Чорванинг закоти(туя)


 

وَيَجْبُ فِي كُلِّ خَمْسٍ مِنَ الْإِبِلِ شَاةٌ، ثُمَّ فِي خَمْسٍ وَعِشْرِينَ بِنْتُ مَخَاضٍ، وَفِي سِتٍّ وَثَلَاثِينَ بِنْتُ لَبُونٍ، وَفِي سِتٍّ وَأَرْبَعِينَ حِقَّةٌ، وَفِي إِحْدَى وَسِتِّينَ جَذَعَةٌ، وَفِي سِتٍّ وَسَبْعِينَ بِنْتَا لَبُونٍ، وَفِي إِحْدَى وَتِسْعِينَ حِقَّتَانِ، إِلَى مِئَةٍ وَعِشْرِينَ. ثُمَّ فِي كُلِّ خَمْسٍ شَاةٌ، وَفِي خَمْسٍ وَعِشْرِينَ بِنْتُ مَخَاضٍ، وَفِي مِئَةٍ وَخَمْسِينَ ثَلَاثُ حِقَاقٍ، ثُمَّ يَسْتَأْنِفُ كَالْأَوَّلِ، فَيُزَادُ فِي كُلِّ سِتٍّ وَأَرْبَعِينَ إِلَى خَمْسِينَ حِقَّةٌ، وَفِي ثَلَاثِينَ بَقَرًا تَبِيعٌ أَوْ تَبِيعَةٌ وَفِي أَرْبَعِينَ مُسِنٌّ أَوْ مُسِنَّةٌ، وَفِيمَا زَادَ عَلَى أَرْبَعِينَ يُحْسَبُ إِلَى سِتِّينَ، ثُمِّ فِي كُلِّ ثَلَاثِينَ تَبِيعٌ، وَفِي كُلِّ أَرْبَعِينَ مُسِنَّةٌ، وَفِي أَرْبَعِينَ ضَأْنًا أَوْ مَعْزًا شَاةٌ، وَفِي مِئَةٍ وَإِحْدَى وَعِشْرِينَ شَاتَانِ، وَفِي مِئَتَيْنِ وَوَاحِدَةٍ ثَلَاثُ شِيَاهٍ، وَفِي أَرْبَعِ مِئَةٍ أَرْبَعٌ، ثُمَّ فِي كَلِّ مِئَةٍ شَاةٌ.

 Ҳар беш туяда бир дона қўйни закотга бериш фарз бўлади. Сўнгра йигирма бештада бинти мухоз, ўттиз олтитада бинти лабун, қирқ олтитада ҳиққа, олтмиш биттада жазаъа, етмиш олтитада иккита бинти лабун, тўқсон биттада иккита ҳиққа – то бир юз йигирмагача.
Кейин ҳар бештада бир қўй. Йигирма бештада бинти мухоз ва бир юз элликтада учта ҳиққа. Сўнг аввалгига ўхшаб, янгитдан бошланади. Бас, ҳар қирқ олтитадан элликтагача бир ҳиққа зиёда қилинади.
Қорамолда: ўттизтада бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқтада икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача ҳисобланади. Сўнгра ҳар ўттизтада бир ёшли эркак бузоқ. Ҳар қирқтада икки ёшли урғочи бузоқ.
Қирқта қўй ёки эчкида битта. Бир юз йигирма биттада иккита. Икки юз биттада учта, тўрт юзтада тўртта. Сўнг ҳар юзтада битта.
Фуқаҳоларимиз бу ҳукмларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларидан олганлар: 

عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ كَتَبَ لَهُ هَذَا الْكِتَابَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْبَحْرَيْنِ: بِسْم اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، هَذِهِ فَرِيضَةُ الصَّدَقَةِ الَّتِي فَرَضَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ، وَالَّتِي أَمَرَ اللهُ بِهَا رَسُولَهُ، فَمَنْ سُئِلَهَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ عَلَى وَجْهِهَا فَلْيُعْطِهَا، وَمَنْ سُئِلَ فَوْقَهَا فَلَا يُعْطِ فِي أَرْبَعٍ وَعِشْرِينَ مِنَ الْإِبِلِ فَمَا دُونَهَا مِنَ الْغَنَمِ مِنْ كُلِّ خَمْسٍ شَاةٌ، إِذَا بَلَغَتْ خَمْسًا وَعِشْرِينَ إِلَى خَمْسٍ وَثَلَاثِينَ فَفِيهَا بِنْتُ مَخَاضٍ أُنْثَى، فَإِذَا بَلَغَتْ سِتًّا وَثَلَاثِينَ إِلَى خَمْسٍ وَأَرْبَعِينَ فَفِيهَا بِنْتُ لَبُونٍ أُنْثَى، فَإِذَا بَلَغَتْ سِتًّا وَأَرْبَعِينَ إِلَى سِتِّينَ فَفِيهَا حِقَّةٌ طَرُوقَةُ الْجَمَلِ، فَإِذَا بَلَغَتْ وَاحِدَةً وَسِتِّينَ إِلَى خَمْسٍ وَسَبْعِينَ فَفِيهَا جَذَعَةٌ، فَإِذَا بَلَغَتْ سِتًّا وَسَبْعِينَ إِلَى تِسْعِينَ فَفِيهَا بِنْتَا لَبُونٍ، فَإِذَا بَلَغَتْ إِحْدَى وَتِسْعِينَ إِلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ فَفِيهَا حِقَّتَانِ طَرُوقَتَا الْجَمَلِ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ فَفِي كُلِّ أَرْبَعِينَ بِنْتُ لَبُونٍ، وَفِي كُلِّ خَمْسِينَ حِقَّةٌ وَمَنْ لَمْ يَكُنْ مَعَهُ إِلَّا أَرْبَعٌ مِنَ الْإِبِلِ فَلَيْسَ فِيهَا صَدَقَةٌ إِلَّا أَنْ يَشَاءَ رَبُّهَا، فَإِذَا بَلَغَتْ خَمْسًا مِنَ الْإِبِلِ فَفِيهَا شَاةٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишини Баҳрайнга юборганида ушбу мактубни ёзган эди: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ушбу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа фарзидир. Буни Аллоҳ Ўз Расулига амр қилгандир. Бас, қайси бир мусулмондан уни тўғриликча сўралса, берсин. Кимдан ортиқча сўралса, бермасин. Йигирма тўрттадан кам туядан то бештагача ҳар бештасидан бир қўй. У(туя)лар йигирма бештага  етгандан то ўттиз бештагача – урғочи бинти мухоз (бир ёшдан ошган урғочи туя). Ўттиз олтитага етгандан то қирқ бештагача – урғочи бинти лабун (икки ёшдан ошган урғочи туя). Қирқ олтитага етгандан то олтмиштагача – эркак туяга лойиқ ҳиққа (уч ёшдан ошган урғочи туя). Олтмиш биттага етгандан то етмиш бештагача – жазаъа (тўрт ёшдан ошган туя). Етмиш олтитага етгандан то тўқсонтагача – иккита бинти лабун. Тўқсон биттага етгандан то бир юз йигирматагача – эркак туяга лойиқ иккита ҳиққа. Бир юз йигирматадан ошганда ҳар қирқтасида – битта бинти лабун. Ҳар элликтасида – битта ҳиққа. Кимда тўрттадан ортиқ туя бўлмаса, улардан садақа йўқ. Лекин эгаси хоҳласа, мустасно. Туя бештага етса, ундан битта қўй».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.|
Тўрт дона туяси бор одамга закот фарз бўлмайди. Агар эгаси ўзи хоҳлаб берса, ўзининг ихтиёри.
Туяларнинг номлари изоҳи қуйидаги жадвалда келади.

