Лекин, фақирнинг қарзи соқит бўлади” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Закот беришга қодир бўлмаган кишилар закот олса бўладими?
Жавоб: Ҳозирда кўплаб инсонларнинг ҳузурида ҳожати аслийдан ташқари фарзандлари учун олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган буюмлар (агар фарзандларга мулк қилиб берилган бўлса, ота-онанинг мулки ҳисобланмайди), кўчмас мулклар, йилни кўп қисмида ташқарида боқилмайдиган ҳайвонлар, кўтариб қўйилган уловлар тижорат мақсадида бўлмасада, ҳожати аслийдан ташқари бўлиб, уларнинг қиймати нисобга етса, бундай кишиларга закот олиш ҳалол бўлмайди.

لَا يَجُوزُ دَفْعُ الزَّكَاةِ إلَى مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا أَيَّ مَالٍ كَانَ دَنَانِيرَ أَوْ دَرَاهِمَ أَوْ سَوَائِمَ أَوْ عُرُوضًا لِلتِّجَارَةِ أَوْ لِغَيْرِ التِّجَارَةِ فَاضِلًا عَنْ حَاجَتِهِ فِي جَمِيعِ السَّنَةِ هَكَذَا فِي الزَّاهِدِيّ

“Қанақа молдан бўлмасин динор, дирҳам, чорва моллари ёки тижорат учун ёки тижорат учун бўлмаган моллар йилнинг ҳамасида аслий ҳожатидан ортиқча бўлиб, нисобга етган бўлса, бундай кишига закотни бериш жоиз бўлмайди” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Бир киши келини ва куёвига закотини берса бўладими?
Жавоб: Закот олишда эътиборга олинган етарли маблағга эга бўлмасалар закот олишлари жоиздир.

وَيَجُوزُ دَفْعُهَا لِزَوْجَةِ أَبِيهِ وَابْنِهِ وَزَوْجِ ابْنَتِهِ تَتَارْخَانِيَّةٌ

“Закотни ўгай онасига, келинига ва куёвига бериш жоиздир. Татархонияда шундай дейилган” (Роддул муҳтор). Булар закотни олганларидан кейин хоҳлаган кишисига сарфласа бўлади.
Савол: Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?
Жавоб: Закотни биринчи закот олишга лойиқ ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўладилар. Булар турганда ўзгаларга закот бериш афзал эмас.

وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ

“Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:
1. Ака-ука, опа-сингил;
2. Уларнинг фарзандлари;
3. Амаки ва аммалар;
4. Уларнинг фарзандлари;
5. Тоға ва холалар;
6. Уларнинг фарзандлари;
7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;
8. Қўшнилар;
9. Касбдошлар;
10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. “Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Пулдор аёл закотидан эрининг қарзини тўласа бўладими?
Жавоб: Йўқ.

وَلَا يَدْفَعُ إلَى امْرَأَتِهِ لِلِاشْتِرَاكِ فِي الْمَنَافِعِ عَادَةً ، وَلَا تَدْفَعُ الْمَرْأَةُ إلَى زَوْجِهَا عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - كَذَا فِي الْهِدَايَةِ

“Одатда манъфаатлар муштарак бўлгани боис Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида эр аёлига, аёл эрига закотини бермайди. “Ҳидоя”да шундай дейилган” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Фарзандларининг бойлиги нисобга етган камбағал аёлга закот бериш мумкинми?
Жавоб: Бундай аёлнинг нафақаси фарзандлар зиммасига вожиб бўлади. Агар фарзандалар зиммаларидаги вожиб амални, яъни оналарини нафақасини адо қилмасалар, бундай аёлга закот бериш жоиз бўлади.

وَعَلَى الرَّجُلِ أَنْ يُنْفِقَ عَلَى أَبَوَيْهِ وَأَجْدَادِهِ وَجَدَّاتِهِ إذَا كَانُوا فُقَرَاءَ وَإِنْ خَالَفُوهُ فِي دِينِه

“Кишининг зиммасига фақир бўлган ота-она, бобо-момоларнинг нафақаси вожиб бўлади. Гарчи уларнинг дини бошқа бўлса ҳам” (Ҳидоя).

مِنْهَا الْفَقِيرُ وَهُوَ مَنْ لَهُ أَدْنَى شَيْءٍ وَهُوَ مَا دُونَ النِّصَابِ

“Фақир ҳам закот олувчилардандир. Фақир – нисобга етмаган бироз нарсаси бор кишидир” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Бой кишининг аёлига закот берса бўладими?
Жавоб: Бўлади. Чунки, аёл эрнинг бойлиги билан бой бўлиб қолмайди.

