Отнинг закоти


وَفِي كُلِّ فَرَسٍ مِنَ الْإِنَاثِ أَوِ الْمُخْتَلِطَةِ دِينَارٌ أَوْ رُبْعُ عُشْرِ قِيمَتِهَا نِصَابًا، وَلَا يَجِبُ إِلَّا فِي السَائِمَةِ، أَيْ الْمُكْتَفِيَةِ بِالرِّعْيِ فِي أَكْثَرِ الْحَوْلِ وَلَا فِي الصِّغَارِ، إِلَّا تَبَعًا لِلْكِبَارِ، وَلَا فِيمَا يَعْمَلُ.

وَالْوَاجِبُ الْوَسَطُ، فَإِنْ لَمْ يُوجَدْ يَأْخُذُ الْعَامِلُ الْأَدْنَى مَعَ الْفَضْلِ، أَوِ الْأَعْلَى وَيَرُدُّ الْفَضْلَ  

Урғочи ва (эркак-урғочи) аралаш отларнинг ҳар биридан бир динор ёки қийматининг ўндан бирининг тўртдан бири, агар нисобга етган бўлса.

Фақат далада ўтлайдиган, яъни йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган ҳайвондангина закот бериш фарз бўлади. Кичикларидан ҳам берилмайди. Илло, катталарга тобе бўлсалар, берилади. Иш ҳайвонларида ҳам закот йўқ.

Ўртачасини олиш вожибдир. Агар топилмаса, закотчи кичигини олиб, устига қўшимча олади ёки каттасини олиб, ортиғини қайтаради.

Бу матндаги маъно Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодига биноан келган. Аммо бу масалада ҳанафийларнинг ўзлари ҳам турлича ижтиҳод қилганлар.

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг наздида ёлғиз урғочи  ҳамда урғочи-эркак аралаш отлардан закот олинади. Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг наздида битта урғочи отдан ҳам, урғочи-эркак аралаш отлардан ҳам закот олинмайди.

 Шунингдек, ҳанафий мазҳаби уламолари отнинг нисоби ва ундан чиқариладиган закот миқдори ҳақида ҳам бир неча хил фикр айтганлар.

Баъзилари учтадан олинади деган, баъзилари бештадан деган. Бошқалари эса иккитадан – бир урғочи ва бир эркак отдан олинади деган. Саҳиҳ қавлга кўра, Абу Ҳанифанинг наздида нисоб этиборга олинмаган.

Бериладиган закот ҳар бир отдан бир динор ёки отнинг нархини пулга чақиб, ҳар икки юз дирҳамдан беш дирҳам чиқаришдир.

Бугунги куннинг тили билан айтганда ҳар бир отдан унинг қийматининг қирқдан бири – икки ярим фоизи миқдорида закот берилади.

Қуйидаги отлардан закот олинмайди:

1. Миниладиган, ишлатиладиган ва жиҳодга тайёрланган отлардан закот олинмайди.

2. Тижорат учун сақланадиган отлардан закот олинади.

3. Ем бериб боқиладиган отлардан закот олинмайди.

Демак, тижорат учун боқиладиган от, хачир ва эшаклардан закот олинади.


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарилик нафақаси
Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (қарилик нафақасига деб) маълум миқдор ушлаб қолинади. Нафақага чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги давоми...
8 йил аввал 6522 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қайси нархга эътибор қилинади
Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нархга эътибор қилинади: сотиб олинган нархгами ёки сотиладиган нархгами ёки ўша кундаги нархгами?Жавоб: Тижорат молларининг ўша кундаги давоми...
8 йил аввал 4873 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закот
“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга давоми...
8 йил аввал 30841 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Закотга оид савол-жавоблар
Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас. давоми...
8 йил аввал 29442 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ушр ва ошир, xирож масалалари
Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2-Xирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган.  وَآتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلاَ تُسْرِفُواْ давоми...
1 ўн йил аввал 15162 fiqh.uz