Ҳожилар учун арафа кунининг рўзаси


Савол: Арафотда вуқуф қилаётган хожилар арафа кунининг рўзасини тутишлари жоизми, ёки жоиз эмасми?

Термизий раҳматуллоҳи алайҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни рўза тутмаганликларини нақл қилганлар. Баъзи уламолар эса, арафа куни ҳожилар ҳам рўза тутишлари жоиз дейдилар. Бу масалани таҳқиқи қандай бўлади?
Жавоб: Ҳожилар арафа кунининг рўзасини тутганликлари сабабли заиф бўлиб қолишлари мумкин бўлса, у куннинг рўзасини тутишлари макруҳдир. Аксинча бўлса, рўза тутишлари мустаҳабдир.

وَيُكْرَهُ صَوْمُ عَرَفَةَ بِعَرَفَاتٍ وَكَذَا صَوْمُ يَوْمِ التَّرْوِيَةِ ؛ لِأَنَّهُ يُعْجِزُهُ عَنْ أَدَاءِ أَفْعَالِ الْحَجِّ وَإِلَّا فَصَوْمُهُمَا مُسْتَحَبٌّ

«Ҳожилар арафа кунининг рўзасини арафотда тутишлари макруҳдир. Шунингдек, тарвия кунининг рўзаси ҳам. Чунки, у ҳаж амалларини адо қилишдан ожиз қилиб қўяди. Агар ундай бўлмаса, у икки куннинг рўзаси мустаҳабдир» (Мажмаул анҳур).


8 йил аввал 4885 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳажнинг таърифи, фарзлиги ва шартлари
Ҳажнинг луғавий маъноси “қасд қилмоқ”. Истилоҳий маъноси эса “маълум вақтда”, “маълум маконда”, “маълум ибодатларни ният билан адо этиш”дир. Ҳаж ҳаж бўлиши учун албатта Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни, давоми...
8 йил аввал 14668 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳаж ҳақида рисола
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМУмрда бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган ва улуғ қабр соҳибига ҳаж ва фурқон сурасини нозил қилган давоми...
8 йил аввал 8421 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Шайтонга тош отиш ва муздалифада туриш
Агар тонг ёришиб, кун чиқар вақтига яқин бўлса, Минога келгай. Ул Мино Муздалифадан уч милдир, яъни бир тош йўлдир. Чунончи "Жомиъур – румуз"да мазкурдир.Таҳлил ва саловат айтгай. Лекин баён бўлган Водийи давоми...
8 йил аввал 11830 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эҳромдаги кишига руxсат ишлар
1.Ғусл қилиши, бошини ювиши мумкин. Аммо бунда тук ёки сочни туширмаслик шарт.2. Эҳромни ювиш ва алмаштириш мумкин.3.Эр кишилар соябон тутсалар, дараxт шохи билан соялансалар, жоиз. 4. Белга ҳамён, белбоғ боғлаш давоми...
8 йил аввал 6868 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳожининг Маккаи мукаррамадаги ҳукми
Шаръий масофасини босиб ўтиб, Маккаи Мукаррамага етиб борган кишининг ҳукми икки хил кўринишда бўлади:1. Агар арафа кунидан ўн олти кун олдин ўша жойга етиб борган бўлса ва у ерда туришни ният қилса, муқимга давоми...
8 йил аввал 6856 fiqh.uz