Савол: Нисоб эгаси бўлмаган киши уйида боқаётган қўйини қурбонлик қилишни ният қилган бўлса-ю, муҳтож бўлиб сотишга тўғри келиб қолса нима қилади?
Жавоб: Қўй эгаси нисоб эгаси бўладими ё бўлмайдими “шу қўйни қурбонлик қиламан деб ният қилган бўлса зиммасига қурбонлик лозим бўлиб қолмайди. Ҳоҳласа сотади, ҳоҳласа алмаштиради. Роддул мухторда “ Бир кишининг мулкида қўйи ёки моли бўлса-ю уни қурбонлик қилишни ният қилса ўшани қурбонлик қилиши вожиб бўлиб қолмайди” дейилган. Шунингдек ҳайвон сотиб олаётган пайтда уни қурбонлик қилишни ният қилмаса сўнг қурбонлик қилишни ният қилса ўшани қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди. Сотиб олинаётган пайтда уни қурбонлик қилиш нияти топилмагани учун. Албатта нисоб эгаси бўлмаган киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ниятида жонвор сотиб олса ўша ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Агар фақир киши қурбонлик кунларидан аввал қурбонлик қилиш ниятида жонвор сотиб олса ўшани қурбонлик қилиши вожиб эмас. Ҳоҳласа сотади ҳоҳласа алмаштираверади. Фарқ қурбонлик қилиш ниятида қурбонлик кунлари сотиб олиш ва қурбонлик кунларидан олдин сотиб олишдадир.