Бўлимлар
Истилоҳлар
Қўлига олмаган маҳр туфайли бой бўлган аёл

Савол: Эр никоҳ вақтида аёлига нисоб миқдорича маҳрни беришни зиммасига олган бўлса, лекин ҳануз аёл уни қўлга олмаган бўлса маҳрга ҳақдорлиги туфайли аёл бой ҳисобланиб зиммасига қурбонлик вожиб бўладими?

Жавоб: Аёл эрнинг зиммасидаги маҳр билан бой бўлиб қолмайди ва зиммасига қурбонлик ҳам вожиб бўлмайди. Эр ҳам нисобни ҳисоблаётган вақтда хотиндан маҳр қарзини эътиборга олмайди. Яъни қурбонлик борасида қарздор ҳисобланмайди.

00:00 / 24.10.2016 4661