Кишилар ўтган ота-оналари тарафидан йигирма, қирқ ва йилига алоҳида-алоҳида жонлиқ сўядилар ва бундан кўпроқ қони эътибор деб айтадилар.
Кишилар ўтган ота-оналари тарафидан йигирма, қирқ ва йилига алоҳида-алоҳида жонлиқ сўядилар ва бундан кўпроқ қони эътибор деб айтадилар.
Шариатимизда бундай қурбонликларни қилиш бидъатдир. Чунки, қурбонлик махсус кунлардагина, яъни қурбонлик кунларигагина хос бўлиб, ундан бошқа вақтларда қурбонлик қилинмайди. Ақиқа бундан мустаснодир. Қурбонлик махсус кунларга хосланиб, у кунлар ўтгач шариатимиз қурбонликка аталган жониворларни тириклигича садақа қилиб юборишга буюрганлар.
Қурбонлик кунларида қилинадиган қурбонлик ва ақиқадан бошқа нафл рўза ва нафл намозлар каби нафл қурбонликлар қилинадими?, деган саволга Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай жавоб берганлар:
“Қурбонлик қонини оқизишлик ақл билан тушуниладиган иш эмас. Қурбонлик кунларида қилинадиган қурбонлик, хоҳ у вожиб бўлсин ёки нафл бўлсин ва ақиқага сўйиладиган жонлиқ ва жонлиқ сўйишни назр қилган кишидан ташқари шариатимизда қурбонлик қилишлик деган нарса йўқдир. Балки, юқорида зикр қилинган қурбонликдан бошқа қурбонликларни қилишлик ўзини мушрикларга ўхшатишдир. Шунинг учун бундай қурбонликлардан сақланиш керак”.
Фалон ишим битса ёки беморим шифо топса, жонлиқ сўяман дейишнинг ҳукми қандай бўлади? Бир киши фалон ишим битса, қўй ёки мол сўяман деса ёки бирор нарсани назр қилмай шукр қилиш мақсадида жонвор сўйиб уни мискинларга тарқатиб юборишни ирода қилса, унинг ҳукми нима бўлади?
Агар ишим битса, жонлиқ сўйиб мискинларга едираман деса, бундай киши назр қилган киши ҳисобланади ва жонлиқ сўйиб мискинларга едириши лозим бўлади. Ўзи унинг гўштидан емайди. Агар фалон ишим битса бир жонлиқ сўяман деса-ю, мискинларга тарқатишни қўшиб айтмаса, бу сўзи назр қилиш бўладими ёки бўлмайдими, бу борада ихтилоф мавжуд. “Роддул муҳтор”нинг соҳиблари фалон ишим битса, жонлиқ сўяман деб, мискинларга тарқатишни зикр қилмаса ҳам назр бўлишини қўллаб қувватлаган.
Бир киши мена фалон ишим битса, уйдаги қўйини ёки умуман бир қўйни қурбонлик қиламан, деган бўлса, сўнг иши битгач, ўша қўйни қурбонлик қилмай, тириклигича сотиб, пулини мискинларга берса бўладими?
Йўқ, уни қурбонлик қилишлиги вожибдир.