Қурбонликдан асл мақсад бу суннати Иброҳимийга тобеъ бўлишлик ва ўзи учун қимматли бўлган нарсани сарф қилишликдир ва у фақатгина жониворни сўйишлик билангина ҳосил бўлади.
Гўштини хоҳ ўзингизга олиб қолинг, хоҳ бировларга тақсим қилиб бериб юборинг, фарқи йўқ. Бу ердаги мақсад жониворни забҳ қилиш. Ундан мақсад эса, Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларига тобеъ бўлишдир. Тобеъ бўлишдан мақсад эса ўзингиз учун маҳбуб бўлган нарсани қурбон қилишликдир.
Аслида киши ўз ўғлини қурбон қилиши керак эди, лекин ҳаммада ҳам ўғил фарзанд бўлавермайди. Ўғли бўлса агар Аллоҳ қурбон қилишга буюрганида тақводорман Аллоҳнинг бандасиман, деган одам қилишга мажбур эди ва қиларди ҳам. Аммо бу амални қилишга жуда кам одам сазовор бўла оларди. Аллоҳ таолонинг фазлини қарангки жониворни ўғилнинг ўрнига қоим мақом қилди.