أَنَّ الطِّفْلَ يُعَدُّ غَنِيًّا بِغِنَى أَبِيهِ بِخِلَافِ الْكَبِيرِ فَإِنَّهُ لَا يُعَدُّ غَنِيًّا بِغِنَى أَبِيهِ وَلَا الْأَبُ بِغِنَى ابْنِهِ وَلَا الزَّوْجَةُ بِغِنَى زَوْجِهَا وَلَا الطِّفْلُ بِغِنَى أُمِّهِ ح فِي الْبَحْرِ

“Балоғатга етмаган бола отасининг бойлиги билан бой саналади. Балоғатга етганнинг хилофи ўлароқ. Чунки, у отасининг бойлиги билан бой саналмайди. Шунингдек, ота ҳам фарзандининг, аёл эрининг, балоғатга етмаган бола онасининг бойлиги билан бой саналмайди” (Роддул муҳтор).
Савол: Соҳиби нисоб одам вафот этиб, бойлиги ҳали балоғатга етмаган болаларига мерос бўлиб қолса, улар зиммасига закот вожиб бўладими?
Жавоб: Балоғатга етмаган болаларнинг молидан закот берилмайди.

وَمِنْهَا الْعَقْلُ وَالْبُلُوغُ فَلَيْسَ الزَّكَاةُ عَلَى صَبِيّ

“Закот бергувчи оқил ва балоғатга етган бўлиши закот бериш шартларидандир. Шунинг учун балоғатга етмаган болага закот бериш вожиб бўлмайди” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Ўзини мискин қилиб кўрсатган кишига закотини берган киши савобга эга бўладими?
Жавоб:

أَمَّا لَوْ تَحَرَّى فَدَفَعَ لِمَنْ ظَنَّهُ غَيْرَ مَصْرِفٍ أَوْ شَكَّ وَلَمْ يَتَحَرَّ لَمْ يَجُزْ حَتَّى يَظْهَرَ أَنَّهُ مَصْرِفٌ فَيُجْزِيهِ فِي الصَّحِيحِ خِلَافًا لِمَنْ ظَنَّ عَدَمَهُ ، وَتَمَامُهُ فِي النَّهْرِ

“Закот олишга лойиқ бўлмаса керак деб гумон қилган кишисига ёки закот олишга лойиқмикин ёки лойиқ эмасмикин деб шак қилиб, закот олишга лойиқ деб қасд қилмасдан закотини берса, олган киши закот олишга ҳақли бўлса, закоти адо бўлади. Аксинча бўлса, йўқ” (Роддул муҳтор).
Савол: Тиламчига закотини берса бўладими?
Жавоб: Аввало, бир кунлик егулиги бор кишига тиламчилик қилиш ва уларга садақа ва закотни бериш ҳам ҳаромдир. Кўча-кўйда ёки хонадонларга тиланиб келган кишиларга берадиган нарсасини ҳадя деб ният қилса, ҳаром амалдан қутилиб қолади.

أَنَّهُ لَا يَحِلُّ أَنْ يَسْأَلَ شَيْئًا مَنْ لَهُ قُوتُ يَوْمِهِ بِالْفِعْلِ أَوْ بِالْقُوَّةِ كَالصَّحِيحِ الْمُكْتَسِبِ وَيَأْثَمُ مُعْطِيهِ إنْ عَلِمَ بِحَالَتِهِ لِإِعَانَتِهِ عَلَى الْمُحَرَّمِ

“Ҳақиқатда уйида бир кунлик егувлиги бор ёки егулигини топишга қодир бўла туриб тиланиш ҳалол бўлмайди ва тиланган кишининг ҳолатини билиб туриб унга садақа қилгувчи киши ҳам гуноҳкор бўлади. Ҳаром ишга ёрдам қилганлиги учун” (Роддул муҳтор).
Савол: Бошқа дин вакилларига закот берса бўладими?
Жавоб: Жоиз эмас.

