| Муъмин | 7. «Муъмин» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.«Муъмин» – иймон ва омонликни берувчи. | 
                                                    
                                | Муҳаймин | 8. «Муҳаймин» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Муҳаймин» – ҳамма нарсани қамраб олувчи. Яъни Аллоҳ бандаларининг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. | 
                                                    
                                | Азийз | 9. «Азийз» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Азийз» – барчанинг устидан ғолиб. Ундан бирор нарса ғолиб кела олмайди. | 
                                                    
                                | Жаббор | 10. «Жаббор» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Жаббор» – олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади. | 
                                                    
                                | Мутакаббир | 11. «Мутакаббир» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Мутакаббир» – кибриёси ва улуғлиги муболағали Зот. Унинг олдида бошқалар қул бўлиб турадиган Зот. | 
                                                    
                                | Холиқ | 12. «Холиқ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Холиқ» – асли ва ўхшаши йўқ нарсаларни аниқ бир ўлчовлар билан яратувчи. У Зотда махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир. Аллоҳ махлуқлар вужудга келтирилишидан олдин Холиқ деган васфга эга эди. У халойиқни х... | 
                                                    
                                | Бориъ | 13. «Бориъ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Бориъ» – йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи.  «Бориъ» - тафовутсиз қилиб вужудга келтирувчидир. | 
                                                    
                                | Мусоввир | 14. «Мусоввир» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Мусоввир» – махлуқотларнинг суратини шакллантирувчи. Ҳар бир нарсага ўзига хос сурат берувчи. | 
                                                    
                                | Ғаффор | 15. «Ғаффор» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Ғаффор» - Кўплаб мағфират қилиб, бандаларнинг айбини Ўз фазли ила уларни итоб қилмасдан кечиб юборувчи. | 
                                                    
                                | Қаҳҳор | 16. «Қаҳҳор» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Қаҳҳор» - Барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи. | 
                                                    
                                | Ваҳҳоб | 17. «Ваҳҳоб» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Ваҳҳоб» - Кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи. | 
                                                    
                                | Раззоқ | 18. «Раззоқ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Раззоқ» - Кўплаб ризқ берувчи. Ризқларни ва уларнинг воситаларини яратувчи. Аллоҳ махлуқотларига ҳеч бир оғирликсиз ва қийинчиликсиз ёки ёрдам сўрамасдан ризқ берувчидир. | 
                                                    
                                | Фаттоҳ | 19. «Фаттоҳ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Фаттоҳ» - Кўплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат хазинасини бандаларига очувчи. | 
                                                    
                                | Алийм | 20. «Алийм» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Алийм» - Ҳар бир нарсани билувчи. Бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи. | 
                                                    
                                | Қобиз | 21. «Қобиз» -  Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Қобиз» - Руҳларни қабз қилувчи – тутувчи. Хоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи. Қалбларни қабз қилувчи. |