Бўлимлар
Атама номи Атама
Ҳожи Ҳожи - ҳаж маросимларини тўла-тўкис бажарган шахс. Одатда бундай кишиларга Ҳ. сўзини қўшиб мурожаат қиладилар (мас. Аҳмад ҳожи, ҳожи бува, ҳожи ота, ҳожи она ва ҳ.к.). Курбон ҳайити кунларидан бошқа вақтларда Макка ва Мадинани зиёрат қилганлар умрачи ёки арабча "муътамир" деб аталади. Қуйи...
Ҳоким Ҳоким - ("ҳал қилувчи") - судланувчи тарафлар ўзаро келишувга биноан ишни ҳал этиш учун мурожаат қилишадиган холис судя (ҳакам). Ҳ.га қози ҳузурида иш қўзғалгунча мурожаат қилиш тавсия қилинган. Ҳ. ҳеч қандай ижроия ҳокимиятига эга бўлмаган, унинг мақоми белгиланмаган, у ҳеч ким томонидан...
Ҳол Ҳол - (кўплиги аҳвол; ёхуд ҳола, кўплиги ҳолат) - буюм, инсон, худо ва б. ҳолати. Қуръонда ушбу маънода қўлланилмаган. Сўфийлик "психология"сида Ҳ. - Аллоҳга интилиш "йўлида" сўфий, унинг иродасидан ташқари ва мукаммалликка эришганлик даражасидан қати назар тушадиган ҳолати.
Ҳорун Ҳорун (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, Мусо(ас)нинг акаси. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни пайғамбар этиб, унга Фиръавнни даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавндек золим подшога рўбарў бўлиб уни имонга, ҳидоятга даъват этиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар эди. Мусо (ас) бироз...
Ҳорут ва Морут Ҳорут ва Морут - қилган гунохлари учун Бобиддаги зиндонга ташланган икки фаришта исми. Улар Қуръонда сеҳр билимдонлари ва уни одамларга ўргатувчилар, лекин уни қўллаш оқибатларидан уларни огоҳ этувчилар сифатида қайд этилган (Қуръон, 2:102/96). Ақидага кўра, Аллоҳ инсонларни гуноҳкор эканлигини қора...
Ҳошимийлар Ҳошимийлар - бану ҳошим - 1) Муҳаммад (сав) бобо калонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (сав) мансуб бўлган уруғ-хонадон. Ҳ. Муҳаммад (сав) ҳаётларида, ул зот вафотидан сўнг эса араб-мусулмон тарихида муҳим рол ўйнаган (қ. Аҳли байт, шариф, саййид, ал-Алавия, хўжа). 2) Ҳ. бир қанча мус...
Ҳубал Ҳубал - қад. араб маъбуди, кинона қабилалар уюшмаси ва уларнинг ўтроқ тармоғи - Қурайшийлар ва Макка ш. ҳомийси. Ривоятларга кўра Ҳ. кинонийларга Шим. Арабистон (Набатея)дан ўтган. Маккада унинг санамлари бешакл тош ҳамда сердолик ҳайкалча кўринишида мавжуд бўлиб, синдирилган ўнг қўли олтин қўл била...
Ҳуд (ас) Ҳуд (ас) - Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилардан иборат бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган, бутларга сиғинган, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват этган Ҳ.ни таҳқирлаб, ё...
Ҳужвирий Ҳужвирий - Абу-л-Ҳасан Али ибн Усмон ал-Разнавий ал-Жуллабий (? - 1072-1076/77 й.лар оралиғи) - форс тилида сўфийликка доир биринчи асар муаллифи. Унда сўфийлик тарихи ва моҳияти, сўфийлар дунёқараши ва амалиёти систематик тарзда баён этилган. Ҳужвир (Ғазнадаги маҳалла)да тақводор оилада туғилган. Ҳ...
Ҳужжа Ҳужжа - (кўплиги ҳужаж, "далил", "исбот", "далил келтириш") - калом, фалсафа, лочика (синонимлари далил, бурҳон) ва фиқҳда (синонимлари баййина, шаҳода, иқрор) кенг ишлатиладиган истилоҳ. Қуръонда бир неча бор фақат Аллоҳгана ишончли далилларга эга эканлиги уқтирилган (...
Ҳужжат ал-Ислом Ҳужжат ал-Ислом - (араб. - ислом ҳужжати, исломнинг исботи мазмунида) - ўрта асрларда баъзи йирик илоҳиётчиларга берилган диний унвон. Суннийларда кейинчалик қўлланилмай кетган, лекин шиалик уламолари ўртасида расмий унвон сифатида баъзи мамлакатларда (Эрон, Ироқ) сақланиб келмоқда. Ҳ. ал-и. унвони...
Ҳулмонийлар Ҳулмонийлар - ал-Ҳулмония - Абу Ҳулмон ал-Форисий ал-Халабий (тахм. 950 й. Дамашқда в.э.) тарафдорлари. Дастлаб Дамашқда пайдо бўлган. Ҳ.ни сўфийлар қаторига қўшишган, улар пантеизмнинг ёрқин акс этган эстетик шаклини тарғиб этганлар. Улар бу дунёда гўзалликнинг ҳар қандай кўриниши илоҳий мужассамот...
Ҳулул Ҳулул - (ҳалла феълидан - "кўчмоқ", "жойлашмоқ") - бир буюмнинг бошқасида бўлиши, жойлашиши, намоён этиши. Бу маънода Ҳ. истилоҳи Қуръонда қўлланилмаган. Ўрта аср мусулмон таълимотларида Ҳ. деганда қуйидагилар тушунилган: 4) жисмлар ва мавҳумотларда тасодифий ҳолатнинг бўлиши (ҳу...
Ҳумайний Ҳумайний - Руҳулло Мусовий (1900-1989) - дин ва давлат арбоби. Эроннинг Ароқ ш. яқинидаги Ҳумайн қишлоғида руҳоний оилада туғилган. Аввал Ароқтса, кейин Қумда ўқиган, ўша ерда мадрасада дарс берган. 50-й.лар охирида Оятуллоҳ унвони билан атала бошлаган. Эронда шоҳ ҳокимиятига қарши кураш олиб борган...