وَأَمَّا أَهْلُ الذِّمَّةِ فَلَا يَجُوزُ صَرْفُ الزَّكَاةِ إلَيْهِمْ بِالِاتِّفَاقِ وَيَجُوزُ صَرْفُ صَدَقَةِ التَّطَوُّعِ إلَيْهِمْ بِالِاتِّفَاقِ

“Зиммий(бошқа диндаги ватандош)ларга закот бериш бил иттифоқ жоиз эмас. Лекин, нафл садақаларни уларга бериш бил иттифоқ жоиздир” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Даволангувчи фақирнинг муолажа ҳаражатларини тўлаш билан закот адо бўладими?
Жавоб: Закотнинг адо бўлиши учун фақирга закот мулк қилиб берилиши шартдир. Шунинг учун закотни аввало унга мулк қилиб берилади, сўнгра у ҳаражатларини тўлайди.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا

“Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Мадрасага закот бериш мумкинми?
Жавоб: Мадрасадаги закот олишга лойиқ талабалар номидан вакил бўлиб, бир киши закотни қабул қилиб олса, сўнгра уларга тарқатиб берса, закот бергувчидан закот адо бўлади.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا

“Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Етимхоналарга закот бериш мумкинми?
Жавоб: Етимхонадаги фақир болаларга закотни мулк қилиб берса, закот адо бўлади. Агар бир шахсга мулк қилиб бермай, етимхонанинг ташкилий ишларига закотни сарфласа, жоиз эмас. Масжид қурилиши ва унинг камунал тўловларига сарфланганда закот адо бўлмагани каби закотга ҳақдор бўлган кишиларга закот берилмаса, закот адо бўлмайди.

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ

“Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Ўликни кафанлашга закотни сарфлаш мумкинми?
Жавоб: Закотни адо бўлиши учун мулк шартдир. Вафот этган киши кафанни мулк қилиб ололмайди. Шунинг учун закотидан кафанлик олиб, кафанлаш билан закот адо бўлмайди. Лекин, вафот этган кишининг фақир яқинларига ёки бегона бир фақир кишига закотини мулк қилиб берса, у эса, уни кафанликка ишлатса, закоти адо бўлади.

وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ

“Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун” (Жавҳаратун наййира).

وَحِيلَةُ التَّكْفِينِ بِهَا التَّصَدُّقُ عَلَى فَقِيرٍ ثُمَّ هُوَ يُكَفَّنُ فَيَكُونُ الثَّوَابُ لَهُمَا

“Закот билан маййитни кафанлаш йўли, аввало закотни бир фақирга берилади, сўнгра фақир у билан маййитни кафанлайди. Шунда иккисига ҳам савоб бўлади” (Роддул муҳтор).
Савол: Закотига дон-дун олиб ҳайвонларга едириш билан закот адо бўладими?
Жавоб: Закот адо бўлмайди. Чунки, бу ерда закотни фарзи бўлган муҳтож мусулмонга мулк қилиб бериш топилмаяпти.

فَلَا يَكْفِي فِيهَا الْإِطْعَامُ إلَّا بِطَرِيقِ التَّمْلِيكِ وَلَوْ أَطْعَمَهُ عِنْدَهُ نَاوِيًا الزَّكَاةَ لَا تَكْفِي

“Закотни адо бўлиши учун (мусулмонларни) таомлантириш кифоя қилмайди. Лекин, таомни мулк қилиб берса, закоти адо бўлади. Закот бергувчи ўзининг ҳузурида закотнинг нияти билан одамларга таом берса, закотни адо бўлишига кифоя қилмайди” (Роддул муҳтор).
Савол: Закот пулидан бир қишлоққа сув ёки газ олиб келиб бериш мумкинми?
Жавоб:

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ

“Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Бир киши закотини тижоратга қўйиб, тушган пулидан ғариб бечораларга сарфлаб турса, бўладими?
Жавоб: Закот ўз эгаларига мулк қилиб бериш билан адо бўлади. Мулк қилиб бергандан кейин улар закот маблағини нима қилсалар ўзлари биладилар.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا

“Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Закотни масжидга сарфласа бўладими?
Жавоб: Закотнинг рукни закот олишга лойиқ кишига мулк қилиб беришдир. Масжид ва бу каби жойларга закотни сарфлашда мулк қилиб бериш тпилмайди.

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ

“Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Қанча маблағга эга бўлган киши закот олиши ҳалол бўлмайди?
Жавоб: Олтин, кумуш, тижорат моллари ҳамда уй рўзғор анжомларидан кундалик рўзғор ишларида ва меҳмон кутиб олишда ишлатиладиганларидан ташқари буюмларнинг қиймати 85 грам тилло ёки 595 грам кумушга тўғри келса, бундай кишиларга закот олиш ҳалол бўлмайди. Уч сидра кийимдан ортиқ либослар, телевизорлар, инсоннинг аслий ҳожатлари остига кирмайди. Шунинг учун бу турдаги нарсалар закот олишда ҳисобланади. Лекин, закот беришда ҳисобланмайди.

