Бўлимлар
Атама номи Атама
қиёс Қуръони Карим оятлари , Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва  ижтиход аҳли бўлган уламоларининг ижмоъларида ҳукми келмаган масалани мазкур манбаъларда ҳукми бор шунга ўхшаш нарсага қиёслаб ҳукм чиқариш. 
Муватто Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳининг хадис китоби.
фиқҳий мазҳаб соҳиблари Моликий мазҳаб асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал-Асбаҳий. Шофеъий мазҳаб асосчиси,  Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис. Ҳанбалий мазҳаб асосчиси, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. Ҳанифий мазҳаб асосчиси, Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий (Имоми Аъзам). 
расмий фиқҳий мазҳаблар 1) Ҳанафий мазҳаби; 2) Шофеъий мазҳаби; 3) Моликий мазҳаби; 4) Ҳанбалий мазҳаби;
фиқҳий мазҳаблар 1) Ҳанафий мазҳаби; 2) Шофеъий мазҳаби; 3) Моликий мазҳаби; 4) Ҳанбалий мазҳаби;
Аҳли сунна ва жамоа мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган акддавий ва мафкуравий мазҳабларнинг жамлама номи. Исломнинг дастлабки даврларида бошқа мазҳаб ва оқимлар каби А.С.вал Ж. ҳам бўлмаган. Биринчи ҳижрий асрнинг биринчи ярми охирларида турли сиёсий сабабларга кўра, мусулмонлар саф...
хиёр бир киши бирор нарсани сотиб олса, ўзаро келишувга биноан, маълум муддатда савдодан айниб, сотиб олган нарсани эгасига қайтариб бериш ихтиёри
идда Талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёлнинг, бошқа бировга никоҳланишидан олдин маълум муддат кутиши. 
Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб ал-Ансорий
Китобул Осор Бу китобни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи отасидан, у киши эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, саҳобийдан ёки ўзлари рози бўлган тобеъиндан ривоят қилганлар. Ушбу китобда тобеъинлар ва Ироқ фақиҳларининг кўпг...
Ихтилофи Ибн Абу Лайло Бу китобда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан Қози Ибн Абу Лайло орасидаги хилофли масалалар жамланган. Муаллиф Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ёнларини олган. Бу китобни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳидан у кишининг шериклари Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ривоят қилганлар.
Ар-Радду Ала сиярил Авзоъий Бу жуда ҳам пухта китоб бўлиб, унда Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи Авзоъийнинг уруш ҳолатида мусулмонлар билан бошқалар орасидаги алоқалар ва жиҳодга тааллуқли нарсалар борасидаги ихтилофларини баён қилган. Унда ироқликларнинг фикрларига ён босилган
Китобул Харож Бу ўта муҳим китобда Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи Ислом давлатининг молиявий ишларига собит низом тузганлар. У киши унда ўз шайхларига хилоф қилган нарсалар ҳам зикр қилинган. 
Китобул асл Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут». Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳининг китоби.
Китобуз-зиёдот Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳининг китоби.