Иброҳим ва Исмоил алайҳимассалом қиссаларидаги илм-маърифат ва ҳақиқат


Иброҳим алайҳиссалом тушларида ўғилларини забҳ қилаётганларини кўрдилар. Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг кўрган тушлари ваҳий бўлади, шу сабабли ўғиллари Исмоилни сўйиш жойига олиб бордилар.

Бу ерда ўз тушларини шундай баён қилдилар:

قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَى فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانظُرْ مَاذَا تَرَى  

«Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин». (Соффат 102-оят).
Субҳаналлоҳ, пайғамбар алайҳимуссаломларнинг таълимотлари шу қадар ажиб ва енгил тарзда бўлади. Сўзлашаётган одамга буткул юк юклаб қўймай, балки уларга савол тарзида мурожаат қиладилар. Бу хос тариқанинг таъсири эшитувчи хурсанд бўлиб, таълимни дарҳол қабул қилишида сезилади. Шу услубдаги таълим тури ниҳоятда самаралидир. Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни сўйишдаги қарорлари қатъий эди. Шундай бўлса ҳам ўғилларига: “Мен тушимда сени қурбонлик учун сўяётганимни кўрдим. Шунинг учун сени фалон жойга сўйиш учун олиб бораман, тайёр бўлиб тур” демай, бу сўзни шу қадар енгил ҳолда баён қилдилар: “Эй ўғлим мен шундай туш кўрибман, сизнинг фикрингиз нима?” деб ўғилларига маслаҳат солдилар. Ҳозирда ҳам бирор шахс шу тарздаги таълимни ихтиёр қилса, ниҳоятда таъсирли ва самарали бўларди.
Исмоил алайҳиссалом тезда: “Жавобини нима ҳам дердим? Аллоҳ сизга нима ҳукм буюрган бўлса, уни адо қилинг. Мен ҳозир қасдимда қатъийман, аммо ўша сўйиш пайтида озгина саросимага тушсам ҳам ин шаа Аллоҳ мени сабр қилувчи ҳолда топасиз” дедилар. Буни эшитиб Иброҳим алайҳиссалом сўйиш учун тайёр бўлдилар ва ўғилларини ерга ётқизиб, ўткир пичоқ билан бўйниларига қаттиқ-қаттиқ ишқалай бошладилар. Лекин ҳарчанд уринсалар ҳам пичоқ кесмас эди. Шу пайт бошқа томондан:

فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ ۝ وَنَادَيْنَاهُ أَنْ يَا إِبْرَاهِيمُ ۝قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ۝

103. Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасига ётқизганида.
104. Унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!
105. Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз яхшилик қилувчиларни мана шундай мукофотлармиз». (Соффат 103-105-оятлар).
Баъзи ривоятларда Исмоил алайҳиссаломнинг эвазига жаннатдан бир қўй қурбонлик учун юборилди, деб келади. Ҳақиқатда бу воқеада Иброҳим алайҳиссалом учун қаттиқ имтиҳон бор эди. Инсон ҳаётдан безор, мағлубият аламини тортаётган кайфиятда эҳтимол ўз фарзандини забҳ қилиши мумкиндир. Лекин ақли –ҳуши жойида кайфияти мўътадил бўлган ҳолда ҳаргиз бундай ишга журъат қила олмайди. Балки фарзандини қурбонлик қилгандан кўра ўзини ўлдириб қўйгани осонроқ. Шу нарса аёнки, Иброҳим алайҳиссалом бу ишлари ҳушёр, кайфиятлари жойида бўлган ҳолатларида содир бўлган эди. Ҳиссиётлари ёмон ва мағлубият ҳолатда бўлганларини бу ерда шубҳаси ҳам йўқ эди. Чунки Набий алайҳимуссаломлар ҳеч қачон бундай ҳолатларга ҳақиқатлар уларнинг идрокидан ғойиб бўладиган даражада мағлуб бўлмайдилар.
Бошқа тарафдан яна Аллоҳ таоло “Эй Иброҳим батаҳқиқ сиз тушни тўғри бажардингиз” деб турибди. Иброҳим алайҳиссалом бу ишни Аллоҳнинг ҳукмини амалга ошириш ниятида қасддан қилган эканликлари “соддақта”нинг иснодидан маълум бўлмоқда. Агар ўзини билмай қолган ҳолатда қилганда, қасд мукаммал бўлмасди.
Учинчидан, Аллоҳ таоло оят давомида:

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاء الْمُبِينُ۝

«Албатта, бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши)очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир». (Соффат 106-оят).
Бу жудаям қаттиқ имтиҳон эди. Бундан Иброҳим алайҳиссалом бу ишни ўз ихтиёрлари, ҳиссиётлари жойида бўлган ҳолда қилганликлари маълум бўлади. Чунки кишининг ҳуши жойида бўлган пайтдаги синов унинг учун имтиҳон бўлади. Ҳиссиётини бошқара олмаган одам нима қилса, уни беихтиёр қилади. У ерда Аллоҳ тарафидан бирор бир имтиҳон бўлмайди. Мақсад, ҳиссиётларга мағлуб бўлишдан Анбиё алайҳимуссаломлар маъсумдирлар.


7 йил аввал 3690 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14350 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10560 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8694 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8647 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11627 fiqh.uz