وَصَاحِبُ الثِّيَابِ الْأَرْبَعَةِ لَوْ سَاوَى الرَّابِعُ نِصَابًا غِنًى وَثَلَاثَةً فَلَا ، لِأَنَّ أَحَدَهَا لِلْبِذْلَةِ وَالْآخَرُ لِلْمِهْنَةِ وَالثَّالِثُ لِلْجَمْعِ وَالْوَفْدِ وَالْأَعْيَادِ

“Тўрт сидра кийми бор кишининг тўртинчи сидра кийими нисобга етса, бой ҳисобланади. Уч сидра кийим соҳиби гарчи уларнинг қиймати нисобга етсада,(ҳожати аслий бўлгани учун) бой саналмайди. Чунки, улардан бири уй учун, бошқаси меҳнат учун, учинчиси жумъа, меҳмон ва байрам учун бўлади” (Роддул муҳтор).
Савол: Ҳамқишлоқлари орасида фақир, мискинлар бўла туриб, бошқа қишлоғдаги кишига закотини берса бўладими?
Жавоб: Бошқа қишлоғдаги кишига закот бериш макруҳи танзиҳийдир. Лекин, бошқа қишлоқдаги киши қариндоши ёки ҳамқишлоқларидан кўра муҳтожроқ ёки дин илмини ўрганувчи ёки уларга беришда омматан мусулмонларга кўпроқ манъфаат бўлса, макруҳ бўлмайди.

وَ كُرِهَ نَقْلُهَا إلَّا إلَى قَرَابَةٍ بَلْ فِي الظَّهِيرِيَّةِ لَا تُقْبَلُ صَدَقَةُ الرَّجُلِ وَقَرَابَتُهُ مَحَاوِيجُ حَتَّى يَبْدَأَ بِهِمْ فَيَسُدَّ حَاجَتَهُمْ أَوْ أَحْوَجَ أَوْ أَصْلَحَ أَوْ أَوْرَعَ أَوْ أَنْفَعَ لِلْمُسْلِمِينَ أَوْ مِنْ دَارِ الْحَرْبِ إلَى دَارِ الْإِسْلَامِ أَوْ إلَى طَالِبِ عِلْمٍ وَفِي الْمِعْرَاجِ التَّصَدُّقُ عَلَى الْعَالِمِ الْفَقِيرِ أَفْضَلُ أَوْ إلَى الزُّهَّادِ أَوْ كَانَتْ مُعَجَّلَةً قَبْلَ تَمَامِ الْحَوْلِ فَلَا يُكْرَهُ خُلَاصَةٌ

“Закотни бир жойдан иккинчи жойга юбориш макруҳ. Бундан қариндош-уруғлар ёки муҳтожроқ ёки солиҳроқ ёки тақводорроқ ёки омматан мусулмонларга манъфаатлироқ ёки ғайри динлар юртидан мусулмонлар юртига кўчирилса ёки илм толибига жўнатилганлари мустаснодир. “Заҳирия”да шундай дейилган. Қариндош-уруғлари муҳтож бўла туриб, кишининг бегоналарга қилган садақаси қабул бўлмайди. То, уларни ҳожатларини ёпмагунича. “Меърож” китобида: “Закотни фақир олим ёки зоҳидга берилгани афзалроқдир” дейилган. Шунингдек, йил тўлмасидан аввал закотни бериш макруҳ эмас” (Роддул муҳтор).
Савол: Закот пулига китоб чоп қилдириб, ҳақдорларга текинга китоб тарқатилса, закот адо бўладими?
Жавоб: Шубҳасиз закот адо бўлиб, илм тарқатишнинг савобига ҳам эга бўлинади (Аҳсанул фатаво).
Савол: Бир киши ўз закотидан бировни ҳажга юборса бўладими?
Жавоб: Бизнинг диёрларимизда одатда ҳажга борувчилар нисобга эга бўладилар. Бир кишига ҳажга борадиган даражада закот бериш уни нисобга қодир қилиб қўяди. Бундай қилиш макруҳи таҳримийдир.

وَكُرِهَ إعْطَاءُ فَقِيرٍ نِصَابًا أَوْ أَكْثَرَ

“Фақирга нисобга етадиган ёки ундан ортиқ закот бериш макруҳдир” (Роддул муҳтор).
Савол: Бир киши закотини вакилга берса, у эса уни ўзига сарфласа бўладими?
Жавоб: Закот эгаси вакилга: “Закотни хоҳлаган еринга сарфлайвер” деса, вакил закотни ўзига сарф қилса бўлади. Фақир аёли ёки балоғатга етган фақир боласига ёки вакил фақир бўлса, унинг балоғатга етмаган фарзандига ҳам сарфласа бўлади.

