Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам вафот топса


Савол: Бир киши қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олиб, қурбонлик куни келишидан аввал вафот топса, меросхўрлари ночорлигидан уни сотиб ўрнига кичикроқ қўйни қурбонлик қилса бўладими?

Жавоб: Ушбу суратда марҳум вафот этгач унинг қўйи меросхўрларнинг ҳаққига айланади. Агар меросхўрларнинг ҳаммаси балоғатга етган бўлиб ораларида балоғатга етмаган меросхўри бўлмаса, ўз розиликлари билан марҳум тарафидан қурбонлик қилишлари мумкин. Хоҳласалар уни сотиб ўрнига бошқасини ҳам қурбонлик қилишлари мумкин. Агар ораларида балоғатга етмагани бўлса, марҳум қолдирган қўйда унинг ҳам ҳиссаси бўлади. У рози бўлган тақдирда ҳам етимнинг ҳаққи бўлгани ва балоғатга етмаган боланинг розилиги эътиборли бўлмагани учун жоиз бўлмайди.


7 йил аввал 9021 Алоуддин Хофий
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аврат жойларга кўз тушиши

САВОЛ: Аврат жойларга кўз тушиши билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Йўқ таҳорат синмайди.


1 ўн йил аввал 4113 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр, орамизда никоҳ қолмади - деса

Савол: Агар эр талоқни ният қилиб: «Ўртамизда никоҳ қолмади» ёки «Ўртамизда никоҳ йўқ» деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу ҳолатда боин талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).


8 йил аввал 3963 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Парфюмерияда пардоз қилган аёлнинг таҳорати
Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими?Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни ишлатишда давоми...
1 ўн йил аввал 6468 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жинсий аъзодан бошқа жойга яқинлик қилиш

САВОЛ: Аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига яқинлик қилинса ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Эркак кишидан маний тўкилса ғусл вожиб бўлади. Аёлга эса вожиб бўлмайди.


1 ўн йил аввал 7151 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ёғ, крем, мазь (вазелин)ларни суртгандан кейинги таҳорат
Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса давоми...
8 йил аввал 6662 Алоуддин Хофий