Ғариб киши учун қурбонлик қилиш муносиб ва мустаҳаб бўлган амаллардандир. Бу нарса Қуръон оятларидан маълум бўлади.
وَأَذِّن فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا
Аллоҳ таоло: «Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда... келурлар» (Ҳаж 27) дейди. Маълумки пиёда келувчиларнинг аксари ғариб бўладилар.
Кимга қурбонлик вожиб бўлса, унининг зиммасига қурбонлик қилиш зарур ва қилиши ҳам керак. Моли ҳақиқий ёки ўлик нисобга етмаган кишиларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Аммо моли нисобга етмаса ҳам қурбонлик қилишга қурби етса ва у сабабли бўйнида вожиб бўлган бошқа ҳақлар зойил бўлмаса, бундай кишиларга ҳам қурбонлик қилиш муносибдир. Чунки қурбонликда шундай фазилатлар борки, уни тарк қилган одам жуда кўп манфаатлардан маҳрум бўлиб қолади. Инчинун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хар йили қурбонлик қилардилар. Ваҳоланки у зот ўта саҳоватли бўлганлари учун қўлларида ҳеч ҳам мол турмаган. Шундай бўлса ҳам қурбонликни канда қилмаганлар. Ҳатто, ўзлари ва умматлари номидан ҳам қурбонлик сўярдилар.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: ذَبَحَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ النَّحْرِ، كَبْشَيْنِ أَمْلَحَيْنِ أَقْرَنَيْنِ مَوْجُوئَيْنِ، فَلَمَّا أَوْجَهَهُمَا قَالَ: «إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، عَلَى مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا، وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ، وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ مِنْك وَلَك، اللَّهُمَّ عَن مُحَمَّدٍ وَأُمَّتِهِ، بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ» ثُمَّ ذَبَحَ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қурбонлик куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора, шоҳдор, пичилган икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Иккисини қиблага юзлантирганларида: “Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал ард ъала миллати Иброҳима ҳанийфа ва маа анаа минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳяая ва мамаатий лиллаҳи роббил ъаламийн лаа шарийка лаҳ ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимийн. Аллоҳумма минка ва лак. Аллоҳумма ъан Муҳаммадин ва умматиҳи. Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дедилар кейин сўйдилар”. (Бадрул мунийр).
Кимнинг мутлақо шароити бўлмаса, энди у чорасиз.