Вафот этувчиларни ҳар бири томонидан алоҳида-алоҳида қурбонлик қилиш керакми ёки бир қурбонлик қилиб, савобини барча ўтиб кетганларга бағишласа бўладими?
Нафл қурбонлик қилиб, ўзгалар томонидан қурбонлик қилинаётган пайтда икки сурат бўлади:
1. Вафот этган киши ўз молидан қурбонлик қилишни васият қилиши. Бу суратда алоҳида бир жонлиқни сўйиш зарур бўлади. Чунки, у маййитни молидан қилинаётган қурбонликдир. Маййитни меросхўрлари уни гўштидан ея олмайдилар. Бу суратда қурбонлик васият қилувчи тарафидан қилинган бўлади;
2. Маййит ортидан қурбонлик қилишни васият қилмаган бўлса-ю, лекин яқинлари ортидан қурбонлик қилишлари. Бу суратда вафот топувчиларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида қурбонлик қилиш шарт эмас. Балки, қурби етганича қурбонлик қилиб, савобини барчага бағишлаши мумкин. Ҳаттоки, битта қурбонлик қилиб савобини бир нечта маййитларга бағишлаши мумкин. Бу суратда сўйишлик сўювчи томонидан бўлиб, савобини бошқаларга бағишлаган бўлади. Унинг гўштидан ўзлари ҳам есалар бўлади.