Қурбонликнинг Қуръон нигоҳидаги фазилати


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Кавсар сурасида шундай марҳамат қилади: 

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ۝

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй.

وَالْبُدْنَ جَعَلْنَاهَا لَكُم مِّن شَعَائِرِ اللَّهِ لَكُمْ فِيهَا خَيْرٌ فَاذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهَا صَوَافَّ فَإِذَا وَجَبَتْ جُنُوبُهَا فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْقَانِعَ وَالْمُعْتَرَّ كَذَلِكَ سَخَّرْنَاهَا لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ۝ لَن يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِن يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ۝

36. Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг белгиларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлоғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг ва қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Шоядки, шукр қилсангиз.
37. Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Яхшилик қилувчиларга башорат бер.

Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Банда Аллоҳни қанча улуғласа, шунча оз. Биргина ҳидоят неъматига қанча шукур айтса, шунча оздир. Қурбонлик қилиш ҳам, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбонлик беришга тайёр эканини кўрсатиш ҳам ўша ҳидоят учун Аллоҳ таолони улуғлашдир.
Демак Аллоҳ таоло туя, қўй, эчкиларни сўйишни диннинг шиорларидан қилди. Бу амалларни бажаришда Аллоҳ таолонинг азамати ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади.Ундан ташқари жониворларни сўйишда биз учун бошқа фойдалар ҳам бор. Дунёвий фойда масалан, ейиш, ичиш бўлса, ухровий фойда эса савобдир. Қурбонликдаги ихлос, хоссатан Аллоҳ таоло ва савоб олиш мақсади билан қилишдир. ("Ҳаж" сарси 36,37)


8 йил аввал 4179 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
8 йил аввал 15575 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
8 йил аввал 11203 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
8 йил аввал 9485 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
8 йил аввал 9492 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
8 йил аввал 12743 fiqh.uz