Қурбонлик қилиш билан тақвонинг олий даражаси ҳосил бўлади


Аллоҳ таоло айтади: 

لَن يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِن يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنكُمْ 

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир».

Бу оятдан тақвонинг бир неча маъноси борлиги келиб чиқади. Тақвонинг умумий маъноси шуки, инсон ҳамма амалларини шариатга мувофиқ қилиши ва барча амалларининг ортида Аллоҳни рози қилиш нияти бўлишидир. Бу маъно ҳамма ибодатларда ҳам топилади, яъни тақво деб омматан тушунган нарсамиз барча амалларда муштарак. Лекин ҳар бир амалнинг ўзига хос ўрни ва ажралиб турадиган жиҳатлари бор. Демак, ҳар бир амалдаги тақвонинг ҳам бошқа амаллардаги тақводан фарқи бўлади. Масалан тириклик сифати инсон ва бошқа ҳайвонлар ўртасида муштарак бўлган нарса. Лекин барчасида бу нарса бир хил эмас, балки баъзиларининг тириклиги мукаммал бўлса, баъзилариники эса ноқис. Кимлардадир тириклик деган ҳаёт моддасигина бор, кимлардадир унга ҳаракат ҳам зиёда қилинган, баъзиларда эса бу нарса кам. Ғараз шуки ҳар бир навдаги жинсда бошқа бир навдаги жинсдан ажралиб турувчи эътиборли тарафлари бўлади, хоҳ моҳият эътибори билан бўлсин, хоҳ асарининг эътибори билан бўлсин. Энди қурбонликнинг бошқа амаллардан ажралиб турувчи алоҳида жиҳатлари бўлар экан, ундаги тақвонинг ҳам бошқа амаллардаги тақводан ажралиб турувчи жиҳатлари бўлиши керак.
Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاَ تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ۝

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг». (Оли Имрон 102)

Демак комил тақво Исломга кўра ўлим топишликда экан. Исломнинг маъноси киши ўзини Аллоҳ таолога топширишидир. 

وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِّمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لله وَهُوَ مُحْسِنٌ واتَّبَعَ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا

«Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашган кишидан кўра дини яхшироқ ким бор?» (Нисо 125)

Демак, Исломнинг маъноси ўзини Аллоҳга топшириш экан, мукаммал тақво эса ўз жонини Аллоҳга фидо қилишдир. Яъни Аллоҳ қандай хоҳласа, ўз нафсини шу нарсаларда тасарруф қилади. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳукми билан ўз ўғлини қурбон қилишга тайёр бўлган эдилар. Қайси шахс фарзандини жонини Аллоҳ йўлида беришга тайёр бўлса, албатта у ўз жонини ҳам беришга тайёр бўлади. Чунки фарзандини забҳ қилишлик ўзини забҳ қилишдан кўра қаттиқроқдир. Демак комил тақво  Аллоҳ учун жонини беришдир. Жонини топширишнинг кайфияти шуки, киши шундай ишларни қиладики, натижада жони сарф бўлиб кетади.


8 йил аввал 4031 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
8 йил аввал 15575 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
8 йил аввал 11203 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
8 йил аввал 9485 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
8 йил аввал 9492 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
8 йил аввал 12742 fiqh.uz