وَلِلْوَكِيلِ أَنْ يَدْفَعَ لِوَلَدِهِ الْفَقِيرِ وَزَوْجَتِهِ لَا لِنَفْسِهِ إلَّا إذَا قَالَ : رَبُّهَا ضَعْهَا حَيْثُ شِئْت

“Вакил фақир боласи ёки аёлига закот пулини бериши жоиз. Лекин, ўзига сарфлай олмайди. Агар мол эгаси вакилга закотини бераётиб: “Қаерга хоҳласанг сарфлайвер” деса, фақир вакил ўзи учун закотни олиб қолиши мумкин” (Роддул муҳтор).
Савол: Вакил фақир бўлса, мол эгаси вакилга: “Хоҳлаган кишингизга беринг” деса-ю, вакил закoтни ўзига олиб қолса, закот адо бўладими?
Жавоб: Адо бўлмайди. Чунки, “Хоҳлаган кишингизга беринг” деган ибора вакил қилишликни англатади. Агар вакил закотни ўзига ишлатиб юборган бўлса, уни тўлаб беради. Гарчи вакил закот олишга ҳақдор бўлсада (Аҳсанул фатаво).
Савол: Бир киши закотини балоғатга етмаган болага берса, закоти адо бўладими?
Жавоб: Ёш боланинг закот олишга ҳақли бўлиб, бола ҳам олган нарсасини биладиган даражада бўлса жоиз.

وَلَوْ قَبَضَ الصَّغِيرُ ، وَهُوَ مُرَاهِقٌ جَازَ ، وَكَذَا لَوْ كَانَ يَعْقِلُ الْقَبْضَ بِأَنْ كَانَ لَا يَرْمِي ، وَلَا يُخْدَعُ عَنْهُ

“Балоғатга яқинлашиб қолган болага закот бериш дуруст. Шунингдек, балоғатга етмасада, отиб юбормай ва биров алдаса алданиб қолмай қўлга олиш деган нарсани ақллайдиган бўлса ҳам жоиздир” (Роддул муҳтор).
Савол: Эр-хотиндан бир бошқасига закотини берса бўладими?
Жавоб:

وَلَا يَدْفَعُ إلَى امْرَأَتِهِ لِلِاشْتِرَاكِ فِي الْمَنَافِعِ عَادَةً ، وَلَا تَدْفَعُ الْمَرْأَةُ إلَى زَوْجِهَا عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - كَذَا فِي الْهِدَايَةِ

“Одатда манфаатлар шерик бўлгани учун эр аёлига закотини бера олмайди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида аёл ҳам эрига закотини бера олмайди. “Ҳидоя”да шундай дейилган” (Фатавои Ҳиндия).
Савол: Уйсиз кўчада қолган кишига уй олишга етадиган миқдорда закот берса бўладими?
Жавоб: Бир кишига нисобга қодир бўладиган миқдорча закот бериш жоиз эмас. Лекин, закот бергувчи закотига уй сотиб олиб, закотга ҳақдор кишига бу менинг закотим деб берса жоиздир. Чунки, олгувчи ҳожати аслияга эга бўлиб, ёнида нисоб миқдорича маблағ ошиб қолмайди.

الْفَقِيرُ وَهُوَ مَنْ لَهُ أَدْنَى شَيْءٍ وَهُوَ مَا دُونَ النِّصَابِ أَوْ قَدْرُ نِصَابٍ غَيْرُ نَامٍ وَهُوَ مُسْتَغْرَقٌ فِي الْحَاجَةِ فَلَا يُخْرِجُهُ عَنْ الْفَقِيرِ مِلْكُ نُصُبٍ كَثِيرَةٍ غَيْرِ نَامِيَةٍ إذَا كَانَتْ مُسْتَغْرَقَةً بِالْحَاجَةِ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ

“Фақир – нисобга етмаган ёки ҳожати аслияга ишлатиладиган ўсмайдиган нисобга эга бўлган кишидир. Ҳожати аслия билан банд ўсмайдиган нисоблар фақирни фақирлигидан чиқармайди. “Фатҳул қодирда” шундай дейилган” (Фатавои Ҳиндия). Уйлар ҳам ҳожати аслия билан банд бўлган ўсмайдиган молдир.


8 йил аввал 39207 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
8 йил аввал 6522 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
8 йил аввал 4873 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...
8 йил аввал 30841 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
8 йил аввал 29442 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2-Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган.  وَآتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلاَ تُسْرِفُواْ давоми...
1 ўн йил аввал 15162 fiqh.uz