Қурбонлик қилувчилар тирноқ ва шунга ўхшаш нарсаларни олмай туриши
Масала: Қурбонлик қилувчи киши зулҳижжа ойини кўрингандан бошлаб, то қурбонлигини сўйиб бўлгунича тирноқ ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларини олмай туриши мустаҳабдир.
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: «إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ، وَأَرَادَ أَحَدُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ، فَلَا يَمَسَّ مِنْ شَعْرِهِ، وَبَشَرِهِ شَيْئًا»
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ашр (зул ҳижжанинг ўн куни) кирса ва сизлардан бирортангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва юзидан бирор нарса олмасин», дедилар».