Ҳасан ибн Али
|
Ҳасан ибн Али - (625-669) - Али ибн Абу Толиб(кв)нинг (Фотимадан туғилган) ўғли, Муҳаммад(сав)нинг набираси, иккинчи шиа имоми. 661 й.да Али ўлдирилгандан кейин унинг тарафдорлари Ҳ.ни Ироқда халифа деб эълон қилган ва Муовия ҳокимиятига қарши курашни янгитдан бошлашга даъват этган Лекин, Ҳ. (ра) Му...
|
Ҳасан ал-Банно
|
Ҳасан ал-Банно - (1906-1949) - имом шайх. Аввал Рашод мадрасаси, Маҳмудиядаги (Қуйи Миср) Эъдодий мадрасада, сўнг Қоҳирадаги Дорул-улумда таълим олди Ёшлигиданоқ "Адабий ахлоқ жамиятиЪЪ кейинроқ "Ҳаромдан ман этиш жамияти" каби ташкилотлар тузиб ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этди. 1928...
|
Ҳасан Басрий
|
Ҳасан Басрий - Абу Саид ибн Абил Ҳасан Ясор (642-728) - илк исломнинг йирик илоҳиёт олими. Мадинада туғилган, 657 й.дан Басра ш.да яшаб, шу ерда вафот этган. 663- 665 йларда ҳоз. Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий юришда қатнашган. Халифа Умар ибн Абдулазиз (681-720) даврида Басрада қозилик қилган. Ҳ.Б. а...
|
Ҳафтияк
|
Ҳафтияк - (форс. - еттидан бир) - Қуръони каримнинг еттидан бир қисми битилган китоб. Ёш қориларга қулай бўлсин учун Қуръон сураларидан бир нечтаси (13-14 та) танланиб, қироат китоби шаклига келтирилган, уни талабалар олдинги даврда бошланғич мактабларда дарслик сифатида ўқиган. Ўтмишда Туркистондаг...
|
Ҳашвийлар
|
Ҳашвийлар - ал-Ҳашавия (ёки аҳл ал-ҳашв) - антропоморфик (худони инсон қиёфасида тасаввур этувчи) қарашларни тарғиб этган мусулмон анъаначилари (традиционалистлар)нинг лақаби. 8-а.да антропоморфик иборалар қўллаган, Қуръон ва илоҳий такдири азални абадий эканлигини эътироф этган "ҳадис тарафдор...
|
Ҳашшошийлар
|
Ҳашшошийлар - (араб. - ҳашиш чекувчилар, гиёҳвандлар) - исмоилийлар ичидаги яширин террорчилик билан шуғулланган фирқа тарафдорлари. 11-а. охирида Эронда исмоилийлар ҳаракатининг бўлиниб кетиши натижасида пайдо бўлган. Асосчиси - Ҳасан ибн Саббоҳ (1124 й. в. э.). Эроннинг шим.-ғарбидаги тоғлар...
|
Ҳаққ
|
Ҳаққ - ("асл", "ҳақиқий", "ҳақиқат") - воқелик ҳақида билдирилган фикр воқеликка тўғри : келишини англатувчи термин; фикр ! мулоҳазаларнинг воқеликка мос келиши сидқ | термини билан ифодаланган. Бу икки термин ; кўпинча синоним сифатида ишлатилган, бироқ қўлланила...
|
Ҳидоя
|
Ҳидоя - (араб. - қўлланма; тўла номи "ал- : Ҳидоя фи шарҳ ал-Бидоя" - "Бидоя \ (китоби)нинг шарҳи бўйича қўлланма") - ; суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабида кенг И тарқалган шариат қўлланмаси (кодекси). Қўлланмани Бурҳониддин Марғиноний 13 йил давомида ёзган. Уни яратишда Бурҳонидд...
|
Ҳидоят
|
Ҳидоят - (араб. - тўғри йўл) - ҳақиқий эътиқод йўлидан юриш. Залолатнинг қарама- қаршиси. Ҳ. Аллоҳ ўз бандалари учун кўрсатган энг тўғри йўл ҳисобланади. Қуръони каримнинг юзлаб оятларида Ҳ. тўғрисида маълумотлар бор. Уларда таъкидланишича, аллоҳ таоло Ҳ. йўлига ҳаммани ҳам бошламайди, балки ўзи хоҳ...
|
Ҳижоб
|
Ҳижоб - (араб. - парда, ёпинғич) - мусулмон аёлларнинг кўчага чиққанда танасининг аврат қисмини беркитиб турадиган ёпинғичи. Ҳ.ни дастлаб Муҳаммад (сав)нинг хотинлари кейинчалик барча озод мусулмон аёллар ёпиниши ҳақида Қуръон ояти (33, 54) ила кўрсатма берилган. Ҳ.нинг бир неча турлари бор. Ўзбек а...
|
Ҳижрий йил ҳисоби
|
Ҳижрий йил ҳисоби - халифа Умар ибн Хаттоб томонидан жорий қилинган мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад (сав) ва сафдошларининг Маккадан Мадинага кўчиши (қ. Ҳижра) билан боғлиқ. Қамарий (ҳижрий-қамарий йил) ва шамсий (ҳижрий-шамсий йил)га бўлинади. Қамария бўйича Ҳ. й. ҳ. 622 й.нинг 16 июлидан бошланиб...
|
Ҳизбуллоҳ
|
Ҳизбуллоҳ - (араб. - Аллоҳ партияси) -исломдаги фундаменталистик фирқа. 80-й.ларнинг ўрталарида ташкил топган. Бир неча мусулмон мамлакатларда, асосан, Эрон ва Ливанда фаолият юритади. Ҳ.нинг асосий шиори - "Ислом республикаси"ни тузиш учун ислом инқилобини амалга ошириш. Ироқда, Исроил бо...
|
Ҳизбут - таҳрир
|
Ҳизбут - таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси") — норасмий сиёсийлашган диний тузилма (оқим). 1953 й.да Исроилда пайдо бўлди. Асосчиси - шайх Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979). У Мисрдаги "ал-Азҳар" университетини тамомлаган, Қуддус...
|
Ҳисба
|
Ҳисба - виждон амри ёки хизмат юзасидан шариат нормаларига амал этилишини назорат қилиш; уни амалга оширувчи шахс муҳтасиб деб аталади. Дастлаб халифа Али (кв) даврида қайд этилган, лекин Ҳ. истилоҳи ўрнига дастлаб амр би-л-маъруф ва наҳй анил-мункар ("яхшиликка буюриш ва ёмонликни ман этиш&quo...
|
Ҳишом ибн ал-Хакам
|
Ҳишом ибн ал-Хакам - Абу Муҳаммад ал-Куфий (? - 814) - кинда қабиласи мавлоси - машҳур илоҳиётчи-мунозарачи, шиалик ақидаси асосчиларидан бири, шиалар тарихчиси ва назариётчиси; унинг издошлари ўзларини ал-ҳишомия деб аташган. Восит ш.да туғилиб ўсган, Куфада яшаган. Имом Мусо ал-Козимдан 50 минг ди...
|