Нима учун набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга тобе бўлишга буюрилганлар


Шу ерда бир савол пайдо бўлади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари ҳамма миллат ва мазҳабларни мансух қилса, қурбонлик қилишда Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларига тобеъ бўлишга нима учун буюрилган?

Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом миллатига тобеъ бўлишлик, миллати Иброҳим бўлиш жиҳатидан эмас, балки, у аслида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари ва “миллати Иброҳимий” ҳам у кишининг лақабларидир. Бу лақаб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга иккала дин ўртасида аслий ва фаръий ҳукмларда ўхшашлик, мутаносиблик бўлгани сабабли берилган.
Аллоҳ таоло: “Иброҳим алайҳиссаломга эргашинглар” демади, балки, “Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатига эргашинглар” деди.
Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларидир.
Миллати Иброҳим дейилишидан мурод, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Иброҳим алайҳиссалом ўрталарида ҳам шариат, ҳам насаб жиҳатидан яқинлик борлиги учундир. Насаб жиҳатидан яқинликлари маълум. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломнинг авлодларидандир. Шариат жиҳатидан яқинликлари, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари Иброҳим алайҳиссаломнинг шариатларига ҳам аслий, ҳам фаръий жиҳатдан яқиндир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: 

فَاتَّبِعُواْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا

«Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашинг». (Оли Имрон 95.)


8 йил аввал 4292 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
8 йил аввал 15575 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
8 йил аввал 11203 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
8 йил аввал 9485 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
8 йил аввал 9492 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
8 йил аввал 12742 fiqh.uz