Шу ўринда қуйидаги ҳикояни келтириш ўринли бўлади. Бир қишлоқи шахсни бир киши ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирганини кўрди. Яқинида эса бир халта тўла нон бор эди.
Йўловчи: “Нега йиғлаяпсиз?” деди.
У киши: “Итим ўляпти” деди.
Йўловчи: “Ҳалтадаги нима?” деди.
У киши: “Нон” деди.
Йўловчи: “Шундай экан нима учун нондан итизга ҳам бермаяпсиз?” деди.
У киши: “Итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Лекин фақат кўз ёш тўкишга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин-да!” деди.
Баъзи кишларнинг “муҳаббатим бор” деб даъво қилишлари шунга ўхшайди. Қачон сарф-харажат қилиш керак бўлса, муҳаббатдан асорат қолмайди. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат эмас. Садақот ва яхшиликлар учун сарф бўлган маблағлар бекордан бекорга зоеъ бўлмайди. Чунки, сарфланган маблағларнинг барчаси ўзи учун бўлади. Балки қурбонликнинг заррачаси ҳам кишининг қўлидан беҳуда чиқиб кетмайди. Ундан ташқари қурбонлик гўштларини савоб ҳосил қилиш учун тарқатиш ҳам зарур эмас. Балки ихтиёрий бўлиб, хоҳласа тақсим қилсин, хоҳласа ўзи истеъмол қилсин. Фақат қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмас. Гўштни ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам савоби етаверади.
لَن يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِن يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنكُمْ
«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир». (Ҳаж 37).