| дирҳам | Ироқий дирҳам = 3,17 гр. Ҳижоз дирҳами = 2,975 гр(≈ 3 гр). | 
                                                    
                                | ратл | Ироқий  ратл 12 =  0,515625  литр (≈  0,516  литр). | 
                                                    
                                | мудд | 0,6875 литр(≈ 0,688 литр). Оғирлиги =  544 гр(= 0,25 соъ = 0,5 
қист = 1,33 ироқий ратл = 1 катта ҳовуч миқдори). | 
                                                    
                                | манн | 1) манн ёки Мано (ботмон) = 1,03125 литр(≈ 1,04 литр). Оғирлиги = 816 гр(= 2 ироқий ратл).2)  «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» деган маъноларни англатади ва бу ерда Бану Исроилга туширилган егуликни билдиради. Шунинг учун «Ер ости қўзиқор... | 
                                                    
                                | исбаъ | (ўрта қоматли одам бармоғининг қалинлиги) = 1,925 см(≈ 2 см). | 
                                                    
                                | қист | 1,375  литр.  Оғирлиги  =  1,088  кг (= 0,5  соъ  =  2  мудд  =  2  катта ҳовуч миқдори). | 
                                                    
                                | кийлажа | 1,934 литр(≈ 2 литр). Оғирлиги = 1,530 кг. | 
                                                    
                                | маккук | 4,125 литр. Оғирлиги =  3,264 кг(= 1,5 соъ = 3 қист = 4 манн = 6 мудд = 6 катта ҳовуч миқдори = 8 ироқий ратл). | 
                                                    
                                | фарақ | 8,250 литр. Оғирлиги = 6,528 кг.(Мисдан ясалган идиш бўлиб, ичига 2 маккук = 3 соъ = 6 қист = 8 манн = 12 мудд = 12 катта ҳовуч миқдори = 16 ироқий ратл сиғади).Фарақ – ўн олти ратл (олти ярим литрдан кўпроқ) сув сиғадиган мис идиш. | 
                                                    
                                | кайла | (ҳозирги  Миср  ўлчов  бирлиги)  (пуд  ёки  пут)  =  16,5  литр. 
Оғирлиги =  13,056 кг(= 2 фарақ = 4 маккук = 6 соъ = 12 қист = 16 манн  = 24 
мудд = 24 катта ҳовуч миқдори = 32 ироқий ратл). | 
                                                    
                                | фиқҳ | ("чуқур тушуниш, билиш") -мусулмонларнинг хулқ-атвор қоидалари тўғрисидаги ислом доктринаси (ҳуқуқшунослик), ислом ижтимоий меъёрлари мажмуаси (кенг маънодаги мусулмон ҳуқуқи). Иккала маънодаги Ф. ислом дини вужудга келиб, мусулмон давлати - Халифалик қарор топиши билан дарҳол таркиб топга... | 
                                                    
                                | шаръий далил | Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. | 
                                                    
                                | фаръий ҳукмлар | луғатда аслийни тескариси, яъни шохобча, кичик аҳамиятли, десак ҳам бўлади. Шариатда эса, ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир. | 
                                                    
                                | фақиҳ | Фақиҳ - (араб. - тушунувчи, англовчи, вдрок қилувчи) - шариат ҳукмларини мукаммал билган, фиқҳ фани билан шуғулланувчи одам. Ф.нинг бир неча даражалари бўлган. Энг олий даражадаги Ф.лар - мужтаҳидлар фиқҳ бўйича шу қадар чуқур билимга эга бўлишганки, манбаларни шархлаш йўли билан мустақил ҳолда одоб... | 
                                                    
                                | ижмоъ | бир даврнинг ижтиход аҳли бўлган уламоларининг бир овоздан бирор масалани қабул қилишларидир, |