Отадан қолган меросдан қурбонлик
Савол: Ота вафот топиб, аёли ва балоғатга етмаган болалари қолса ва қолдирган ҳожати аслиядан ташқари моллари аёлини ва фарзандларининг ҳар бири алоҳида алоҳида нисоб эгаси бўлишига кифоя қилса ҳар бирига алоҳида қурбонлик вожиб бўладими?
Жавоб: Аёли зиммасига қурбонлик вожиб бўлиб, балоғатга етмаган болалари тарафидан қурбонлик қилиши вожиб бўлмайди. Роддул муҳторнинг қурбонлик китобида шундай келтирилади: «ота балоғатга етмаган боласининг молидан уни номидан қурбонлик қилмайди».