 

Бинти Мухоз 

 

 Бир ёшдан ошган урғочи туя

 

Бинти Лабун  

 

 Икки ёшдан ошган урғочи туя

 

Ҳиққа

 

  Уч ёшдан ошган урғочи туя

 

Жазаъа

 

 Тўрт ёшдан ошган урғочи туя

 

 

Туядан олинадиган Закот жадвали

 

Туялар сони

 

Бериладиган закот миқдори

 

5 тадан 24 тагача

 

Ҳар 5 тасидан 1 та қўй

 

25 тадан 35 тагача

 

1 та бинти мухоз туя

 

36 тадан 45 тагача

 

1 та бинти лабун туя

 

46 тадан 60 тагача

 

1 та ҳиққа туя

 

61 тадан 75 тагача

 

1 та жазаъа туя

 

76 тадан 90 тагача

 

2 та бинти лабун туя

 

91 тадан 120 тагача

 

2 та ҳиққа туя

 

76 тадан 90 тагача

 

2 та бинти лабун туя

 

91 тадан 124 тагача

 

2 та ҳиққа туя

 

 

 124 тадан ошган туялар Закоти жадвали

 

Туялар сони

 

Бериладиган закот миқдори

 

120 тадан 124 гача

 

2 та ҳиққа

 

125 тадан 129 гача

 

2 та ҳиққа ва 1 та қўй

 

130 тадан 134 гача

 

2 та ҳиққа ва 2 та қўй

 

135 тадан 144 гача

 

2 та ҳиққа ва 4 та қўй

 

145 тадан 149 гача

 

2 та ҳиққа ва 1 та бинти мухоз

 

150 тадан 154 гача

 

3 та ҳиққа

 

155 тадан 159 гача

 

3 та ҳиққа ва 1 та қўй

 

160 тадан 164 гача

 

3 та ҳиққа ва 2 та қўй

 

165 тадан 169 гача

 

3 та ҳиққа ва 3 та қўй

 

170 тадан 174 гача

 

3 та ҳиққа ва 4 та қўй

 

175 тадан 185 гача

 

3 та ҳиққа ва 1 та бинти мухоз

 

186 тадан 195 гача

 

3 та ҳиққа ва 1 та бинти лабун

 

196 тадан 204 гача

 

4 та ҳиққа

 

  Ҳанафий мазҳабининг бу ҳақдаги далиллари:

 

رَوَى إِسْحَاقُ بْنُ رَاهَوَيْهِ وَالطَّحَاوِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  كَتَبَ لِعَمْرِو بْنِ حَزْمٍ فِي ذِكْرِ مَا يُخْرَجُ مِنْ فَرَائِضِ الْإِبِلِ، فَكَانَ فِيهِ: «فَإِذَا كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ عِشْرِينَ وَمِائَةٍ فَفِي كُلِّ خَمْسِينَ حِقَّةٌ، وَفِي كُلِّ أَرْبَعِينَ بِنْتُ لَبُونٍ، فَمَا فَضُلَ عَلَى مِائَةٍ وَعِشْرِينَ فَإِنَّهُ يُعَادُ إِلَى أَوَّلِ فَرِيضَةِ الْإِبِلِ، فَمَا كَانَ أَقَّلَ مِنْ خَمْسٍ وَعِشْرِينَ فَفِيهِ الْغَنَمُ، فِي كُلِّ خَمْسِ ذَوْدٍ شَاةٌ

 

 Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Таҳовий ва Абу Довуд ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ҳазмга туянинг закоти чиқарилиши хусусида ёздириб берган мактубларида қуйидагилар бор эди:
«Қачон бир юз йигирматадан ортса, ҳар элликтада бир ҳиққа. Ҳар қирқтадан битта бинти лабун. Бир юз йигирматадан ортганда туя закотининг аввалига қайтарилади. Йигирма бештадан озида қўй берилади. Ҳар бешта туядан бир совлиқ».
 Ибн Масъуд ва Осим ибн Зомра розияллоҳу анҳудан ҳам шу ривоят келган.  

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ لَمْ يَكُنْ عِنْدَهُ إِلَّا أَرْبَعٌ مِنَ الْإِبِلِ فَلَا زَكَاةَ عَلَيْهِ، وَإِذَا كَانَتْ خَمْسًا فَفِيهَا شَاةٌ 

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг тўрттадан бошқа туяси бўлмаса, унга закот фарз бўлмайди. Қачон бешта бўлса, ундан қўй», дедилар». 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
8 йил аввал 6522 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
8 йил аввал 4873 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...
8 йил аввал 30841 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
8 йил аввал 29442 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2-Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган.  وَآتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلاَ تُسْرِفُواْ давоми...
1 ўн йил аввал 15162 fiqh.uz