Иброҳим алайҳиссалом ўғлини қурбонлик қилган эдилар


Иброҳим алайҳиссаломдан икки иш содир бўлди. Бири ўғлини забҳ қилишлари бўлса, иккинчиси қўйни забҳ қилишлари. Баъзи инсонларда: “Икки иш қачон содир бўлибди. Фақат қўй сўйганлар-ку, ўғилларини эмас” деган савол пайдо бўлади.

Лекин бундай саволлар шаръий қоидани эшитганимиздан кейин буткул кўтарилиб кетади. Шариатда савобга ёки гуноҳга сазовор бўлишнинг суянилган йўли бир ишни пухта ирода қилинишидир. Гарчи у ишни бажарилишида шароит бўлмай қолса ҳам, ёки бирор монеъ сабабли амалга ошмай қолса ҳам.Чунки бундай суратда ўша ишнинг иродаси у шахс тарафидан пухта қасд қилиниб бўлган эди. Шунинг учун ҳам ё савобга, ёки азобга ҳақли бўлади. Масалан бир киши намоз ўқишлик иродаси билан турди, аммо зилзила содир бўлиб уни том босиб қолиб, вафот этди. Намоз ўқиганнинг ажрини олаверади. Чунки иродаси қатъий эди. Шунингдек бир киши зино қилишни қаттиқ ирода қилди ва у жойга бориб зинога тайёр бўлди. Иттифоқо том босиб қолиб у киши ўлди. Ваҳоланки у зино қилмаган эди. Аммо азобга ҳақдор бўлади. Шариатда зинокор деб ҳукм қилинади. Чунки унинг иродаси зино қилишга пухта эди. Агар моне бўлмаганда албатта қиларди.
Бу ерда ҳам Иброҳим алайҳиссаломга ўз ўғилларини забҳ қилишга амр бўлгач, тезда унинг ижобатига пухта ирода қилдилар ва ҳақиқатда ўша ишни амалга оширдилар. Забҳнинг маъноси “пичоқни ҳалқумга юрғизиш”дир ва бу феъл Иброҳим алайҳиссаломдан тўлиқ тарзда содир бўлди. Энди пичоқни кесиш ёки кесмаслиги бошқа нарса. Муҳими Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини забҳ ҳам қилдилар ва савобга ҳақдор ҳам бўлдилар.Чунки Иброҳим алайҳиссаломга вожиб бўлган нарса Аллоҳнинг буйруғини бажариш холос. Натижа унинг қўлида эмас. Балки натижа қандай бўлиши Аллоҳнинг қўлидаги иш. Натижаси учун сўралиниб, савоб ёки азобга дучор бўлмайдилар.


8 йил аввал 3980 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
8 йил аввал 15619 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
8 йил аввал 11237 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
8 йил аввал 9513 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
8 йил аввал 9520 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
8 йил аввал 12763 fiqh.uz